Тошкентдаги мафия-боғчанинг собиқ раҳбари 426 млн сўмлик зарарни бир уринишда тўлиқ қоплади
Ёдингизда бўлса, сентябрда Шайхонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳақида ёзгандик, «Боғча эмас, мафия!» деб. Ўзи болалар боғчаси-ю, лекин унинг эски раҳбарлари ўзича жуда зўр — уларнинг ўрнига раҳбарлик қилмоқчи бўлганларни ҳам қўрқитиб, боғчани раҳбарсиз қолдирганди. Ўша эски раҳбарларнинг ўзи ишлайверса бўлмас эканми, десангиз — кўп қинғирликлари бор-да. Буни ўша эски хабарни ўқиб, билиб олсангиз бўлади.
Аввалроқ хабар берилганидек, бу боғчадаги (эҳтимол, бир) вазият юзасидан 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди («кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган (бу модда бўйича энг оғир жазо — беш йилга озодликдан маҳрум қилиш; агар етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланса, озодликдан чекланмайди ҳам, маҳрум ҳам қилинмайди).
Бош прокуратурадан маълум қилишларича, боғчанинг собиқ мудираси Н.М. (афтидан, боғча ҳақидаги репортажларда кўрсатилган ўша сал жаҳлдор аёл) тергов жараёнида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг жами миқдори — 426,8 миллион сўм маблағни 14 ноябрь куни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаган.
426 миллион сўм бу — 14 ноябрдаги курс бўйича 51 минг доллардан кўпроқ пул, дегани. Шунча пуллик зарарни бирдан ёпиш қувватинг бор экан, ўғирлаб нима қиласан-а, инсон?!
https://t.me/joinchat/AAAAAE446OBu0CHTAQ4APw