oqibat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Гурлан туман "Усмон Саид бобо" жоме масжидининг расмий телеграм канали
Мурожатлар учун✍️ @savolllar_uchun
📚 Тоха сураси 132- оят
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки томоннинг орасини бузишни нима деганлар? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - «Ёмон амаллардан» деганлар
  •   - «Қирувчидир» деганлар
  •   - «Фосиқликдир» деганлар
  •   - Энди билиб оламан
63 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган намоз, рўза ва садақадан афзалроқ даража қайси? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Илм ўргатиш
  •   - Одамлар орасини ислоҳ қилиш
  •   - Қуръон ёдлаш
  •   - Энди билиб оламан
60 голосов


Бир биродари унга ишониб турса-ю, лекин у ишониб турган дўстига ёлғон гапириши нимага тенглаштирилган? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Хиёнатнинг энг каттасига
  •   - Хунук ишга
  •   - Кофирнинг ишига
  •   - Энди билиб оламан
62 голосов


Ҳаддан ташқари кўп сарф қилиб юборган кишининг моли ҳоким томонидан «музлатиб» қўйилиб, ўзига керагича бериб турилиши нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Зуҳд
  •   - Ҳажр
  •   - Рукн
  •   - Энди билиб оламан
57 голосов


Ораларидан гап-сўз ўтган, аччиқ чиққан, бир-бирларига оғир ботадиган гап айтган кишиларга шариат уларни кўнгилдан чиқариб ташлашга қанча вақт беради? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Бир ҳафта
  •   - Уч кун
  •   - Қирқ кун
  •   - Энди билиб оламан
66 голосов




Репост из: Zamaxshariy.uz
Ким бўлишидан қатъий назар бировни ғийбат қилманг! Барака кетади! Камбағаллик эшик қоқади.

Ғоялар, даромадлар, режалар ва хайрли ишлар муҳокама қиладиган даврада бўлинг! Топа олмасангиз у ҳолда ўзингиз билан ёлғиз қолинг! Китоб ўқинг, Аллоҳни зикр қилинг. Ахир қанча қазоларингиз бор-а!

Фалон у, фисмадон бу деганларни ҳолига боқинг, йиллар давомида шу иши билан банд халос. Юзига ажин тушганидан бехабар. Хуллас, бировни муҳокама қилиб умрингизни кетказманг!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


УЙДАГИ ЖАМОАТ ВА МАСЖИДДАГИ ЖАМОАТНИНГ ФАРҚИ
#намоз

❓1547-CАВОЛ: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади ( “Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🤔БОШҚАЛАРНИНГ ҲАЁТИНИ ОРЗУ ҚИЛМАНГ…

Чунки ҳар бир инсоннинг ўзига хос синовлари, дардлари ва қийинчиликлари бор. Ташқи кўринишидан бахтиёр ва фаровон кўринган инсоннинг ички дунёсида сиз билмаган қийинчиликлар, дардлар ва синовлар яширинган бўлиши мумкин.

Ҳар бир киши ўз тақдири билан яшайди ва Аллоҳ ҳар бир инсонга унга мос синовлар, ризқлар ва имкониятларни беради. Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилиш эса сизни ўзингизнинг ҳаётингиздан норози қилишга, тақдирингиздан норозиликка олиб келади. Бу эса Аллоҳга бўлган ишончни заифлаштиради ва қалбда хотиржамликни йўқотади.

Инсон ўз ҳаётига, унга берилган неъматларга шукр қилиб яшаши керак. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда яхши ва ёмон кунлар, бахт ва синовлар аралашиб келади. Ўзингизнинг ҳаётингизни севиб, унга шукр қилсангиз, қалбингиз тинч бўлади ва сизни ҳақиқий бахтли қиладиган нарсаларни кўра оласиз. Аллоҳ таоло сизга энг яхши, сизга мос ҳаётни тақдим этган. Шунинг учун ўз ҳаётингиздан рози бўлинг ва унга шукр қилинг.


Ас Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба

6- феврал 2025 й.
7- шаъбон 1446 й.
🤲 Aллoҳим, бизга тўғри йўлни кўрсатиб, иймон келтирганимиздан сўнг қалбимизни ботил фикрларга мойил қилма. Бизни муҳофаза қил. Бизни тўғри йўлдан адаштирма. Бу йўлда бизни собит қилгин!
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?

Бу саволга эркакнинг жавоби қалбингизни ларзага солиши аниқ уларни борида қадрланг😢

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Президентимиз Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа мамлакатнинг энг йирик музейларидан бири ҳисобланади. У 1998 йилда ташкил этилган.

Музей анъанавий ислом меъморчилиги услубида барпо этилган бўлиб, унинг умумий майдони 30 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади.

Бино гумбазининг ички қисмини безаш ва реставрация ишларида ўзбекистонлик усталар иштирок этган.

Бу ерда 10 мингдан ортиқ ислом санъати намуналари сақланмоқда. Доимий экспозицияда Қуръон қўлёзмаларининг ноёб тўплами, сопол ва қимматбаҳо буюмлар, қурол-яроғ намуналари ва иншоотлар макетлари, тақинчоқлар, тангалар ва бошқа ашёлар намойиш этилмоқда.

Музей фондида замонавий Ўзбекистон ҳудудида турли тарихий даврларда яратилган 200 га яқин ноёб экспонатлар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар орасида ўрта асрларга оид қўлёзмалар, заргарлик буюмлари, машҳур абр матолари ва кийим намуналари, Шарқ Ренессансига оид кулолчилик буюмлари мавжуд.

Давлатимиз раҳбари экспонатларни кўздан кечириш чоғида биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий ва маданий алмашинувни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/23229

🕋 @islomuz


КУРСДА ЎҚУВЧИЛАР ТЎЛОВИ ВА ЗАКОТ
#закот

❓1546-CАВОЛ: Инсон топган пулларидан закот чиқариши керак экан. Мен бир ўқув марказида ўқувчиларга дарс бераман. Улар ичидан бир-иккита боқувчиси йўқ, етим болаларнинг тўловини тўласам, закотга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Лекин бир йил давомида топилган маблағ эҳтиёжлари учун ишлатилиб кетса, уларни эътиборга олинмайди.
Закотни камбағалга мулк қилиб бериш шартдир. Ўзидан бехабар қарзини, ўқув тўловларини закотдан тўлаб қўйиш билан закот адо бўлмайди. Балки ўзига закот деб беради ва у тўловини адо этади ёки унинг буйруғи билан тўлаб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


ИЧИМЛИК ИЧИШ ҲУКМЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Ас Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба

5- феврал 2025 й.
6- шаъбон 1446 й.
🤲 Aллoҳим, сабр қилувчилар, содиқлар, садақа берувчилар
билан бирга саҳар вақтларида истиғфор айтувчилар қаторидан қилгин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


#изохсиз_суратлар
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter
Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ГУНОҲЛАР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️ oqibat.uz

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter


Ҳаддан ташқари кўп сарф қилиб юборган кишининг моли ҳоким томонидан «музлатиб» қўйилиб, ўзига керагича бериб турилиши нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Зуҳд
  •   - Ҳажр
  •   - Рукн
  •   - Энди билиб оламан
120 голосов

Показано 19 последних публикаций.