Инсоф
Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умар ибн Абдулазизнинг хонадонига юмуш билан борибди. Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан. Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
- Мана энди гаплашсак бўлади, - дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти
- Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
- Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, - дебди ҳалифа. - Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...
👉 @pedagog_psixolog_UZ