🇺🇿28-ℳᗅKᝨᗅℬ KႮᝨႮℬᝣ⌾ℕᗅՏⅈ🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


♻️ᴀssᴀʟᴏᴍᴜ ᴀʟᴀʏᴋᴜᴍ.
⭕ᴋᴀɴᴀʟɪᴍɪᴢɢᴀ ʜᴜsʜ ᴋᴇʟɪʙsɪᴢ.
📣ᴜsʜʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟ ᴋᴏsᴏɴ ᴛᴜᴍᴀɴ 28-ᴜᴍᴜᴍɪʏ ᴏ‘ʀᴛᴀ ᴛᴀ‘ʟɪᴍ ᴍᴀᴋᴛᴀʙɪɴɪɴɢ ᴏɴʟɪɴᴇ ᴋᴜᴛᴜʙxᴏɴᴀsɪ ʙᴏ‘ʟɪʙ.
✅sɪᴢ ʙᴜ ᴋᴀɴᴀʟᴅᴀ:
✔ᴇʟᴇᴋᴛʀᴏɴ ᴅᴀʀsʟɪᴋʟᴀʀ
✔ᴇʟᴇᴋᴛʀᴏɴ ᴀᴅᴀʙɪʏᴏᴛʟᴀʀ
ᴠᴀ ʙᴏsʜϙᴀ ᴋᴏ‘ᴘʟᴀʙ ᴋɪᴛᴏʙʟᴀʀɴɪ ᴛᴏᴘɪsʜɪɴɢɪᴢ ᴍᴜᴍᴋɪɴ

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Уйга қайтганимда, аёлим кечки овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим ва жиддий гапим борлигини айтдим. У жим ўтириб мени тингларди. Нафасимни ростлаб кейинги кунларда ичимда ўйлаб юрганимни шарт айтдим қўйдим.

Сен билан ажрашмоқчиман? Уни бу сўзларим ҳайратга солмади ва у сокинлик билан, нега, деб сабабини сўради. Жавобдан ўзимни олиб қочдим, унга бу ҳаракатим ёқмади. Нима деб айтишим керак эди? Хотинимни севмай қўйганимга анча бўлган. Ҳозир кўнглим буткул Дилрабога тегишли. Эртаси куни ишдан қайтганимда, хотиним нималарнидир ёзиб ўтирган эди. Индамай кириб ётдим, Дилрабо билан ўтган куним таассуротларини ўйлаб, ширин уйқуга кетибман.

Эрталаб аёлим қўлимга бир парча қоғоз тутқазди. Унда бир шарт ёзилган эди. У мен билан ажрашишга қаршилик қилмаслигини ва бунинг эвазига мендан бир ой муддат сўраган эди. Шу бир ойни бахтли оиладек ўтказишимизни илтимос қилди. Сабабини оддийгина тушунтирди. Яқинда ўғилчамиз мактабга бориши керак эди. Ёмон таассуротлар билан ўқишни бошламаслигини хоҳларди. Мен рози бўлдим. Унинг яна бир кичкинагина шарти бор эди. Турмушимизнинг илк ойидек уни ҳар тонгда уй ичидан қўлларимда кўтариб, эшик олдигача олиб чиқишимни сўради. Аёлим ажрашиш олдидан ақлдан озибди, деган хаёл келдию индамадим. Шу билан қутулсам майли. Мени яна ўзига иситиб олади десам, аёлимга нисбатан хоҳиш-истагим ҳам йўқ эди. Бир ой бегонани кўтаргандек кўтариб юрарман. Биринчи кун ғалати ўтди. Ўғлим бизни кўриб, қийқириб юборди. Дада нега ойимни кўтариб олдиз? Хотиним ажрашиш хақида зинҳор гапирмаслигимни илтимос қилганлиги учун мен жилмайиб қўя қолдим.

