Ўқинг...фақат йиғламанг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин! Хайрли тун азизлар. Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.Тунингиз осуда ўтсин! Аллоҳ ўз панохида асрасин....

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

7.2k 1 231 8 47

ҚАЧОН ШУКР ҚИЛАСАН?

– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у завқ шавқ билан оила қурмаган пайтдаги ҳолатини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётини ҳасад қилиб гапирди.

– Бадавлат одам билан гаплашиб қолдим, у завқ шавқ билан оддий ва соддадил одамлар ҳақида гапирди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга уларни барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди, деб айтди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

9k 0 70 7 60

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...

   Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
   Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
   Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
  Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

   Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
   Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!

Абдулқодир Полвонов

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Эр ва аёлга маслахат

Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! 
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...

Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг... 
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ Жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...

Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда...
Шу озгина ҳаётни дўзаҳга айлантирмай, чиройли яшанг... 

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


Дунё тарихидаги энг кучли инсонларнинг тўғилган саналарида ғайри оддий сир бор! Бу саналар остида тўғилганлар кучли шахслардир.

Ушбу саналар остида тўғилганлар жасоратли, қатиятли ва ўз мақсадларига эришадиган кучли шахслардир.

Балки сиз ҳам шу саналар остида тўғилгандурсиз?

Келинг булар қайси саналар эканлигини биргалашиб билиб оламиз👇🏼


Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди.
У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.
Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам
мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган
жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.
Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни
биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!


— Энг яхши совға нимадир? — деб сўрашди донишманддан.
— Меҳр-муҳаббатдир, — деб жавоб берди донишманд.
— У қандай кўрсатилади?
— Эътибор ва эҳтиром билан.

©️ Далай Лама

Ўқинг...Фақат йиғламанг!




....... Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.
– Кетяпман, дегин.
– Кетяпман, ота.
– Қаергалиги маълум бўлдими?
– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?
– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...
Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турди.
– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... – Отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди.
Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим.
Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди. Назаримда, шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди.
Урушга кетдим. Ўт-олов, ўқ ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида бир ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»
Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»
Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.
Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб юряпти. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен устун атрофига тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор тортдим. Мен бу ишни энди ҳеч ким устунга суянмасин деган ўй билан қилдим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади. Чунки у оғир кунда отамни суяган эди, мен отамга устун бўлолмаган кез устун отамга бир ўғилдай суянч бўлган эди.
Қўчқор Норқобил.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

12.7k 1 27 14 234

Агар бомдод намозига уйғонмасанг, ҳаётингга бир назар солгинда, зудлик билан уни кўриб чиқиб, ислоҳ қилгин. Бомдод намози мунофиқлар учун машаққат бўлгани боис, Аллоҳ таоло Ўзининг аҳли ва хос кишиларини бомдод намозига уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод ўқийдиган хос бандалардан бўлишимизни насиб қилгин. Омийн!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

13.3k 1 122 3 127

Аёллар учун магазин очилибди. У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда...👇

Давомини ўқиб, думалаб қолибман...


Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

26.5k 1 417 3 114

- Олдинги додаларимиз оғир эдилар!
- Ҳозиргилари енгил!
- Олдинги бувиларимиз қўлларига хина қўйишга ҳам ҳаё қилар эдилар!
- Ҳозиргиларнинг лаки бор!
- Олдинги эркакларимиз аёлларига бош эдилар!
- Хозир аёллари уларга бошлар!
- Олдинги аёлларимиз маънили эдилар!
- Ҳозир беъманилари кўп!
- Олдинги ёшлар бошларини эгиб, эшитар эдилар!
- Ҳозир катталарни бошларини эгмоқдалар!
- Олдинги куёвлар пўлат эди.
- Ҳозиргилар пахта!
- Олдинги келинларнинг юзлари қизариб турар эди.
- Ҳозир эса гезариб туради!
- Олдинги йигитларнинг билагида кучи бор эди.
- Ҳозир тиллари кучли!
- Олдинги қизларнинг истараси бор эди.
- Ҳозир бўёғидан бошқа нарсаси йўқ!
- Олдинги болаларга ота-оналари ўргатар эдилар!
- Ҳозир ота-оналарига болалар ўргатмоқдалар!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

19.9k 1 282 19 149

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Casio — қўл соати эркаклар ва аёллар учун!

