Parkent+ | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⚡Энг сара тезкор хабарлар аввал бизда, кейин шаҳарда)
🚨Биз билан боғланиш: @abb101_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекнинг 92 уруғи

🔰@Parkent_plus


❗️Ўзбекистонликлар энг кўп сотиб оладиган маҳсулотлардан бири - дори-дармон!

Солиқ қўмитасининг фискал чеклар таҳлили бўйича эълон қилинган маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар 2024 йилда дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ пул сарфлаган.

🔰@Parkent_plus


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Assalomu alekum xurmatli yurtdoshlar !

✅ Guruhdan chiqib ketishga shoshilmang ✅

Ushbu guruh 2023-yildan beri  Иммунная тромбоцитопеническая пурпура  kasalligi bilan kurashib kelayotgan Chinor MFY Yangi qo'rg'on ko'chasida yashovchi Xusniddinov Fayzulloh ukamizni davolanishi uchun sahovat ko'rsatmoqchi bo'lgan azizlarimiz uchun tashkil etildi.  Ushbu guruhda nasib bo'lsa bugundan kunlik bo'layotgan ehsonlarni miqdori, bemorimizni holati, davolanish jarayonlari bilan sizlarni tanishtirib borishga xarakat qilamiz.


5614682024471130
Uz card

9860080131278394
Humo

Toshtanova Oysanam  

  Kartalar Fayzullohning onasi nomida

Yaxshilikning mukofoti faqatgina yaxshilikdir. (Ar-Rohman surasi, 60-oyat)

Ma'lumot uchun tel. : +998 94 931 55 40 Fayzullohning otasi Fazliddin aka

Yordam guruhi ssilkasi ➡️ https://t.me/+vTu2f0EtuwFjZWQy


⚡️Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади.

🔰@Parkent_plus


Репост из: Mufasa
Эсон-омон бир амаллаб кўкламга ҳам етиб олдик. Охирги йилларда аҳолида табиат қўйнида дам олиш маданияти шаклланиб бормоқда. Яқин кунларда пикник сезони бошланади, ёппасига Паркентга борилади. Кўк сомса, шашлик-машлик дегандек!

Аслида, Паркентнинг туризм салоҳияти Бўстонлиқникидан анча юқори. Аммо инфратузилма ҳали мақташга арзигулик эмас. Ҳозир у ерда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида катта ишлар бошланган.

Паркентликларнинг айтишича, охирги уч ойда Бош вазир ҳар ҳафта шахсан ўзи ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишларга бош-қош бўляпти экан. Давлат раҳбаридан қатъий команда бўлган, шекилли.

Қизиқ бир воқеани ҳам айтиб қолишди: Паркент тоғларида Олтинбел деган кичкина водий боракан. У ерга ҳар йили қишда МДҲ давлатларидан чанғи учиш учун спортчилар келаркан. Тоғ-чанғи спорти учун табиий майдон экан. Бош вазир ҳам қишда шу ерни ўрганишга борган, қайтишда машинаси қорга ботиб қолиб, бошқа машина уни тортиб чиқарибди. Демак, сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича керакли хулосалар пайдо бўлган.

Паркент тоғлари нафақат баҳорда ҳордиқ чиқариш, балки ёзнинг иссиғидан қочиб, салқин ҳавода дам олиш учун ҳам ажойиб жой. Фақат одамларга қулай шароит яратиб берилса бўлгани. Бўстонлиқ эса ёзда одамлар билан лиқ тўлади, қадам қўйишга жой қолмайди.

Ҳукумат раҳбари Паркентни Бўстонлиққа рақобатчи дам олиш ҳудудига айлантириш мақсадида арзон ва қулай зоналар ташкил этишга жиддий киришгани, албатта, ижобий қадам.

@mufasa_mh


Рўза оғизда пора олса рўзаси бузилмас экан.

Шайтонлар занжирбанд бўлди, меҳнат таътилига чиқди. Бир ой кимдир пора олса ёки ёмон ишлар қилса, бу ишни шайтонга тўнкай олмайди.

🔰@Parkent_plus


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

🔰@Parkent_plus


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Salqin saharlarda, bodom gulida,
Binafsha labida, yerlarda bahor...


