❗️Саломатлик гуруҳимизнинг "ҲАРАКАТ" рукнида❗️👇
🔷ЁҒЛАРНИ ЭРИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИГАН ТОНГИ ОДАТ
🔹Тонгнинг қандай бошланиши нафақат кунингиз қандай ўтиши, балки ташқи кўринишингизга ҳам таъсир кўрсатади❗️👇
1️⃣Сув ичиш
Уйғонгандан кейин организмда юз берадиган жараёнлардан бири ёғ эриши ҳисобланади. Бир стакан сув ичиш эса ушбу жараённи тезлаштиради. Организмдаги моддалар алмашинувининг тезлашиши учун ҳам мутахассислар томонидан тонгни илиқ сув билан қарши олиш тавсия қилинади. Иккинчи стакан сувни кейинги бир соат ичида ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, очлик ҳиссини туймаслик учун ҳам кун давомида сув ичишни канда қилмаслик керак❗️👇
2️⃣Жисмоний машқлар
Ёғлар эришига жисмоний тарбиядан самаралироқ туртки бўлмайди. Машқларни оғирини ёки узоқ вақт бажариш шарт эмас, 10-15 дақиқа давомида мушакларни ҳаракатлантириш ва енгил зўриқишни ҳис қилишнинг ўзи етарли. Машқлар тоза ҳавода бажарилса, яна яхши❗️❗️❗️.
@ozish_maktabi