✅Расмий муносабат
❇️Ота-оналар хавотирига ўрин йўқ
Куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10-синф ўқувчиларини ёппасига расмга туширишибди. Бундан мақсад нима? Бу фотолар учинчи шахс қўлига тушиб қолишидан хавотирдамиз, каби мазмундаги хабар тарқалди.
👉Бу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими шуни маълум қиладики, «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да Халқ таълими вазирлиги томонидан “Хавфсиз мактаб” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 20-, 169-сонли умумтаълим мактаблари “Хавфсиз мактаб” лойиҳаси тажриба сифатида танлаб олинди. Мактабларда ушбу лойиҳани амалга оширилиши учун (Face ID) ХТВ томонидан мактабларга кузатув камералари қўйилди. 20-, 169-мактаб ўқитувчилари, ходимлари ҳамда ўқувчиларидан юзи тўлиқ кўринадиган фото олинди. Бунда ота-оналар ҳамда ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан огоҳлантирилган.
✅Ҳурматли ота-оналар!
Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Ўз навбатидан сизлардан бу каби аноним чиқишлар қилиб, бошқаларда нотўғри тасаввур уйғотмаслигингизни сўрардик. Ҳар бир таълим муассасаси назоратга олинган, уларда малакали мутахассислар фаолият кўрсатишмоқда. Агар сизда бирор савол туғилса, аввало ўз фарзандингиз таълим олаётган мактаб маъмуриятига мурожаат қилсангиз айни муддао бўларди.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A