Ҳар тонг шундай ўта бошлади. Хар сафар аёлимни қўлимга олар эканман, қандайдир илиқлик пайдо бўлаётгандек туюларди. Мен ўзимни бошқасини севаман деб ишонтирардим. Дилрабони олдига ошиқардим. Бир ой бўлишига икки кун қолганда, хотиним қандайдир енгиллик билан қўлларимга ўзини топширди. Қўллари билан бўйнимдан қучиб, бошини елкамга қўйди. Орқадан бизни кузатаётган ўғлимизни чақириб, юзидан ўпди. Биз хақиқатда бахтли оиладек эдик.

Мен аёлимни ҳар кунгидан ҳам маҳкам кўтариб олгандим. Худди никоҳ кунимиздагидек. Ишхонамга учиб кирдим. Ҳозироқ бориб ҳаммасини ҳал қиламан. Қаршимдан чиққан Дилрабога борини айтдим. Мен сени севмайман. Хотиним билан ажрашмайман. Уни жавоби юзимга тушган тарсаки эди. Йиғлаб хонасига қулфланиб олди. Мен эса югуриб кўчага чиқдим ва тоза хаводан тўйиб нафас ола бошладим. Гўёки севиб қолган ўспириндек. Йўл-йўлакай битта торт ва катта гулдаста олдим. Мени яна оиласига қайтара олгани учун аёлимдан миннатдор эдим. Уруш-жанжалсиз, чиройли ечим топганига мен уни бутун умр қўлимда кўтариб юришимга арзийди.

Ётоқхонамизга қайта туғилган севги қанотларида учиб кирдим. Аёлим мени кутмабди. Ишдан қайтгунимча, жони узилган экан. Мен кўзи кўр шунча ойдан бери оиламдан узоқлашиб, аёлим саратон касалига дучор бўлганини сезмабман ҳам. У ҳам бефарқ эрига дардини айтгиси келмаган. Унинг сўнгги илтимосининг мақсади эса фарзандимиз кўз олдида мен ўз аёлини ва оиласини ташлаб кетган одам сифатида эмас, балки севувчи эр ва ота сифатида қолишимни истаган экан. Ҳаттоки, кетаётганида ҳам яқинлари учун ҳаракат қилибди!

Ҳаётда пул йиғиш, машина ва уй олиш ғамида юрамиз, бироқ бу ташвишлар деб яқинларимиз билан муносабатларни унутмаслигимиз керак. Ҳеч ким абадий эмас, ким олдин, ким кейин кетади. Армонда қолмайлик азизлар.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.


Zangiota Yuqumli kasalliklar shifoxonasida...
17-kun.
Covid-19 pandemiyasining avj davri. Bugun tongacha bemor Dilbar hola vafot etibdi. Hayolimdagi birinchi fikr. Qutilipti. Hudo rahmat qilsin dedim odatga kòra. Bu yerda bemorlarning asosiy muommosi havo yetmasligi, nafas ololmasdi ular. Vaqt ótishi bilan bemor oĝirlashib darmoni qurib, órnidan turishga ham holi bólmaydi. Omadlilari tuzalib ketadi. Lekin Dilbar holaning ahvoli juda oĝir edi. Anchadan beri bòlimda ekan. Esimda bir kuni kaftimni ikki qóli bilan maxkam siqib aytgan edi(kasallikdan tinkasi qurigan, holsiz bemor òzida bunday kuch topishi amri mahol): "dòxtir bolam, yordam ber! Yordam ber bolam. Jon berish buncha azob bólmasa!" Yuzida havo beruvchi niqob. Agar bu niqobni yuzga maxkam yopishtirib boĝlamasang, chetidan havo chiqib suniy nafas oldiruvchi moslama effektivligi pasayadi. Natijada oĝir bemorlarning kislorod miqdori pasayib ketadi. Yuzga mahkam boĝlangan niqob vaqt òtib yuzga bota boshlaydi. Ayrim bemorlarning yuzlari qizarib, shishib ketadi. Shu holatda sutkalab, haftalab yotishadi ular. Òng qólimda ósha qóllarning tafti turibdi. "Dòxtir bolam, yordam ber! Yordam ber bolam. Jon berish buncha azob bólmasa! "
Avgust, 2020 yil.

@Hikoyalar


Шу он бирдан: "Эй қиз, сен кимсан, бу ерда нима қилаяпсан" – деган овоз келди. Овозни эшитиб у ёқ-бу ёққа алангладим, лекин ҳеч кимни кўрмасдим. Кейин иккинчи марта такрорланди. Қарасам, овоз эгаси дадам экан. Ўзимни тутиб тура олмасдан, хурсандлигимдан дадамни қучоқлаб олдим. Дадам эса, мени ўзидан узоқлаштириб, «астағфируллоҳ» деди ва:
- Аллоҳдан қўрқ, сен менга ҳалол эмассан, деди. Мен қизингиз Асмо, дедим. Шунда дадам жим бўлиб қолди. Дўхтирларнинг олдига чиқиб буни айтдим. Улар дадамни кўриб ҳайратда қолдилар. Америкалик доктор синиқ араб тилида дудуқланиб:
- Субҳаналлоҳ! – дея олди холос. Бошқа бир мисрлик доктор: - "Суякларга улар чириб кетгандан кейин жон киргизадиган Аллоҳ покдир!" маъносидаги оятга ўхшаш сўзни айтди. Дадам эса тушунтириб бермагунимизча нима бўлганини билмай турди. Кейин йиғлаб: "Аллоҳ Ўзи энг яхши сақлагувчидир ва у солиҳ кишиларни дўст тутади"- деди".
Аллоҳга қасамки, авариядан олдан зуҳо намозини ўқишлик учун ният қилганимни эслайман, холос. Билмадим, уни ўқидимми, йўқми?!" - деди. Аёли айтади: "Абу Асмо уйимизга аввал таниганимдек қайтиб келди. Ҳозир у 46 ёшга кириб қолди. Бир ўғил фарзанд кўрдик. Ҳозир икки ёшга қадам босяпти. Эримни менга 15 йил ўтиб қайтариб берган, унинг қизини саломат сақлаган ҳамда мени дунёдан унутилган ҳолатида ҳам эримга вафодор бўлишга ва ихлос қилишга муваффақ қилган Аллоҳ ниҳоятда Пок Зотдир. Шунинг учун дуони тарк қилманглар, чунки дуо қазони қайтаради. Ҳамда ким Аллоҳни назарида тутса Аллоҳ уни назарида тутади. Ота-оналаримизга яхшилик қилишни унутмайлик. Билайликки, ишларни юргизиш ва уларни ўлчовлаб қўйиш Аллоҳнинггина қўлидадир. Бошқа ҳеч кимса буни қила олмайди".
Бу қиссамни мен ибрат учун айтиб бердим. Шояд Аллоҳ уни дунё йўллари торайиб, мусибатлари катталашган, олдида ҳамма эшиклари беркилиб, нажот йўллари кесилиб қолган кишиларга фойдали қилса. Дуо билан осмон эшигин қоқинг ва ижобат қилинишликка аниқ ишонинг. Охирги сўзимиз Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Умид узманг, фақат шу Аллоҳга дуо қилинг. Аллоҳ субҳонаҳу ҳақида чиройли гумон қилинг".

