#Mutolаa_vaqti
ҒАЗОТ ВА САРИЙЯЛАР ҲАҚИДА
Уламоларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари шахсан иштирок этмаган ҳарбий юришларни «сарийя» деб атайдилар.
Қамровлироқ таъриф: сарийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳдир (унда жанг бўлган бўлмаганидан қатъи назар).
Муҳаққиқ уламоларимиз ана шундай сарийялар ўттиз саккизта бўлгани ҳақида маълумот берадилар. Уларнинг кўпчилиги ё сарийя бошлиғининг исми, ёки қаерга юборилган бўлса, ўша ернинг номи билан аталади. Асосан сарийялар душмандан хабар олиш ёки устидан ўлим ҳукми чиққан жиноятчини жазолаш учун бўлган. Баъзан икки тараф тўқнашиб, жанг бўлган ҳолатлар ҳам бор.
Яна муҳаққиқ уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ғазот ва сарийяларда икки томондан ҳаммаси бўлиб минг кишидан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Агар бу ҳисобни ҳозирги кунимиз ҳисоблари билан солиштириб кўрадиган бўлсак, ҳеч нарса эмас. Тасаввур ҳосил қилиш учун иккинчи жаҳон урушида 70 миллион кишининг ёстиғи қуриганини эслашнинг ўзи кифоя бўлса керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги урушлардаги йўқотишлар ҳозирги кундаги баъзи футбол ишқибозлари орасида келиб чиққан тўқнашувлардаги йўқотишларга тўғри келади десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Энди сийрат китобларининг кўп қисмини ғазот ва сарийялар ҳақидаги хабарлар эгаллагани ҳақида фикр юритайлик.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, уруш ўз номи билан уруш. У барча жамиятларда алоҳида эътиборни тортиб келган. Ҳозирги кунда ҳам қаерда салгина жанжал чиқса, дунёнинг барча ахборот воситалари эътиборни ўша ерга қаратишади. Эҳтимол, ўша жанжал урушга айланмай тинчиб кетар. Аммо барибир кишилар эътиборини тортади, ўзига қаратади. Инсон табиати ўзи шундай. Тинч нарсага эмас, нотинч нарсага алоҳида эътибор беради. Илмий марказда тер тўкиб, оламшумул кашфиётлар қилаётган минглаб олимлар ҳақида биров ўйлаб ҳам қўймайди. Аммо кўчага чиқиб, намойиш қилган уч-тўрт кишига бутун дунё алоҳида эътибор, қизиқиш билан қарайди. Ўша даврда ҳам ҳар бир ғазот, ҳар бир сарийя катта эътибор билан кузатилган. Араблар авваллари ҳам бунга ўхшаш ҳарбий ҳаракатларни яхши ўрганиб, авлоддан авлодга айтиб қолдириб келишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги ғазот ва сарийялардан нафақат уруш, балки кўпгина тинч мақсадлар кўзланган. Уларда кишиларни синаш, Ислом таълимотларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳам ўша ҳаракатлар орқали амалга ошган. Мана шунга ўхшаш сабаблар сийрат китобларимизда ғазот ва сарийялар ҳақида кўплаб саҳифалар битилишига олиб келган. Биз эса бу нарсага тўғри кўз билан қарашимиз, ҳамма вақт ғазот билан ўтган экан, деган нотўғри тушунчага бориб қолмаслигимиз керак.
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий фаолиятлари инсониятни зулматдан нурга, бебахтликдан бахтга, илмсизликдан илмга, зулмдан адолатга, ҳаромдан ҳалолга, одобсизликдан одобга, ахлоқсизликдан олий ахлоққа, қолоқликдан тараққиётга, душманликдан дўстликка, хиёнатдан садоқатга, ширкдан тавҳидга, гапнинг қисқаси, барчани икки дунёнинг бахтига, саодатига сазовор қилишдан иборат бўлган.
Давоми бор...
Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix
😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook