Ўрмон хўжалигига раҳбар бўлган собиқ ҳокимлар
Қашқадарёда ўрмон хўжалиги раҳбари қизни ишга олиш учун бир кечага тўшакка таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалди. Жазосини олади, ҳолат бўйича суриштирув кетяпти.
Ўрмон хўжалиги билан боғлиқ қизиқ бир жиҳат эътиборимни тортди. Ўзбекистонда икки вилоятнинг собиқ раҳбарлари айни пайтда ўрмон хўжалиги бошлиғи вазифасида ишлайди.
Президент Андижонга борганида вилоятнинг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов ўрмон хўжалиги раҳбари эканлигини билиб олдик. У интервью бериб, яхши гапларни айтибди.
Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Уммат Мирзақулов айни пайтда Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишламоқда.
Ўрмон хўжалиги қандай иш? Яшил табиат, ов, ёввойи ўрмон, нафақа чиққан ҳокимлар учун баайни боп жой. Лекин, унда сирли сукунат бор, муҳташам қадамлар жаранги эшитилмайди. Жамиятдан узилишга, тарки дунё қилишга бир амрдек жаранглайди кимнидир бу лавозим билан сийлаш.
Ўрмонда нима бўлади? Тўлки, бўри, илон, чаён, қўй, эчки, мол. Тасаввур қилаяпсизми, Криловнинг масалларини ўқиб, мағзини чақишга бундан ҳам зўр жой йўқ.
@oltin_voha