Бир дугонам билан суҳбатимиздан: - Бахт ҳақида қанча вақт гапироласиз?
- Узоғи бир соат.
- Бахтсизлик ҳақидачи?
- Бутун умр...
Ҳа, биз умримизнинг жуда қисқа сонияларида, лаҳзаларида бахтли бўламиз. Қолган вақтлари эса ўша бахтли онларни эслаш билан ўтказамиз.
Асосий ҳаётимиз эса нолишлардан, ғийбатлардан, ношукурликдан, изтироб ва соғинчлардан иборат.
Сиз нима дейсиз?
@Oykumushingiz