Хоразмда ОТМларга тайёргарлик жараёнларини аниқлаш юзасидан синов тест ўтказилди
Хоразм вилоятида умумийи ўрта таълим мактаблари 11-синф битирувчиларининголий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик жараёнларини аниқлаш юзасидан синов тест жараёнлари ўтказилди.
11-синф битирувчиларида олий таълимга тест топширишда кўникма ҳосил қилиш мақсадида барча туманларга йўналишларни аниқ белгилайдиган, ўқувчи томонидан ишланган тестларни компьютер техника воситасида текшириш имкониятини берувчи ва ҳар бир йўналиш бўйича балларини аниқ чиқариб бера оладиган дастурлар ўрнатилди. Шунингдек, ДТМ, олийгоҳлар ва вилоят халқ таълими бошқармасининг методистлари томонидан ишлаб чиқилган 57 мингдан ортиқ тест базаси асосида 1-босқичда вилоятдаги 11-синф битирувчиларининг 8296 нафаридан синов тестлари олинди. Синов тестларида қатнашган ўқувчиларнинг натижаларини 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш баллари билан таққослаганда 566 нафари давлат грантига, 381 нафари шартнома асосида жами 947 нафар (жами 11-синф битирувчиларига нисбатан 4,63 фоиз, тест топширган ўқувчиларга нисбатан 11,42 фоиз)ни ташкил этди. Жараёнга жалб этилган 8296 нафар ўқувчилардан 7340 нафари (88,4 фоиз) эса бугуни кунда олий таълимга тайёргарлик даражалари паст эканликлари аниқланди. Жумладан, 7340 нафар ўқувчининг 3019 нафари ўтган йилги кириш балларидан паст балл тўплаган бўлса 4321 нафари эса жавоб варақаларини бўяшдаги хатоликлар туфайли етарлича балл тўплай олмаган.
2019 йил 14-16 май кунлари эса мазкур жараённинг 2-босқичи кенг кўламда ўтказилди, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Жараённинг 2-босқичида 10189 нафар 11-синф битирувчилари жалб қилинди. Синов тестларида қатнашган ўқувчиларнинг натижаларини 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш баллари билан таққослаганда 391 нафари давлат грантига, 844 нафари шартнома асосида жами 1235 нафар (жами 11-синф битирувчиларига нисбатан 6,04 фоиз, тест топширган ўқувчиларга нисбатан 12,12 фоиз)ни ташкил этди. 1-босқичга нисбатан олий таълимга кириши мумкин бўлган ўқувчилар сони 288 нафарга ошди. Шунингдек, тест топширган ўқувчиларнинг ўқувчининг 6787 нафари ўтган йилги кириш балларидан паст балл тўплаган бўлса 2563 нафари (1-босқичдга нисбатан 1758 нафарга камайган) эса жавоб варақаларини бўяшдаги хатоликлар туфайли етарлича балл тўплай олмаган.
Бу жараён умумтаълим муассасаларининг 11-синф ўқувчилар ўртасида бепул ташкил этилгани ва тест материалларининг даражаси юқори даражада тузилгани ҳамда тестлар базасида ўтган ўқув йилигача олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тушган сингари тест материаллари билан бойитилганлиги мактаб битирувчилари учун кенг имкониятлар яратиб берди. Ушбу жараён ўқувчиларга олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари жараёнларини олдиндан ҳис қилиб ўзларидаги мавжуд камчиликларини бартараф қилиш имкониятини яратди.
@marifatziyo
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsWRXqKZyWv6Bg