Расмий муносабат:
Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилмайди
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан "мусор"дан қарзи борлар тўлиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабарни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Маълум бўлишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50 дан 5 ноябрь соат 23:50 гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.
Шунингдек Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши натижасида кўпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Айни пайтда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.
@platformauzb