Pedagoglar

@pedagoglar Нравится 0

Устоз, мураббийлар учун махсус канал!
Мақсадимиз изланувчан устозлар учун, таълимга оид хужжатлар, янгиликлар, меҳнат фаолияти ва шахсий ҳаётида керак бўладиган зарурий, фойдали маълумотлар ва манбалар билан таништириб бориш.
💻ADMIN: @pedagoglarbot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
16.07.2017 23:31
6 Oct, 11:46 (60 дней назад)
Абу Али Ибн Сино билан бўлиб ўтган таъсирли воқеа

Абу Али Ибн Сино жаноблари....аёл кишини кўрмас, кўрсалар уйда ўтирар, аёл кишини олиб келган киши аёл билагидан ипга боғлаб, ипнинг бир учини ибн Сино жанобларига олиб кириб берар, табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санаб, касаллик сирини аниқлаб, даволар эканлар. Бу улуғ зотга Аллох, шундай буюк истеъдод берган экан. У кишидан зиён кўрган инсон бўлмаган экан. Мухтожни ўз пули билан, дори билан даволар, минг афсуски яхшининг ёмони, оқнинг қораси бўлганидай уша пайтда хам яхшилик ёқмаган инсонлар бўлган экан. Улар кўчада кетаётишса бир катта она ит кўча четида оч-нахор ахволда ётган эмиш. Улар итни масхаралаб кулишибди. Шунда Абу Носир исмли киши биродарларига:
"Келинглар, шу итни Ибн Синога олиб бориб бир мазза қилмаймизми?" дебди.
Биродарлари уни маъқуллашибди. Уларнинг иккитаси итнинг олдинги икки оёғини кўтариб икки томонидан қўлтиқлаб, устига хижоб ёпиб Ибн Синога олиб боришибди. Олдинги оёғидан ипга боғлаб, унинг учини Ибн Синога олиб кириб беришибди. Бечора она ит хуришга хам мажоли йўқ, хижоб тагида жим ётган эмиш.
Ибн Сино жаноблари ипни ушлаб уни титрашига қараб туриб дебди:
"Бу киши кимнинг заифалари?".
Абу Носир нима дейишини билмай "меники" дебди.
"Агар ушбу бемор сизнинг заифангиз бўлсалар, бу бемор соғ-саломатдур, фақат жуда оч, ночор. Кўпроқ сут-қатиқ бериб турилса, тез кунда жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қоладилар. Агар Роббим мени адаштирмаган бўлса, беморнинг қоринларида хам 5 ёки 6та ўзларига ўхшаган болалари бор". Шу ҳазили учун Абу Носир "итнинг эри" лақаби билан аталадиган бўлибди . . .

Манбаа: mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar