Яна бир қатор коррупционерлар "пора" олаётганда қўлга тушди
Ўтказилган тадбирларда қуйидагилар пора билан ушланган:
➖ Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси инспектори М.Р. фуқаронинг 11 миллион 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўлангани хусусида сохта ҳужжат қилиб бериш эвазига фуқародан талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида қўлга олинди;
➖ Самарқанд шаҳар мудофаа ишлари бўлими сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, Қуролли Кучлар хизматчиси С.И. ва унинг ёрдамчиси Ф.Э. Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг АҚШга ишлашга кетган ўғлига ҳарбий хизматни ўтаганлиги хусусида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилиб, маблағни олаётган вақтда қўлга тушди;
➖ Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ш.А. фуқарога “Қорақўтон олтин кони” ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган;
➖ Кадастрлар палатаси Нарпай филиали мухандиси С.Ш. маҳаллий фуқаронинг қариндоши номидаги турар жойга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, пулни олган вақтда ушланган.
Тадбирлар ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган.
👉 @oqdaryoovozi1931