🔰@Parkent_plus


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️“Янги Тошкент”да иш бор, маош 15 млн сўмгача

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

🔰@Parkent_plus


❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан 2025 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини эълон қилинди.

🔰@Parkent_plus


⚡️1 мартдан нималар ўзгаради

⭐️Маҳаллий давлат ҳокимияти объектларини топширишнинг янги тартиби жорий қилинади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига 2 икки йил ичида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини:
➖ тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга тўғридан-тўғри ижарага бериш, шунингдек 4 йил давомида ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорларга – баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш ёки тўғридан-тўғри сотиш учун;
➖ чет тилларини ўқитиш ва малака сертификатини олиш бўйича фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга 5 йил муддатга ижарага бериш рухсат этилади.

⭐️Қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланмоқда
Имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган янги тракторлар ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

⭐️Хайрия ажратмалари учун янги платформалар ишга туширилади 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия ажратмаларига хизмат кўрсатиш бўйича «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари жорий этилади.

⭐️Давлат божини қайтаришнинг янги тартиби
Тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли суд иши тугатилганда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтарилади:
➖биринчи инстанция судида – тўланган давлат божининг 70 %;
➖ апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судларда – тўланган давлат божининг 30 %.

⭐️Ёлғиз ота-оналарга моддий ёрдам тўланади
Камбағал оилалар реестрига киритилган, расмий банд бўлган ёлғиз оналарга (оталарга) Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан бола (болалар) уч ёшга тўлгунга қадар мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш учун бир болага 1,5 БҲМгача моддий ёрдам кўрсатилади.

⭐️Экологик транспорт” тизими жорий этилади
“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этилади. Унинг доирасида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

⭐️Пенсияларни тайинлаш - проактив шаклда
Фуқароларга ёшга доир пенсиялар белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинланади. Бунда, ёшга доир пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

⭐️Барча давлат органларининг веб-саҳифалари – Ягона платформада
Давлат органларининг расмий веб-сайтлари Ҳукумат порталининг ягона платформаси орқали фаолият юритади. Давлат органлари раҳбарлари ўз идораларининг расмий веб-сайтларининг юритилишига шахсан масъул бўладилар.

⭐️Ер қаъиридан фойдаланиш устидан мониторингнинг янги тартиби
Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил "Геомониторинг" ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.


🔰@Parkent_plus


📍Tumanimizda kutilayotgan 7 kunlik ob-havo ma'lumoti

🔰@Parkent_plus




Рамазон ойи муборак бўлсин! ❤️

🔰@Parkent_plus




📣PARKENT TUMANIDA KATTA MARAFON O'TKAZILADI!

⚡️Joriy yilning 23-fevral kuni Parkent tumani Zarkent hududida "Sport salomatlik garovi" shiori ostida 🚴‍♀️velo marafon va 🏃‍♂️yugurish marafoni tashkil etiladi.

⏰Marafonda ro'yxatdan o'tish 09:00da boshlanib, 09:30 da yakunlanadi.
10:00da marafonga START beriladi.
🏆G'oliblar qimmatbaho 🎁sovg'alar bilan taqdirlanadi.

Mo'ljal: Zarkent to'yxonasi yo'li
Ma'lumot uchun tel: +998994011010

⚡️BARCHANGIZNI MARAFONDA KUTIB QOLAMIZ!

🔰@Parkent_plus


#Эслатма

⚡️Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб коммунал харажатлар ошади


Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

🔰@Parkent_plus


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Олтиариқлик Азизбек 17 ёшида Гарвардга 100% грант билан кирди👏

Бу грантни 4 йиллик қиймати 360.000$ ташкил этади

🔰@Parkent_plus


#Тезкор

❄️🥶 Ўзбекистонда кескин совуқ тушади: қор ва музлаш прогноз қилинмоқда!

Ҳафта охири илиқ бўлади (+22°), аммо 24-27 феврал кунлари мамлакатга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади. Ҳарорат кескин пасайиб, -9° гача совуқ бўлиши кутилмоқда. Кучли шамол ва қор ёғиши эҳтимоли бор.

🔰@Parkent_plus


❗️Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

🔰@Parkent_plus

Показано 20 последних публикаций.