-Ишқ, деб...
Ҳолим эди ёмон, ҳолатим ёмон,
Кимлар мендан кечди, кимлардир тонди,
Бугун қадам босдинг, тақдирим томон,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Излаганим ўзинг, бахтим сиймоси,
Кўксимда эсмоқда меҳринг ҳавоси,
Малҳам бўлсин абад, сўзинг давоси,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Истасанг борим ол, боримни берсам,
Кутавериб кўзим, кутишдан толди,
Айтгинчи, ёмонми, юракдан севсам?
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Сезяпман, кун келиб бўламиз бахтли,
Бир сўзли Ошиқман, сўзида аҳдли,
Умримиз ўтяпти, саноқли, вақтли,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди.
Ўзим билсам етар, бошқа билмайди,
Қалбингнинг чиройи хаёлим олди,
Ўйласам, якун йўқ ўйлар тинмайди,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Ҳолим эди ёмон, ҳолатим ёмон,
Кимлар мендан кечди, кимлардир тонди,
Бугун қадам босдинг, тақдирим томон,
Отабек умиди-қайтадан ёнди...
©️ Отабек Зоҳид.
@otabek_minbari
Ҳолим эди ёмон, ҳолатим ёмон,
Кимлар мендан кечди, кимлардир тонди,
Бугун қадам босдинг, тақдирим томон,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Излаганим ўзинг, бахтим сиймоси,
Кўксимда эсмоқда меҳринг ҳавоси,
Малҳам бўлсин абад, сўзинг давоси,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Истасанг борим ол, боримни берсам,
Кутавериб кўзим, кутишдан толди,
Айтгинчи, ёмонми, юракдан севсам?
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Сезяпман, кун келиб бўламиз бахтли,
Бир сўзли Ошиқман, сўзида аҳдли,
Умримиз ўтяпти, саноқли, вақтли,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди.
Ўзим билсам етар, бошқа билмайди,
Қалбингнинг чиройи хаёлим олди,
Ўйласам, якун йўқ ўйлар тинмайди,
-Ишқ, деб сўнган умид, қайтадан ёнди...
Ҳолим эди ёмон, ҳолатим ёмон,
Кимлар мендан кечди, кимлардир тонди,
Бугун қадам босдинг, тақдирим томон,
Отабек умиди-қайтадан ёнди...
©️ Отабек Зоҳид.
@otabek_minbari