Pedagoglar

@pedagoglar Нравится 0

Устоз, мураббийлар учун махсус канал!
Мақсадимиз изланувчан устозлар учун, таълимга оид хужжатлар, янгиликлар, меҳнат фаолияти ва шахсий ҳаётида керак бўладиган зарурий, фойдали маълумотлар ва манбалар билан таништириб бориш.
💻ADMIN: @pedagoglarbot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
16.07.2017 23:31
реклама
Эффективная реклама по низкой цене ↓
Реклама с автоматическим размещением и статистикой
Подписывайтесь на Вдохновение
Канал творческих людей и креативных идей
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
4 096
подписчиков
~5.3k
охват 1 публикации
~947
дневной охват
~19
постов / месяц
129.8%
ERR %
0.57
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
22 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
18 репостов
IDUM31
PsyBooks.uz
IDUM31
ZAKOVAT ZEHN ZIYO NTM
Jizzax xalq ta'limi
Jizzax xalq ta'limi
Jizzax xalq ta'limi
Jizzax xalq ta'limi
Jizzax xalq ta'limi
Jizzax xalq ta'limi
Pedagog hujjatlari
Akromjon Qöchqorov
Ziyolilar kanali
O'TIBDO'ga
@Donolar
O'TIBDO'ga
O'TIBDO'ga
O'TIBDO'ga
O'TIBDO'ga
? Donolar (12+)
Каналы, которые цитирует @pedagoglar
Uzagrotexsanoatxolding
Agrobank
Asaka bank
Turonbank
Трастбанк
SANOAT QURILISH BANK
NBU_official
The Central Bank of Uzbekistan
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UzPharmAgency
UZBEK-SILK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Узгидромет
AgroFin.uz
natlib.uz
"O'qituvchi" NMIU
"O'zbekiston" NMIU
Оила Маркази
VETLEGNEWS
UZSTAT
Urmon News
Uzbektourism.uz
Soliq xizmati xabarlari
O'zR FA
Davlat test markazi
Huquqiy axborot
Moliya vazirligi
madaniyat.uz
MinInnovation
Xalq ta’limi vazirligi
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Pedagoglar 26 Oct, 21:05
Ўқитувчилар учун мажбурий касбий лицензиялаш тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари учун мажбурий касбий лицензиялаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун даврийлиги 3 йилдан иборат, ўқитувчилар учун даврийлиги 5 йилдан иборат мажбурий касбий лицензиялаш тартиби босқичма-босқич жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг фаолиятини касбий лицензиялаш ваколати берилади.

Малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва психология фанларини олий таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари йўналишларига мувофиқ келувчи мутахассислар тайёрловчи магистратура босқичи талабалари учун мажбурий фан сифатида камида 144 соат ҳажмда ўқитилишини ҳамда педагогик амалиёт ўташини жорий этади.

Бунда, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан биргаликда тасдиқлаган магистратура мутахассисликлари рўйхатига мувофиқ олий ўқув юртлари битирувчиларига педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 26 Oct, 21:05
Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади

Тошкент шаҳридаги ўрта таълим муассасалари ходимларига ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида айтилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бошланғич синфларда ўқувчиларнинг иқтидори ва қобилиятларини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг сифатини ошириш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар мавжуд бўлган барча бошланғич синфларга “ассистент ўқитувчи” лавозимини жорий этади ва унинг меҳнатига ҳақ тўлаш олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкасининг 0,75 бараварига тенглаштирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларининг:

👉иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;

👉биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;

👉олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 10 Oct, 16:28
#Сўраган_эдингиз

ТЎГАРАКЛАРГА КИМ МАСЪУЛ?

#Савол
Таълим муассасаларида ташкил этилган тўгаракларга ММИБДЎ масъулми ёки ЎТИБДЎ?

#Жавоб
Таълим муассасаларида ташкил этилган тўгаракларга барча раҳбар ходимлар бирдек масъул хисобланади.

Лекин, мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини асосан ММИБДЎ таъминлаши лозим.

Энди ушбу саволга қонуний асосларни келтирган ҳолда тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 29 августдаги 282 сон буйруғига 1-илова «Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги муваққат Низомга асосан ММИБДЎ таълим муассасасида турли тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этишни ташкил этиш мақсадида муҳим ташаббуслар доирасида таълим муассасасида фан, спорт, бадиий- эстетик, санъат, техник, экологик, сайёҳлик, ўлкашунослик ва бошқа йўналишларда тўгараклар, клублар фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўгаракларга жалб этиш ишларини мувофиқлаштириши лозимлиги белгилаб қўйилган.