Ушбу замонавий ва ишончли соат ўзингиз ёки яқинларингиз учун ажойиб совға бўлади Териш материали зангламайдиган пўлатдан; металл Соат механизми: Кварс; электрон
Ишлаб чиқарилган мамлакат: Япония
Мовий Соат хусусиятлари: сув ўтказмайдиган; ишончли; замонавий

💰Нархи: 87.000 сўм✅

Ўзбекистон бўйлаб етқазиб бериш хизмати мавжуд! 🚚

Буюртма бериш учун:👇
https://alijahon.uz/oqim/84318
https://alijahon.uz/oqim/84318


ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.
Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан. Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.
Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
— Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.
Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.
Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Мени уялтирган xитойлик бола...

Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.

Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир…

Зебо Намозова

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

27k 2 345 17 259

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Султоннинг сирдоши — Бу китоб Усмонлилар сулоласининг императори Султон Абдулҳамидхон даврига саёҳат қилиш имконини беради. Китобни ўқир экансиз, бир асрдан ошиқ вақт тафовутини йўқотасиз. Ўша давр сиёсати, яшаш тарзи, яхши-ёмон одамлари, қўйингки сиз билган ва билмаган ҳақиқатлар айнан шу китобда батафсил ёритилган. Китобдан вақт машинаси сифатида фойдаланинг ва узоқ ўтмишга қайтиб, ўзингизни ўша давр одамлари орасида юргандек ҳис этинг.

💰Нархи: 139.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!🚚

Буюртма бериш учун:👇
https://alijahon.uz/oqim/84302
https://alijahon.uz/oqim/84302


12-йил кутилган Бахт, ёхуд САБР!

Укинг афсусланмайсиз,
фахм эгалари учун катта ибрат бор.

Салоҳиддин ҳали қўнғироқ тугмасини босиб улгурмасиданоқ, аёли Соҳибахон эшикни очдию, ним табассум ила кутиб олди:

- Ассалому алайкум, хуш келибсиз!

- Ваалайкум... Салоҳиддин руҳсизгина қилиб алик қайтариб қўя қолди.

- Яхши келдингизми? Уйимизга қуёш киргандай бўлди. Нега остонада туриб қолдингиз? Соҳибахон турмуш ўртоғининг кайфияти йўқлигини билиб турсада, сезмаганга олди-да, ошхона томон ўтиб кетди.

Салоҳиддин яна бироз ўйчан турди. Лекин бу узоқ чўзилмади. Кўзи уй жиҳозларига тушди. Айримларининг жойи ўзгарибди. Айримлари кўринмайди. Қизиқ... Соҳибахон ясаниб, янги кийимларини кийиб олибди. Бирор ерга отланганмикан, бу ҳақида индамаганди... Бутун уйни бирам ёқимли ҳид эгаллабдики, тарифлашга тил ожиз. Салоҳиддин беихтиёр ичкарига кирди. Эшиги очиқ меҳмонхонага мўралади. Ҳа, ширин ҳид шу ердан келаётган экан. Катта хонтахта атрофига қизил духоба кўрпачалар тўшалган. Оппоқ дастурхон юзида қанд қурс, ноз неъматлар сочилиб ётарди. Худди ёшлигида онаси Андижонда ёпадиган нонни эслатувчи уй нони. Иссиқлиги тутунидан, мазалилиги кўринишидан ҳам билиниб турибди. Ёнида икки хил пишириқ: оқ ва қора рангли. Уларга яқин ерда сархил мевалар, сал четроқда пиёлаларга қўшни бўлиб, мевали шарбат шиша ичидан ялтираб кўриниб турарди. Ким келаяпти экан? Ахир аёли жуда фаросатли ва ақлли аёл эди. Берухсат ва огоҳлантиришсиз меҳмон кутмас эди. Мана ўн икки йилдирки итоатидан чиқиб ўзбошимчалик қилгани, бирор марта юзини ерга қаратгани йўқ. Қаттиқ гапирадиган иш ҳам қилмасди. Қизиқ, жудаям қизиқ... ким бўлиши мумкин. Буни тезда билиши керак:

- Соҳиба! Соҳиба!

