ССВ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАКТАБЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАРНИ ТОПШИРДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси даврида мактабларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун хавфсизлик тартибларига амал қилиш бўйича муҳим кўрсатмалар, миллий меъёрлар ва қоидаларни акс эттирган тарқатма тарғибот материалларини ишлаб чиқди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ушбу материалларни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топширди.
Тарқатма материалларни топшириш маросимида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда ваколатхонанинг Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Суфанг Гуо иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, ЮНИСЕФнинг техник кўмаги билан ўзбек ва рус тилларида мактаб раҳбарияти учун 20 минг нусхада қўлланма ҳамда ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар учун 223 минг нусхада постер чоп этилди. Мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга бағишланган қўлланма ва ахборот материаллари 10 мингдан ортиқ мактабларнинг барчасига етказилиши айтилди. Эътиборлиси, оддий ва тушунарли шаклда ишлаб чиқилган ушбу материаллар ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ўқувчиларни ўз саломатлигини асрашга ўргатиб, уларда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, ЮНИСЕФ томонидан пандемия даврида мактабга бориш қоидалари, қўлларни тўғри ювиш ва нафас олиш гигиенаси бўйича ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида анимацион видеороликлар ҳам тақдим этилди.
Manba: @ssvuz
«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇
https://t.me/oqituvchi_ga