Президент мактаблари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига танлов эълон қилади
Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари салоҳиятли, тажрибали, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилишини таъминлайдиган, замонавий ўқиш методларини амалда қўллайдиган, хорижий тилларда сўзлаша оладиган ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларини танловда иштирок этишга таклиф қилади.
Президент мактаблари директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар учун қўйиладиган талаблар аниқланди. Унга кўра, Президент мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларига номзодлар қуйидаги малака талабларига эга бўлишлари керак:
— олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
— 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи мавжудлиги;
— тегишли лавозимда ёки шунга тенг келадиган лавозимда камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги;
— халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиши;
— музокара олиб бориш салоҳияти;
— етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
— якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
— ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
— MS Office, Internet компьютер дастурларини;
— ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши;
— “STEAM-таълим” ҳақида тушунчага эга бўлиши керак.
Номзодлар ўз резюмеларини hr_pm@itsm.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Ҳужжатлар 2019 йилнинг 7 июнь кунига қадар қабул қилинади.
@prezident_maktablar
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsWRXqKZyWv6Bg