Олтинкўл янгиликлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Каналимизга хуш келибсиз❗️
Республикамизнинг барча худудлари қаторида Олтинкўл тумани хам ривожланиб
чирой очиб бормоқда❗️
Сизда хам Республикамиз ва туманимизга алоқадор янгилик ва хабарлар бўлса биз билан бахам кўринг❗️
Админ👇👇👇
@oltinkulsitiadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ТЕЗКОР #РАСМИЙ

⚡️ 1-февралдан бошлаб УМРА сафарига Саудия Арабистонига кириш учун МЕНИНГИТга қарши вакцина олиш керак дейилган ҚАРОР БЕКОР ҚИЛИНДИ

ЭНДИ БЕМАЛОЛ ВАКЦИНА ОЛМАСДАН УМРАГА БОРСАНГИЗ БЎЛАДИ.

Қарор бекор қилинди❌

ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИНГ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Миллий либос – миллий ифтихор! 🇺🇿✨
Аждодларимизнинг бебаҳо меросини кийиниш маданияти орқали тарғиб қилайлик! 🌿🕌
Ўзбек миллий либослари нафақат гўзаллик, балки урф-одатларимизнинг ажралмас қисми! 👘🧵
Миллийлигимизни асраб-авайлайлик ва келажак авлодга етказайлик! 💙🤍💚"

#Миллийлик #ЎзбеконаҲаёт #Кадриятлар #Маданият #Фахрланамиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада яширин цех ташкил қилиб, қалбаки дориларни ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


#ТЕЗКОР

Ўзбекистондан қишнинг Чилла совуғи бугун 6-февралдан расман чиқиб кетди...

Бугундан бошлаб буёғи энди Баҳор хавоси кириб келади. Совуқ кунлар ортда қолди..

Энди тез кунларда ВодиЛйда ҳам Метанлар очилиб бемалолчилик бўлиб кетади деб умид қилиб қоламиз.

Совуқдан соғ-саломатликда чиқиб олган барчани табриклаймиз!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Билмадим, нимага аксар Ўрта Осиё одамларида шунақа иллат бор экан-а!? Балки, ўтган асрларда бошидан кечирган очарчилик даври генигача кириб, кўзи очлик иллати шакллангандир. Нима бўлганда ҳам шунақа маданиятни шакллантиримиз керак. Текин экан деб, тиқиб ташламаслик керак. Барибир фойдаси бўлмайди. Қайтанга меъёридан ошгани заҳар!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡ДХХ катта миқдорда пул маблағларини қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳни қўлга олди

Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.


"1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суви яхшиланади" — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистондаги 850 дан ортиқ маҳаллада томорқани суғориш учун сув таъминоти йўқ. Шунга кўра 1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суғориш учун сув таъминоти яхшиланади. Бу ишлар учун 250 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Қўчқоров сўзларига кўра, томорқа ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминлашга кўмаклашиш учун банклар жалб қилинди. Яъни, ҳар 4 та маҳаллага биттадан маҳалла банкири бириктирилди. Жами 2500 га яқин банкир бириктирилган бўлиб, уларнинг фаолиятини тезда йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, томорқаларда ишни ташкил қилиш ишларига ҳоким ёрдамчилари ҳам жалб қилинади. Бунда ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томорқаларга экилган маҳсулотлари онлайн платформага киритиб боради.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.


Умид фақат қуёшдан, қуёш қиздирсагина газ бўлиши мумкин

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов "Энергетика вазирлиги келгуси 2025—2026 йил қиш мавсуми учун айнан водий метан газ заправкалари фаолияти билан боғлиқ масалага ёзда жиддий ёндашиши керак бўлади" дея навбатдаги умидларга берилмоқда.

Эркинжоннинг, унга қўшиб, қишни ёпиқ газ заправкаларга термулиб ўтказаётган миллионлаб водийликларнинг кайфиятини туширмоқчи эмасман, шу кунларда ва баҳоргача бўлган даврда умид фақат қуёшдан, қуёш яхши қиздирсагина газ бўлиши мумкин (худди декабрнинг иккинчи ярмида бўлгани каби). Келгуси мавсумларда аҳвол яхшиланиши ҳақида эса ҳатто қиш аномал иссиқ келса ҳам орзуларга берилмаслик зарур, вазият фақат мураккаблашиб боради.

Зеро ёпиқ тарзда ясалаётган 2035 йилгача энергетикани ривожлантириш бўйича Мастер-режа метан газ шохобчалари учун мутаносиб равишда газ ажратишни назарда тутмайди. Агарда шонли энергетикларнинг тор манфаатлари кесилиб, Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар манфаатлари устун қўйилмаса.

Бакиров


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йўлларимизда энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири масофа ушланмаслиги. Шу маданиятни ҳам шакллантириб олсак, яхши бўларди. Трассада масофа ушлаб юрисанг, битта бефаросат келиб, албатта, орага тиқилиб олади.


Репост из: Конспект
Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен жума номозига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.

Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди. Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, ҳайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан.

Хотини унга: “Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми?” – дебди. У яна ҳайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини: “Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди”, - дебди кулиб.

Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим, мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжларимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!” - дебди.

@konspektor


🚨👮🏽‍♂️ЙҲХХ раҳбари Андижонда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари, полковник Шерзод Ибрагимов Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ташриф давомида Олтинкўл туманидаги Бахт айланма автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб чиқилди.

👉 Батафсил


Февраль ойида кутилаётган об-хаво маълумоти.

https://t.me/oltinkulnews/15844


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб

❗️Андижонда 90 фоиз шопирлар буни билмай 750 минг жаримага тушяпти

Хабарни максимал тарқатинг


#Давоми

Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.

Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир…

Зебо Намозова

https://t.me/oltinkulnews/15842


Мени уялтирган xитойлик бола....

Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор

Андижон вилояти, Пахтаобод туманида қиморхона ташкил қилиб бунинг эвазига 10000 сўмдан чўтал йиғаётган шахс аниқланди

Пахтаобод тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор -тадбир натижасида қиморхона ташкил этиш билан боғлиқ жиноий ҳолатга чек қўйилди


https://t.me/oltinkulnews/15840


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қор бошлади маззами деб ёзишмоқда.
Қор бизга маззамас- муаммо.
Электрдан муаммо, газдан муаммо, пиёдалар учун йўлдан муаммо. Йўловчиларга йўлкирадан муаммо!?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Тошкент шаҳар бўйлаб йўл чеккаларига, домларнинг пастига қурилган ноқонуний объектлар(магазин, кафе ва б.лар) бузиб ташланаётгани айтилмоқда


Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида ўтказиладиган сайёр қабуллар


Фарғона ва Андижон вилоятларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Показано 20 последних публикаций.