“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Солиқ кодексларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.
1️⃣Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик
2️⃣Жамоатчилик назорати натижаси бўйича давлат органларига киритилган якуний ҳужжатни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик учун давлат органларининг мансабдор шахсларига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
3️⃣Нодавлат ташкилотларнинг хорижий грантлар ҳисобидан сиёсий фаолиятда иштироки тартибга солинмоқда. Қолаверса, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий донорлар буюртмасига асосан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган социологик тадқиқотлар ўтказиш фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган нормалар киритилмоқда.
4️⃣Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари, уларнинг давлат субсидияси, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни ажратиш жараёнидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда. Фондлар фаолиятида ортиқча текширув ва бюрократия тартиб-таомилларини камайтиришга қаратилган нормалар киритиляпти.
5️⃣Давлат ижтимоий буюртмасини бериш бўйича давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида БҲМнинг минг бараваригача миқдорда тўғридан тўғри шартнома тузилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
✉️
Қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазалар 2025 йил 22 мартгача қабул қилинади.
🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube