Репост из: Alimoff
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов гўшт нархи ошиб боришига озуқа захираси асосий сабаблардан бири эканлиги, бундан ташқари аҳоли томонидан кўп гўшт истеъмол қилинаётгани сабаб бўлаётганини айтибди.
Хурмалли Актам Хаитов, сиз бу гапни ўзингизни мисолингизда айтдингизми ё статистик маълумотлар асосидами? Мана бу ерда дунё бўйича гўшт истеъмол қилиш статистикаси турибди. Унга кўра биз Африка давлатлари каби истеъмол қиламиз экан гўштни.
Сизни ўша ишга нима учун қўйишган? Шу одам соҳани ривожлантирсин, халқ кўпроқ гўшт истеъмол қилсин, гўштдан қийналмасин деб қўйишганми?
Бозорлардаги қассобхоналарни олдида хеч кузатиб турганмисиз? Ёш болалар, аёллар келиб 50-60 минг сўмлик гўштни олишга қурби етмасдан менга 10 минг сўмлик тортиб беринг деганини кузатганмисиз? Ҳафтада бир мартта ёки умуман гўшт емайдиган одамларни биласизми? Болаларига иложсизликдан гўшт ейиш зарар экан, одамни қаритар экан деб чўпчак тўқиб, ичидан зил кетган онани дардини эшитганмисиз?
Кўп гўшт еяпмизмуш, қаердан келиб қолади шунақа кадрлар хайронман. Биз шунчаки эплаб ишлай олмаяпмиз, қўлимиздан келмаяпти стабил ушлаб туриш деб қўя қолинг ундан кўра, ҳеч бўлмаса хақгўй одам экан деб хурмат қилайлик.
Ишқилиб эртага соғлиқни сақлаш вазири: Биз слишким кўп яшаворяпмиз деб чиқмаса эди...
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov