#Жуда қизиқ, албатта ўқинг..
Абдулла Қодирий.
"Ўткар кунлар" ни ўқиб, ёҳуд бир юклама сўзнинг кучи!
Тошкент. Юсуфбекҳожи хонадони.
Кумуш ва оила аъзоларини кутиб олиш жараёни..
1969-йилда режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан тасвирга олинган шу номдаги филмда, Юсуфбек хожининг Кумушга қарата айтган мақтов сўзларидан Зайнаб азобланади, ўзини камситилган ҳис қилади, Кумушга нисбатан адовати кучаяди..
~Марғилонда бизни шундай келинимиз бор экану, билмай юрган эканмизда!
(Бу сўзлар билан Кумуш Зайнабдан анча устун кўрилмоқда)
Лекин айнан асарда,
Абдулла Қодирий Зайнаб чиройда, ибо, ҳаёда Кумушдан кам эмаслигини бир дона юклама сўзни қўллаш орқали дилини ранжишига йўл қўймаган..Шу билан биргаликда Юсуфбекхожининг хожилик мақомини, юксак маънавиятини, унинг ҳатто сўз билан ҳам бошқаларга озор бериб қўймаслиги билан, юксакларга кўтарган..
Бу ҳам бўлса "ҳам" юкламаси..
~
Бизнинг Марғилонда ҳам шунда келинимиз бор экан~ку, биз билмай юрган эканмиз~да.