@Hikoyalar


Ўн беш йил давомида мияси ўлик бўлган киши ҳақида ажойиб ҳикоя
Бир аёл 1415 (ҳижрий) йил эрида содир бўлган қиссани ҳикоя қилади:
Эрим ёш, ҳаётга қизиқиши кучли, ҳаракатчан ҳамда ниҳоятда келишган, чиройли йигит эди. Диндор, чиройли хулқ эгаси ҳамда ота-онасига кўп яхшилик қилувчи инсонлар тоифасига кирарди. Ҳижрий 1390 йил турмуш қурдик. У билан бирга бошқа саудиялик оилалар сингари отасининг уйида яшардик. Ота-онасига қилган яхшилигини кўриб ҳайратга тушардим. Аллоҳга мен учун бу эрни насиб қилгани учун ҳамд айтардим. Тўйимиздан бир йил ўтиб қиз фарзандли бўлдик. Кейинроқ эримнинг иши мамлакат шарқидаги минтақага кўчди. У бир ҳафта ишига кетиб, ўша ерда қолар ва келиб уйимизда бир ҳафта бўларди. Уч йил мана шундай ўтди. Бу орада қизим тўрт ёшга тўлди. 1395 йил рамазон ойининг 9-куни, уйимизга қайтаётиб Риёзда машинаси ағдарилиб кетиб автоҳалокатга учради ва касалхонага ётқизилди. У кома ҳолатига тушди. Даволаётган мутахассис шифокорлар эримнинг мия фаолияти умуман тўхтаганини ва 95 фоиз мия ҳужайралари талофатга учраганини айтишди. Бу воқеа бизга жуда ёмон таъсир қилди. Хусусан, унинг ёши ўтган ота-онасига эзилиб кетди. Отасини қаттиқ яхши кўрадиган Асмо қизимизнинг саволлари ичимни тирнарди. Дадаси унга яхши кўрадиган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилганди. Биз ҳар куни навбатма-навбат эримнинг ҳолини билгани бориб турардик. Лекин унинг ҳолати ўзгармасди. Беш йил ўтганда, баъзи одамлар менга қозиликка бориб, эримнинг мияси ўлганлиги ва у тирилишлигига умид йўқлигини айтиб қозидан талоқ олишлигимни маслаҳат берди. Баъзи шайхлар эр кишининг мияси ўлганлиги аниқ бўлса аёл киши талоқ олиши мумкин, деб фатво берди. Бироқ мен бундан қатъиян бош тортиб, модомики эримнинг жасади ер устида экан талоқ олмаслигимни айтдим. Ёки бошқа ўликлар сингари дафн қилинсин ёки Аллоҳ бир ишга бошлагунча уни мендан айирмасинлар дедим.
Кейин бор эътиборимни қизчамга қаратдим. Қизимга Қуръон ёдлатиш мақсадида мадрасага олиб бордим. У ўн ёшга тўлмасдан Қуръонни тўлиқ ёд олди. Кейинчалик қизимга отасига нима бўлганини айтдим. У доим отасини ёдга олар, гоҳида йиғлар, гоҳида ичига ютар эди. Қизим диндор қиз бўлганди. Ҳамма фарз намозлирини ўз вақтида ўқирди. Етти ёшга тўлмасдан кечанинг охирида туриб ибодат қиларди. Раҳматли бувиси ва боболари билан биргаликда менга уни чиройли тарбия қилишни муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Қизим мен билан бирга вақти-вақти билан дадасини кўргани борар, баъзида эса салом йўллар, шунингдек, дадасининг номидан садақалар қиларди. 1410 йил кунларидан бирида қизим менга қараб: "Эй онажон, мени дадамнинг олдида қўйиб кетинг, бу кеча дадамнинг ёнида ётиб қолай" – деди. Бир оз иккиланиб турдим-да, кейин рози бўлдим. Қизим айтади: Дадамни ёнига ўтириб “Бақара” сурасини ўқий бошладим. Уни ўқиб битирдим. Кейин мудроқ босганди, ухлаб қолдим. Турсам, гўё юзимни табассум қоплагандай, қалбим эса ором олгандай бўлди. Шунинг учун ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим ва Аллоҳ қодир қилгунча намоз ўқидим. Сўнг намозгоҳимда иккинчи марта мудроқ босди. Лекин худди бир киши менга:
- Тур, қандай қилиб Раҳмон Зот уйғоқ бўлса, сен ухлайсан?! Аллоҳ бирон бандасини қуруқ қайтармайдиган бу ижобат соатида қандай ухлайсан, дегандай бўлди. Худди бир йўқотган нарсамни эслагандай бўлиб турдим. Қўлимни кўтардим, дадамга қарадим, кўз ёшларим тўлиб оқаётган эди, дуо қилдим: "Эй Роббим, Эй тириклик ва қайюмлик сифатига эга Зот! Эй Жаббор! Эй Буюк Зот! Эй ҳамма нарсадан олийликдаги Зот! Эй Раҳмон! Эй Раҳийм! Мана бу менинг дадам. Сенинг бандаларингдан биридир, унга мусибат етди, биз эса сабр қилдик ва Сенга ҳамдлар айтдик. Сен бизга қазо қилган ҳукмингга рози бўлдик". "Эй Аллоҳ, у Сенинг хоҳишинг ва раҳматинг остидадир!" "Эй Аллоҳ! Эй Айюбга дардидан шифо берган, Мусони онасига қайтарган, Юнусга балиқ қорнида нажот берган ва оловни Иброҳимга совуқ ва саломатлик қилган Зот! Дадамга тушган дарддан Ўзинг шифо бергин!" "Эй Аллоҳ, дадамни умид йўқ ҳолатда дейишди. Эй Аллоҳ, қудрат ва буюклик Ўзингдадир. Дадамга марҳамат айла, ундаги дардни Ўзинг кўтар!" Кейин яна кўзларимни уйқу босиб, бомдоддан олдин озгина ухлаб олдим.


КЕЧИРИНГ ОНА...

Кеча сизни ранжитдим она,
Тунда мени «йиғлатди» нафрат.
Ухлолмадим, ақлим сарсона -
Она мени - кечиринг фақат...

Ноҳақ эдим -
«балки» ҳақ эдим.
Ўша онда мен «карахт» эдим.
Ўшқирдимми ?
Мен нима дедим ?
«Шоир бўлиб пушаймон едим».

Яхши эдим - болалигимда,
Тиззангизга - ухлаб қолардим.
Қилар эдим - юмушингизни,
Қўлларингиз - ўпиб олардим...

Юзингизни - силаб тўймасдим,
Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим.
Она дердим -
Онажон дердим,
Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим...

Шеър чорласа,
ўзим билмайман.
Жавоб қилган,
Сўзим билмайман.
Жон онажон - кечиринг фақат,
«Энди шеърга парво қилмайман».

Шеър деганда - ғазаб бор экан,
Шеър деганда - бор экан қаҳр.
Мен шўрликка - туйғу йўқ экан,
Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !..

Ҳовлидаги бурчак хонанинг,
...Эшиклари маҳзун ёпилди.
Бор меҳримни қуршаган шеърлар,
Олов бўлди «печда» ёқилди.

Бу тун жуда узоқ чўзилди,
Тонг отгунча уйқум бузилди.
Тунда мени «йиғлатди» нафрат,
Жон онажон кечиринг фақат...

©Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar


ВАТАН ДЕБ ЯШАЙЛИК
"ҳарбийлар тилидан"

Юрт учун туғилган ўғлонман,
Мардман, жасурман қўрғонман!
Онамсен, отамсен, борлиқсен -
Ватан деб бонг урган мардонман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб !

Чегаранг қўриқлаб тургайман,
Номингни ардоқлаб юргайман.
Нобакор кимсалар ёв боқса,
Отгайман, ургайман, қувгайман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб !

Қўлимда, кўксимда - қуролим,
Кўкларга қилгайман парвозим.
Юрт учун, халқ учун қалқонман,
Тоғларда ўтгайдир, қиш - ёзим.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Муқаддас заминсан эй онам,
Асрайман бўлмагин парвона.
Ватанни, севгайман содиқман,
Бу ватан мен учун ягона.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Йигитлик бурчимдир, шонимдир,
Хизмат бу, энг тотли онимдир.
Душманга бошимни эгмайман,
Ватан бу ғурурим, оримдир.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.

