Рамазони шарифнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат
Рамазони шарифнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат ойи. Оқил киши бу кунларнинг қадрига етиб, доимо яхшилик қилиши, жисми, руҳи рўзадор бўлиши, гуноҳлардан тийиилиши, ўтган умрини сарҳисоб қилиши муҳим амаллардан. Аллоҳ таоло ўз бандаларига ҳаёти давомида кўплаб имкониятлар эшигини очиб қуйганки, баъзилар бу имкониятлардан оқилона фойдаланса баъзилар фойдаланишни ҳам билмайди, билса ҳам амал қилмайди. Афсусланарли жойи шундаки, баъзи инсонлар ўз фойдасидан воз кечиб жисму-руҳи зарарига амал қилади. Рамазон ойи ва рўза тутиш ана шундай улкан имконият ва ғаниматлар ойиидир. Чунки бу ойда бойлар камбағаллар ҳолини бироз бўлса ҳам англайди. Очлик билан сабримиз ва иродамизни Аллоҳ таоло синайди. Шунинг учун бу муборак ойининг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, рўза ойига мувофиқ амаллар қилишмиз зарур.
Рамазон ойи мўмин – мусулмонлар учун раҳмат, мағфират ва савоб ойидир. Қанча кўп хайрли ишларни амалга оширсак шунча кўп ғаниматларга эга бўламиз. Аллоҳ таоло бу ойннинг кунларини бир-биридан кўра ғаниматлироқ, фазилатлироқ ва шарафлироқ қилган. Қанчалик хайрли амалларда бир-биримиз билан мусобақалашсак шунча кўп олий неъмати бўлган охират саодати ғаниматига мушарраф бўламиз. Аллоҳ таоло “Мутоффифун сураснинг 26 оятида шундай марҳамат қилади:
وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
(... Бас мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар).[2]
Демак бу ойда барчамиз савоб ишлар қилишда бир-биримиздан ўзишга ҳаракат қилмоғлигимиз лозим.
😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook