Репост из: АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН
ОЧИҚ ДАЛА ЭКИНЛАРИНИНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ:
СОХТА УН ШУДРИНГ
Сохта ун шудрингни Peronoplasmopara cubensis замбуруғи қўзғатади. Касалликка барча полиз экинлари мойил, аммо кўпинча бодринг ва қовунга катта зарар етказади. Зарарланган баргларда майда томирчалар ораларида жойлашган, серқирра оқиш доғлар пайдо бўлади, кейинроқ улар сарғаяди ёки қўнғир тус олади, барг олачипор бўлиб қолади. Доғлар сўнгра бир-бирига қўшилиб кетади. Баргнинг остки томонидаги доғлар устида майин оқиш ёки оч кулранг моғор қатлами ривожланади, юқори намлик шароитида бу қатлам кулранг, тўқ қизғиш ёки бинафша тус олади. Кучли зарарланган ўсимликлар баргларининг кўпчилиги қуриб, тўкилиб кетади, натижада ҳосил пасаяди.
Кураш чоралари: чидамли навларни экиш, ўсиш даврида махсус фунгицидлардан: 1%ли Бордо суюқлиги, АГРО-АЗОКСДЕБЕН 35% 0.2-0.3л/га,Квадрис 25% 0,4-0,6 л/га, АГРО-Ридомил МЦ 68% 2,5 кг/га; БЕНВОЛ 50% 0,2-0,3 кг,л/га қўллашдан иборат.
Aгромир каналига
аъзо бўлиш учун:👇👇
@agromir_yaypan