Сарҳадни асрайди посбонлар,
Ўктамлар, жасурлар ўғлонлар.
Сиз буюк юртимнинг фарзанди,
Мардонлар, ҳарбийлар, қўрғонлар.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик ватан деб !

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar


Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИМДИР...

🎙Сурайё Мансурова

📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...


Субҳоналлоҳ... Бу дунё инсон учун текис бўлмайди!

– Мол дунё келиб, хотиржамликни олиб кетади.
– Хотиржамлик келса, мол дунё йўқ бўлади.
–Мол дунё ва хотиржамлик келса, солиҳа хотиндан маҳрум бўлинади.
– Солиҳа хотин келса, яхши фарзанд йўқ бўлади.
– Яхши фарзанд келса, кифоя қилгудек маблағ бўлмайди.
– Етарли маблағга эга бўлсангиз, ноқобил фарзанд юзага келади.
– Ҳамма нарса маромида лекин, соғликда муаммо бор.

Барча ишинг текис бўлиши амри маҳол нарсадир.
Дунё бизга раҳмат ўлароқ нуқсон ва камчилик узра бино қилинди. Агар ишлар сиз хоҳлаганингиздек ўхшайверса, бу энг катта мусибатдир.
Чунки мукаммал ва тўла тўкис ҳаётга эга бўлиш орқали сиз дунёга овуниб, Аллоҳ таолога йўлиқишни ёқтирмай қоласиз.
Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни яхши кўради.
Ким дунёни яхши кўриб, Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни ёқтирмайди.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Биз билан бирга бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.


Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандлик бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.


Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Малайзияликлардан «Сизлар оролдаги давлат бўла туриб, ниманинг ҳисобига бунчалик тез ривожландинглар?», деб сўралганда,

улар «Биз ёлғонни йўқотдик» дейишган экан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

Банкка босқинчилар кириб, уларнинг каттаси ичкаридагиларга бақирди: "Қимирламанглар! Пул давлатники, жон эса сизники!".

Банкдаги одамлар тезда ерга ётишди. Бунга "фикрни чалғитувчи усул" дейилади – одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл эса столнинг устига ётиб олганди, тўдабоши унга ўшқирди: "Хоним! Бу ерда зўравонлик эмас, ўғрилик бўляпти. Қани, ерга ётинг!"

Бунга "маҳорат" дейилади – фақат ўзингиз қойиллатиб қиладиган ишни бажаринг!

Босқинчилар ишни битириб, банкдан чиқиб кетгач, ҳали ёш, тажрибасиз ўғри тўдабошидан сўради: “Қанча ўғирлаганимизни бир санаб кўрмаймизми?" Тўдабошига унинг гапи ёқмади: "Аҳмоқ! Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғирлаганимизни ўзлари айтишади".

Бунга "тажриба" дейилади – бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғоздаги расмий малакадан кўра анча муҳим.

Ўғрилар банкдан чиқиб кетишлари билан банк раҳбари ишчисига тезроқ полиция чақиришни буюрди. Аммо ишчи раҳбарига қараб: "Тўхтанг! Келинг, яна 10 миллион олиб, кеча беркитган 70 миллионимизга қўшиб қўямиз", деди.

Бунга "оқимга қараб сузиш" дейилади – ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш мумкин.

Ишчи яна: "Қани эди, ҳар ой шундай ўғрилик бўлиб турса", деб орзуга берилди.

Бунга "кўнгилхушлик" дейилади – ишлаш кайфияти ишдан муҳим.

Орадан бир кун ўтди. ТВ орқали банкдан 100 миллион ўғирлангани хабар қилинди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди: пул атиги 20 миллион эди.

Тўдабоши ғазабланиб шундай деди: "Биз ҳаётимизни хавф остига қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!"

Бунга "билим олтиндир", дейилади.

Банк раҳбари ўз ишидан мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик ёпиб юборди.

