❓Магистратурада мутахассислик фанидан 55% тўплашга оид қоида ҳақида
Кўпчилик шу мавзу бўйича савол бераётгани учун, қисқа тушунтириш бериб ўтмоқчиман.
Магистратурага ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 25-бандида магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди, деган қоида белгиланган.
Жорий йилда тест синовлари бир кунда қуйидаги фанлардан олинди:
мутахассислик фани - 30 та савол (2,3 балл);
илмий-педагогик лаёқати - 10 та савол (3,1 балл);
чет тили - 25 та савол (2 балл).
❓Кўпчиликни ўйлантираётган масала шундаки, 55%лик чеклов фақат мутахассислик фанидан берилган 30 та саволни (69 балл) ўз ичига оладими ёки илмий-педагогик лаёқат бўйича берилган 10 та IQ тест (31 балл) ҳам қўшиб ҳисобланадими?
❗️ЖАВОБ: Иккаласи қўшиб ҳисобланади.
Изоҳ: Низомнинг 14-бандида мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фандан баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этиши белгиланган. Шунга кўра, жорий йилда мутахассислик ҳамда илмий-педагогик лаёқат бўйича берилган жами 40 та савол умумий 100 баллни ташкил қилади (пастдаги суратда чизилган қизил майдонга қаранг).
Шунга кўра, 55%лик чеклов иккала фандан берилган 40 та саволга, яъни умумий 100 баллга тааллуқли бўлади.
Бу нима дегани?
Айтайлик, абитуриент мутахассислик фандан берилган 30 та саволнинг 15 тасига тўғри жавоб берди ва 34,5 балл (50%) тўплади. Кўриб турганингиздек, бу 55% дан кам.
Лекин ўз навбатида илмий-педагогик лаёқат бўйича берилган 10 та саволдан 8 тасига тўғри жавоб берди ва 24,8 балл (80%) тўплади.
Иккаласини қўшса (34,5 + 24,8) жами 59,3 балл бўлади.
Бундай вазиятда абитуриент агар квота доирасида бошқа рақибларидан яхшироқ балл тўплай олган бўлса, унда талабаликка тавсия этилади. Чунки у мутахассислик бўйича умумий 59,3% балл тўплаган, бу 55%дан кам эмас.
Хуллас, ушбу саволнинг жавоби шундай. Ўзингиз тўплаган баллдан келиб чиқиб, хулоса қилиб олаверинг.
P.S.: магистратура жавоблари, яъни ким кирган, ким кирмаганлиги расман қачон чиқишини билмайман. Бу ҳақда бирор расмий маълумот ҳозирча йўқ. Менимча, 22 сентябрдаги қўшимча имтиҳондан кейин аниқ бўлса керак. 1 октябргача аниқ чиқиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