ЎТИБДЎ таълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар фаолиятини ташкил этишда, тўгаракларнинг сифатли ва ўз вақтида ўтилишини назорат қилишда ММИБДЎга кўмаклашиши лозим.

Чунки, фан тўгараклари педагог ходимларнинг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгаракларга ҳам ойлик маош хисобланади.
(кўпчилик ўқитувчилар тўгаракларга маош тўланмайди деб ҳисоблаши нотуғридир)

ММИБДЎ таълим муассасасида турли тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тўгараклар фаолиятини ўрганишга, аниқланган камчилаклар юзасидан мактаб директори ва ЎТИБДЎга билдириш хати билан мурожаат қилиши мумкин.

Агар фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилмаган ёхуд ўз вақтида ўтилмаганлиги ҳолатлари аниқланса ЎТИБДЎ фан ўқитувчисининг ойлик маошидан маълум бир қисмини ушлаб қолиш ҳақида ҳисобчига хабар бериши лозим.

Тўгарак машғулотлар журнали молиявий давлат ҳужжати ҳисобланади ва муассаса архивида сақланади. Ўтилмаган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ёзиб берилиши ноқонуний хатти-ҳаракат деб баҳоланади ва бундай ҳолатларга йўл қўйган шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Тўгарак молиявий давлат ҳужжати хисобланганлиги боис ушбу жихатларига ЎТИБДЎ жавобгар хисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 10 Oct, 16:28
​​СТИР билиб олиш ва коммунал қарздорликни онлайн текшириш ҳаволалари

Жисмоний шахс солиқ тўловчи идентификация рақами(СТИР)ни аниқлаш учун - ягона интерактив давлат хизматлари портали ва солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали сайтларидан текшириш мумкин.

Электр энергияси, газ ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликни ва Республикадан чиқишга чеклов бор йўқлигини текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси расмий сайтида текшириш мумкин.

Коммунал тўловларнинг барча турлари бўйича шахсий ҳисоб ҳолатини текшириш учун Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали сайтида онлайн аниқлаш мумкин.

Барча турдаги хизматларга ҳаволалар қуйида қайд этилган
👇
📄 СТИР (ИНН) аниқлаш - https://my2.gov.uz/uz/search-tin/default/index
📝 Қарздорликни текшириш - https://mib.uz/blacklist
✈️ Республикадан чиқишга чекловни текшириш - https://mib.uz/restriction
💡⛽️ Электр ва газ ҳисобларини текшириш - https://mib.uz/communal
🚰 Совуқ сув ва канализация ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/vodokanal?id=119
♨️ Иссиқ сув ва иситиш ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/teplo?id=127
🗑 Чиқиндиларни чиқариш ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/terminal?id=1


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 6 Oct, 20:59
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й №823-сонли қарори бўйича тавсия


Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Pedagoglar 6 Oct, 11:46
ҚЎШНИНИНГ КОСАСИ
(Ибратли ҳикоя)

– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.

Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:

– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!

Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.

– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.

Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:

– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.

– Чойни ичиб олсинлар, кейин...

– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!

Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:

– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..

Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.

Манбаа: mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 6 Oct, 11:46
Абу Али Ибн Сино билан бўлиб ўтган таъсирли воқеа

Абу Али Ибн Сино жаноблари....аёл кишини кўрмас, кўрсалар уйда ўтирар, аёл кишини олиб келган киши аёл билагидан ипга боғлаб, ипнинг бир учини ибн Сино жанобларига олиб кириб берар, табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санаб, касаллик сирини аниқлаб, даволар эканлар. Бу улуғ зотга Аллох, шундай буюк истеъдод берган экан. У кишидан зиён кўрган инсон бўлмаган экан. Мухтожни ўз пули билан, дори билан даволар, минг афсуски яхшининг ёмони, оқнинг қораси бўлганидай уша пайтда хам яхшилик ёқмаган инсонлар бўлган экан. Улар кўчада кетаётишса бир катта она ит кўча четида оч-нахор ахволда ётган эмиш. Улар итни масхаралаб кулишибди. Шунда Абу Носир исмли киши биродарларига:
"Келинглар, шу итни Ибн Синога олиб бориб бир мазза қилмаймизми?" дебди.
Биродарлари уни маъқуллашибди. Уларнинг иккитаси итнинг олдинги икки оёғини кўтариб икки томонидан қўлтиқлаб, устига хижоб ёпиб Ибн Синога олиб боришибди. Олдинги оёғидан ипга боғлаб, унинг учини Ибн Синога олиб кириб беришибди. Бечора она ит хуришга хам мажоли йўқ, хижоб тагида жим ётган эмиш.
Ибн Сино жаноблари ипни ушлаб уни титрашига қараб туриб дебди:
"Бу киши кимнинг заифалари?".
Абу Носир нима дейишини билмай "меники" дебди.
"Агар ушбу бемор сизнинг заифангиз бўлсалар, бу бемор соғ-саломатдур, фақат жуда оч, ночор. Кўпроқ сут-қатиқ бериб турилса, тез кунда жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қоладилар. Агар Роббим мени адаштирмаган бўлса, беморнинг қоринларида хам 5 ёки 6та ўзларига ўхшаган болалари бор". Шу ҳазили учун Абу Носир "итнинг эри" лақаби билан аталадиган бўлибди . . .