Бунга "вазиятдан унумли фойдаланиш" дейилади.

Cизнингча ҳақиқий ўғри ким?


© Саид Комил.


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАДАР, ҚИСМАТ ВА ТАҚДИР

🎙Абдукарим Мирзаев ва Саид Абулазиз Юсупов сухбатидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Аччиқ_ҳақиқатлар

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Ҳаётингиз худди тарози палласида тургандек ҳаракат қилинг. Бугун умрингизни сўнгги куни бўлганида қандай ишларни амалга оширардингиз? Вақтингизни ғийбатга, ўч олишга сарфлармидингиз?

📖 T.me/IBRATLI


📖 Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
- Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.

- Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
- Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
- Ота-онамнинг розиликларини олардим.
- Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
- Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
- Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...


Эркаклар

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".


Кеча ғалати воқеа содир бўлди. Анчадан бери бу аёлга кўзим тушади. Айнан битта кўчада, бир хил ҳолатда. Қўлини силкитиб, силкитиб кетади. Ва шу кўчани маълум жойига борганда 5 дақиқача тўхтаб қўлини силкитади. Битта гапни тинмай такрорлайди: «ИТТE ИРАШШАИ» (Япончада "яхши бориб кел" дегани). Ҳудди биров билан хайрлашаётгандек. Биринчи марта кўриб қолганимда, менга қўл силкитаябдими деб ҳайрон бўлганман. Кейин деярли ҳар куни дуч келдим. Кеча ҳам кўриб қолдим. Яна ўша холатда. Атрофдагилар ҳа, бу аёл жинни бўлса керак деб индамай ўтиб кетябди. Ман яқинига бориб тўхтаб кузатиб турдим. Шунда ёнимга бир Япон одам келиб: ”Бу аёл жинни бўлса керак, индамай йўлингда давом этавер” деди. Лекин, манга ичимдаги қизиқиш тинчлик бермасди. Нимага унақа қилишини сўрагим келди. Сўрадим ҳам:
- Кечирасиз, сиздан битта нарсани сўрасам майлими?
- Ҳа, бемалол.
- Ман мана шу ерга яқин жойда тураман. Сизни ҳар куни кўраман. Ҳар куни қўлингизни силкитасиз, ҳудди ким биландир хайрлашгандек.
- Ўғлим билан хайрлашаман.
- Ўғлингиз қаерда?
-15 йил олдин мактабга кетишида шу кўчада, шу ерда, ”ИТТE ИРАШШАИ” деб кузатиб қўйганман. Шу билан қайтиб келмади. Қариндошларим "ўғлинг ўлган" деябди. Уларни ҳаммаси жинни бўлиб қолган. Яна 2 соатдан кейин мактабда дарслари тугаб қайтиб келади.
Мен буни биламан...

- Ҳа, албатта қайтиб келади...

Бўлди, бошқа сўз дея олмадим. Томоғимга нимадир тиқилди...
15 йил олдин вафот этган фарзанди билан халигача хайрлашадиган ва келишига ишонадиган онага ўзинг сабр бер Аллоҳим... Ўзинг мушкулини осон эт.

АЗИЗЛАР,
ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ.
Бошқа ҳеч нарса деёлмайман...

Кўчаларда дайдиб келади,
Сенга мехрин айтиб келади.
Умидингни сўндирма, она,
Ўғлинг албат қайтиб келади.



Баходир Искандаров

📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар...


​​ОНАНГИЗНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ?

Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:

Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.

Улардан телефонларида онасини нима деб ёзнини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.

Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида

"Жавоб бер, ўғлим,
мен сенинг жаннатингман"

деган ёзувни кўрар экан. Бу сўзлар унга онасининг унинг олдидаги даражасини эслатиб турар экан…

Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз, қадрлигим?

ОНАЖОН АЯЖОН

ВОЛИДАМ ОЙИЖОН


📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...

Показано 20 последних публикаций.

71

подписчиков
Статистика канала