Энди Ҳамида кунда Миродилга "Жонингга жазо бўлган Онангни кечир , болам" дея юм- юм йиғлар эди.
Тоғалари барака топишсин. Онасига қараб туриш учун Замира опани топишди.
Миродил ўқишни битириб , ишга кириши билан "Онангга ҳамроҳ бўлади" дея Севарани келинликка танлашди.
Миродил шу ёшга киргунча бирорта қизнинг қўлидан ушлаш у ёқда турсин , тикилиб юзига қарамаган эди. Севарага ҳам тоғалари қизнинг оиласини маъқул деб топишгани учун уйланишга рози бўлди. Турмуш қургунларича у билан тўрт бор кўришди , у ҳам бўлса тўйга тайёргарликнинг ташкилий ишлари бўйича.
Никоҳ базми ўтиб икки ёш ёлғиз қолишгач эса қиздан бир нарсани ўтиниб сўради :
"Шу уйда чиндан ҳам бахтли яшайман десанг , ойижонимнинг кўнгилларига қарагин, майлими ?! Қачонки улар сендан рози бўлсалар , мен ҳам сени бахтли қилишга ваъда бераман. Ойижоним менинг жон-у жаҳоним бўладилар..."
Севара мунчоқдек кўзларини жовдиратиб Миродилга аста бош ирғади : "Хўп бўлади".
Миродил бугун ишдан эртароқ чиқди. У онасининг қўли ишламай қолгандан буён волидасини ёлғиз қолдирмаган эди. Шу чоққача Ҳамида опанинг ёнида ё тоғасининг аёли , ёки холаси ёинки бўлмаса Замира опа пайдам бўлганча, ҳизматга шай туришар эди.
Ойижониси бугун илк бор хонадонига янги тушган келин - Севара билан ёлғиз қолган эди.
Миродил номигагина юзига ёпилган дарвозадан аста ҳовлига кириб келди. У бир- бир қадам босиб Ҳамида опанинг хонасини хиёл очиқ турган ойнаси орқали ичкарига аста мўралади.
Ўғил кўзи тушган манзарадан ажабланди. Севара қайнонасини орқасига ёстиқ қўйиб ўтказиб қўйибди. Дивандан осилиб тушган оёқларини чуқурроқ тоғорадаги сувга ботирибди. Ўзи эса диванда қайнонасининг ёнига чўк тушганча Ҳамида опанинг елкалари ва майиб қўлини аста уқалаб ўтирган экан.
- Ойижон , - деди ширин жилмайиб Севара , - ҳадеб ётавериб зада бўлиб кетгандирсиз. Ҳали ўғлингиз ишдан келсалар овқатланиб олганингиздан сўнг сизни аравачага ўтказиб айлантириб келамиз. Ҳозир оқшом пайти кечки Тошкент бирам чиройли бўлиб кетган вақт. Баҳор барибир бошқача фаслда , Ойижон.
Севара қайнонасининг устига енгил рўмол ташлади . Ўзи дивандан пастга сирғалиб тушиб Ҳамида опанинг оёқларини сувдан чиқарди ва оппоқ сочиқ билан авайлаб арта бошлади.
Миродил Онасининг кўзларига ёш қалққанини кўриб юраги гурсиллаб уриб кетди.
Ҳамида опа ҳаракатлана оладиган ёлғиз ўнг қўлини дуога очди :
- Амийн , - деди у титроқ овозда ,- илойим болам билан қўша қаринг. Ҳамиша бахтли яшанг. Ували - жували бўлинглар...
- Ойижон ... - деди Севара қайнонасига мулойимлик билан,- кеча ўғлингиз сизни шавлани яхши кўришингизни айтгандилар. Ҳализамон овқат ҳам пишиб қолади. Унгача ўғлингиз ҳам келиб қоларлар. Мен ҳозир қайноққина чой олиб келаман...
Севара боя ўзи четга суриб қўйган тоғоранини қўлига олиб ташқарига йўл олди.
У эшикдан чиқар экан йўлакда турган Миродилга дуч келди :
- Воой келдингизми ? Ассалому алайкум...
Миродил Севаранинг маъсум чеҳрасига мамнунлик билан ўз нигоҳларини қадар экан дилидан бир роз ўтарди :
"Аллоҳ, ўзингга шукр..."
Муаллиф: Хазонрезги
Куз кунларида биз билан қолинг 🍁
@ozbkelinlariДўстларга юборамиз♥️
☔️🍂🍁
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅👒
КЕЛИНЛАРИМ канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/ozbkelinlari