Манбаа: mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 6 Oct, 10:22
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ва банк ташкилотларининг Телеграм-каналлари каталоги шакллантирилди. Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

Уважаемые подписчики нашего канала!
Ниже приведен каталог телеграм-каналов министерств, ведомств, госорганов и банковских организаций. Подпишитесь и поделитесь с друзьями!

⬇️ Вазирликлар/Министерства:
ХТВ/МНО: https://t.me/uzedu
Инновация вазирлиги/Мининновации: t.me/mininnovation
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги/Минсельхоз: https://t.me/agro_uzbekistan_official
Мудофаа вазирлиги/Минобороны: https://t.me/mudofaa_press
Маданият вазирлиги/Минкультуры: https://t.me/madaniyatvazirligi
Молия вазирлиги/Минфин: https://t.me/minfinuzb
Адлия вазирлиги/Минюст: https://t.me/huquqiyaxborot
Сув хўжалиги вазирлиги/Минводхоз: https://t.me/TGminwater
ЎзР Транспорт вазирлиги/Минтранс: https://t.me/Mintrans_uz
⬇️ Давлат идоралари/Госорганы
ДТМ/ГТЦ: https://t.me/rasmiydtm
ЎзР ФА/АН РУз: https://t.me/ANRUz
⬇️Давлат қўмиталари/Государственные комитеты
Солиқ қўмитаси/Государственный налоговый комитет: https://t.me/soliqnews
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси/"Госкомтуризм": https://t.me/uzbektourismofficial
Божхона қўмитаси/Таможенный комитет: https://t.me/customschannel
Ўрмон хўжалиги қўмитаси/Комитет лес.хоз.: https://t.me/urmon_news
Геология қўмитаси/Госкомгеологии: https://t.me/uzdavgeolcom
Давергеодезкадастр/Госкомземгеодезкадастр https://t.me/ygk_uz
Статистика қўмитаси/Госкомстат: https://t.me/uzstatistika
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси: https://t.me/VeterinariansUzbekistan
⬇️Давлат ташкилотлари ва корхоналари/Госпредприятия:
«Оила» маркази/Центр «Оила»: https://t.me/oilamarkazi
Навоий КМК/НГМК: https://t.me/pressangmk
“Ўзбекистон” НМИУ/ТПТД “Узбекистан”: https://t.me/iptduzbekistan
“Ўқитувчи” НМИУ/ТПТД “Ўкитувчи”: https://t.me/uqituvchi_nmiu
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси/Нац. библиотека Узбекистана: https://t.me/natlibuz
“Ўзбекконцерт” ДМ: https://t.me/uzbekkonsert_dm
Товар-хом ашё биржаси/ТСБ: https://t.me/rtsb_uz
Ўзбекистон ССП/ТПП: http://t.me/uzchamber
"O'zshahar qurilish invest" ИК: https://t.me/uzshahar_arzon_uy_joy
«Ўзбекинвест» МСК/НСК “Узбекинвест”: https://t.me/uzbekinvestnic
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси: https://t.me/agrofinuz
"Ўзгидромет"/"Узгидромет": https://t.me/uzgydromet
⬇️ Давлат акциядорлик жамиятлари, АЖ ва АК/ГАО, АО и АК:
Ўзагролизинг АЖ: https://t.me/uzagroleasingjsc
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ/АО РЭС: https://t.me/hetmuloqot
«Кафолат» СК АЖ/АО СК “Кафолат”: https://t.me/kafolat_sugurta
“Ўзбекистон темир йўллари”: https://t.me/AAAAAEhqMj5am1_n7C4kWA
"Ўздонмахсулот" АК: https://t.me/uzdonyangiliklari
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ: https://t.me/AO_Hududgaztaminot
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ: http://t.me/uzatsx
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ/АО "Узбекгидроэнерго": http://t.me/uzgidrouz
⬇️Уюшма ва иттифоқлар:
Ёшлар Иттифоқи/Союз молодежи: https://t.me/yoshlarittifoqi_uz
“Ўзэлтехсаноат”: https://t.me/uzeltexsanoat
“Ҳунарманд”: https://t.me/sohibi_hunar, https://t.me/youngcrafters_uz
"Ўзбекипаксаноат": https://t.me/pillachilik
⬇️ Инспекциялар/Инспекции
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси: https://t.me/uzdavkarantinuz
Таълим инспекцияси: https://t.me/uztdi
“Ўзтемирйўлназорат”: https://t.me/Uztemiryulnazorat
⬇️ Агентликлар/Агентства:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш: https://t.me/Uzpharm_agency
Давлат активларини бошқариш агентлиги: https://t.me/DAVAKTIVUZ
"Ўзбеккино": https://t.me/uzbekkinopress
“Ўзархив”: http://t.me/uzarchive
Давлат хизматлари агентлиги/Агентство госуслуг: https://t.me/davxizmat
⬇️ Банклар/Банки:
МБ/ЦБ: https://t.me/centralbankuzb
NBU: https://t.me/nbu_official
СҚБ/ПСБ: https://t.me/sqbuz
Трастбанк: https://t.me/trustbankuz
"Ипотекабанк": https://t.me/ipotekabankofficial
"Туронбанк": https://t.me/turonbankuz
"Асакабанк": https://t.me/bank_asaka
"Агробанк": https://t.me/AgrobankChannel