- Лаббай, и-я, ҳалиям кийинмадингизми, овқат сузай деяпманку!

- Қанақа овқат? Кимга? Меҳмон борми дейман: уйлар дид билан ўзгартирилибди, дастурхон эса бошқача, ўзинг ҳам бугун бошқачасан. Бирор ерга кетаяпсанми ё у бу ким келадими?

- Вой тавба, кетаётганим йўўқ! Ҳеч қандай меҳмон ҳам чақирмадим. Сиздан берухсат-а?

- Унақада нега...

- Ўзим шундай... ўтирасизми ё шундай туриб овқат еймизми? Икковлон кулиб юборишди.

Иссиқ нон ушатилмаёқ, меҳмонхонага Салоҳиддин яхши кўрадиган мантилар лаганда бўй чўзиб кириб келиб қолди. Юзларини пардозлаб, қатиқ ва мурч суртишни ҳам унутишмабди. Кейин мантилар ўз манзилига эсон омон етиб олгач, боядан бери бир чой қуйиб, бир ҳали уни, ҳали буни хўжайинининг олдига суриб ўтирган Соҳиба тилга кирди:

- Хўжайин, бугун сизни дилдан хурсанд қилай дедим. Бошқа ҳеч гап йўқ... Ҳа, эсим қурмасин, боя хат қутисига мактуб ташлаб кетишибди. Қаранг, на манзили бор, на исми бор. Фақат сизнинг исмингиз ёзилибди. Шунга ишхонангиздан келган бўлса керак деб, очмадим. Мана кўрингчи!

Хатни хўжайинига тутқазар экан, бўшаган идишларни йиғиштириб, хонани тарк этди. Салоҳиддинга бунақа мактуб келмасди. Ишқилиб тинчлик бўлсин. У шундай ўйлар оғушида аста, мактубни очди... Мактубдан ширин мушк анбар ҳиди анқиди. Ўзининг мушки...

“Ассалому алайкум, дадажоним! Сиз мени танимадингиз а... лекин мен сизни жуда яхши танийман, дадажон. Ҳайрон бўлаяпсизми? Ҳа, ойим ҳам аввалига ҳайрон бўлиб қолдилар. Тўғрироғи ишонмадилар. Мен сизларнинг сафингизга қўшилганимга анча бўлган. Ойижоним умидсизлик соясида чўзилиб қолганлариданми, қанча ишора қилсам ҳам, қанча белги берсам ҳам эътибор бермадилар. Ахийри бугун тонгда тоқатим тоқ бўлдию, бир сакрадим, бир сакрадим... Анча шўхлик қилганимдан сўнг онажоним шифокор кўригига чопдилар. УЗИ аппарати мени ойимга таништирганидан сўнг, дўхтирларнинг ёнгинасида ҳаяжондан хушларини йўқотдилар. Менинг ҳам нафасим қисилиб, ётган жойим торайиб қолди. Жудаям қўрқиб кетдим. Кейин ҳаммаси ўтиб кетди. Меҳрибоним эрталаб бир киши бўлиб ташвишли уйдан чиққан бўлсалар, бир неча соатлардан сўнг бахт муждаларидан кўзларида шашқатор ёш билан икки киши бўлиб қайтиб келдилар. Тўғри жойнамозга чўкдилар. Тиллари ҳамду сано айтишдан, Аллоҳга қандай шукрона келтиришни билмай зикрдан тўхтамади. Кўз ўнгиларидан аламли йиллар ўтди... Онажоним бу фурсатларни ўн икки йил кутибдилар...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

16.4k 0 95 57 373

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Навбатдаги тонг барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Доимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

29.6k 3 431 34 59

РЎЗАДОР ОДАМ ҚОРНИМ ОЧҚАБ КЕТТИ ДЕСА РЎЗАСИ ОЧИЛИБ КЕТАДИМИ❓

САВОЛ: Ассалому алайкум. Мана рамазон ойи ҳам кириб келди, мени саволим шундан иборатки кўпчилик одамлар рўза тутиб бирортага “қорним очқаб кетти” деса тутган рўзаси қабул бўлмайдими?

ЖАВОБИНИ ЎҚИШ👇

Показано 20 последних публикаций.