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 6 Oct, 10:22
Мактабларда қизларни одам папиллома вирусига (ОПВ) қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мактабларда эмлаш фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.
ОПВга қарши вакцина миллий эмлаш календарига киритилган бўлиб, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколати доирасига киради.
Халқ таълими вазирлиги ОПВга қарши вакцина одам соғлиғига фойдаси ва зарари ҳақидаги маълумотни мутахассислар бериши керак, деб ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, ОПВга қарши вакцинация мажбурий эмас. Ушбу амалиёт ота-оналар розилиги билан амалга оширилади.
Читать полностью
Pedagoglar 5 Oct, 20:48
​​“Эл-юрт умиди” жамғармаси кейинги ўқув йили учун стипендия танловини бошлади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси келгуси ўқув йилида хорижда магистратура ва докторантурада ўқишни истовчи номзодларни рўйхатга олишни бошлади.

Халқ таълими вазирлиги хорижда магистратура ва докторантурада ўқиш учун стипендия танловини бошлади.

Стипендиялар ажратилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиш учун номзодларни саралаб олиш мақсадида стипендия танловини эълон қилди. 

Мактаб ўқитувчилари вазирлик рўйхатига киритилади

Мазкур танловда иштирок этиш учун халқ таълими тизимидан номзодларни вазирлик рўйхатига олиш бошланди. 

Ҳужжат қабул қилиш 7 октябргача давом этади

Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олмоқчи бўлган номзодларнинг ҳужжати 7 октябригача қабул қилинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 5 Oct, 20:48
1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концерт мейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини 2019 йил 1 октябрдан:

🔹директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;

🔹ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

а) болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқув-тарбия жараёнини тубдан яхшилаш мақсадида илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида:

таълим сифатини баҳолашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни назарда тутган ҳолда ўқув режа ва дастурларни қайта кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

б) болалар мусиқа ва санъат мактаблари:

раҳбар ходимлари лавозимига номзодларни танлов асосида саралаш амалиётини жорий қилиш ва уларни рағбатлантиришни кучайтириш;

раҳбар ходимларининг масофадан туриб малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш ва қамровини кенгайтириш;

ўқитувчилари ва концертмейстерларига нисбатан малака талаблари, улар фаолиятини баҳолаш тизими ҳамда таълимнинг мазмун ва сифатига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун талаб этиладиган зарур маблағларни 2019 йил учун ажратади ҳамда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 5 Oct, 20:47
20 СОАТДАН ОРТИҚ ДАРС ОЛИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМнинг 5-боб 15-бандида Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган дейилган.

Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

17-бандида алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, уларнинг меҳнатига соатбай (ўриндош) асосида ҳақ тўланади.

18-бандида зарур ҳолларда истисно тариқасида эҳтиёж юқори бўлган, жумладан, чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари, шунингдек, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат таълим стандартлари талабларини тўлиқ бажариш мақсадида ўқитувчига бир ярим ставкадан ортиқча дарс (10 соатгача) бериш ўқитувчи меҳнат фаолияти учун бораётган умумтаълим мактабининг директори тақдимномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи билан амалга оширилади.

Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб директорлари мавжуд вакантларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриши ва малакали ходимлар билан таъминланиши учун маъсул ҳисобланади”.

Демак, зарур ҳолларда истисно тариқасида эҳтиёж юқори бўлган мактабларда вакант соатлар мавжуд бўлса бир ставкадан ортиқча яъни 10 соатгача дарс қўшимча бериши мумкин, бироқ бу ўқитувчи меҳнат фаолияти учун бораётган умумтаълим мактабининг директори тақдимномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи билан амалга оширилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 5 Oct, 20:47
Янги 823-қарор бўйича ўқитувчилар 100% гача устама олиши ҳам мумкин экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Pedagoglar 5 Oct, 20:47
275-қарорнинг бекор бўлиши ва унинг ўрнини босувчи 823-қарор.
Хуллас устама йўқ бўлгани йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори

#Барчага_улашинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Attached file
Читать полностью
Pedagoglar 3 Oct, 15:49
Халқ таълими вазирлиги EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастуриларини жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тизимда халқаро баҳолаш дастуриларини жорий этиш бўйича амалий ишлар амалга оширмоқда. Ҳозирги кунда вазирлик ўқувчиларнинг ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) бўйича қобилиятларни баҳолаш тадқиқотларини тизимга жори этиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Мазкур тадқиқотлар бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштиришини яхшилаш ҳамда таълим жараёнидаги камчиликларни аниқлашга ёрдам бериши таъкидлаб ўтилган.

Ушбу баҳолаш тизими дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида қўлланилади. Шунингдек, PISA, ТIMSS, PIRLS каби ўқувчилар билими даражасини баҳолаш учун халқаро тадқиқотлар ҳамда дастурлар тайёрлаш учун яхши восита ҳисобланади.

Жорий йилнинг 9-18 октябрь кунлари таълим жараёнига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва математика фанларидан билимларини аниқлаш ҳамда билим самарадорлигини ошириш мақсадида Республика таълим марказида ўқув-амалий семинар ташкил этилади.

Мазкур семинарда EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастури лойиҳаси бўйича 46 нафар мониторинг гуруҳи аъзолари иштирок этади.

Семинар-тренингда EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастури ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дастурни тизимга татбиқ этиш воситалари ишлаб чиқилади. Ўқув семинаридан сўнг EGRA ва EGMA халқаро тажрибалари амалиётга босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимига EGRA ва EGMA халқаро баҳолаш дастурлари АҚШнинг USAID ташкилоти билан ҳамкорликда жорий этилмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 1 Oct, 09:57
Устозларга эҳтиром


©Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
манба: www.mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Pedagoglar 1 Oct, 09:57
УСТОЗГА МУҲАББАТ.   

  Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим" , деди.Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар.Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди жонимни берар эдим
".

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 1 Oct, 07:00
Ҳак йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.


©Алишер Навоий

1-ОКТЯБРЬ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

АЗИЗ ВА МУҲТАРАМ УСТОЗЛАР БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Pedagoglar 30 Sep, 11:54
1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланади.

ҚУТЛАБ ҚЎЙИНГ


Умр ўтар гоҳо шодлик, гоҳ ғам билан,
Ҳаёт гўзал турмушдаги кўст, кам билан,
Муаллимлар қадр топган кундир бугун,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Айтинг дўстлар бахт қайрда сотилади,
Қадр-қиммат меҳнат билан топилади,
Бугун байрам ғам дафтари ёпилади,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Ватан барча ўғлинг яхши, қизинг яхши,
Ҳалол ризқинг, берган ҳалол тузинг яхши,
Байрамга бой баҳор, ёз -у, кузинг яхши,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Ўтди қанча суронларда синмади у,
Ноҳақлигу, рўёларга кўнмади у,
Халқим дея, юртим дея тинмади у,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Устозим деб Навоийлар битган ғазал,
Устоз азиз,устоз улуғ -нақлу азал,
Шогирдларин фарзандидек суйган ўшал,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Яратганнинг марҳамати улуғ инъом,
Яшайверар устоз деган мўътабар ном,
Совғаларнинг энг афзали ширин калом,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

Дунё асли кенгларга кенг,торларга тор,
Бу кунларга етганлар бор,етмаган бор,
Меҳри дарё, қалби тоғлардек улуғвор,
Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

©ХУРШИД КАРИМ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ

👉📚 @pedagoglar
Читать полностью
Pedagoglar 30 Sep, 04:51
«Устозга эҳтиром»
#ustozgaehtirom

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