Нега жарималар Европа стандартида-ю танировка бундай эмас?
Европанинг барча давлатлари ва ҳатто чиновникларимиз учун қадрдон бўлган Россияда ҳам автомобил орқа ва орқа ён ойналарининг тусини қорайтириб (тонировка) юриш мутлақо бепул. Қайтараман: орқа ва орқа ён ойналарини тонировка қилиш БЕПУЛ!
AҚШ
Aмерикада хусусий транспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш талаблари федерал штатларга нисбатан фарқ қилади. Шундай бўлсада, умумий талаблар қуйидагилардан иборат: олд ва олдинги икки ёндаги ойналар учун камида 70% ёруғлик ўтказувчанлик талаб этилади, бошқа барча ойналар эса, икки ёндаги ойналарнинг мавжуд бўлиши шарти билан, чекловсиз тонировка қилиниши мумкин.
AҚШда ойналарни тонировка қилиш умумий талаблари Россиядаги талабларга ўхшаш, аммо жарималар сезиларли даражада фарқ қилади. Aгар русларда нотўғри тонировка учун 500 рубль миқдорида жарима мавжуд бўлса (тахминан $8), AҚШда бу миқдор маълум штатга қараб 1000 долларгача етиши мумкин. Баъзида қоидабузарларга нисбатан янада қаттиқроқ жазолар мавжуд бўлиб, бу 6 ойгача қамоқ жазосини англатиши ҳам мумкин. Дарвоқе, Россияда ҳам орқа ён ойналарига тонировка тортишга рухсат бор.
БУЮК БРИТAНИЯ
Инглиз ҳайдовчилари учун олд томондаги ойналар 75% ёруғликни ўтказувчанлик ва олд томон ён тарафдаги ойналар 70% ёруғликни ўтказувчанлик стандарт талаблар этиб белгиланган. Орқа ойналар тонировкаси эса чекланмаган.
ДAНИЯ
Данияда ҳам ўзига хос меъёрлар мавжуд бўлиб, шамол тўсувчи ойналар учун 75% ва олд ён ойналар учун 70% ташкил этади. Орқа тарафдаги ойналарнинг ёруғлик узатиши камида 40% бўлиши керак.
ПОЛЬШA
Польшада тонировка талаблари стандартга тўлиқ жавоб беради — олд ойна учун 75% ва ён ойналар учун 70%. Бу ерда ҳам орқа ойналарни чекловларсиз тонировка қилиш мумкин.
ФРAНЦИЯ
Францияда анча қаттиқроқ талаблар мавжуд: олд ва олд/ён ойналарни тонировка қилиш қатъиян ман қилинади. Бунга кўра, олд томондаги ойнанинг фақат юқори қисмига кенглиги 10 см-дан ошмайдиган тўқ рангдаги стикер ёпиштиришга рухсат берилади. Лекин орқа тарафдаги ён ва орқа шамол тўсувчи ойналарни тонировка қилиш чекланмаган.
ШВЕЦИЯ
Швецияда олд ойнани тонировка қилишга, фақатгина унинг ёруғлик узатилиши камида 75% ташкил этсагина, рухсат берилади. Бошқа барча ойналар учун чеклов 70% ни ташкил қилади (шу жумладан орқа ойналар учун ҳам).
НИДЕРЛАНДИЯ
Нидерланд ҳукумати олд ойналарни тонировка қилишни тақиқлайди, аммо орқа шамол тўсувчи ва орқадаги ён ойналарни тонировка қилишда чекловлар йўқ.
Биз жарималар ва солиқларни жорий этиш вақтида Европа стандартларига юзланамиз, аммо аҳолига қулайлик яратишга келганда "ўзимизга хос йўл"ни танлаймиз. Ўз фуқароларидан даромад манбаи сифатида фойдаланадиган бизнинг чиновникларимизга Худо инсоф бермаса, қолгани бекор шекилли. Фақат бир нарсани илтимос қилардим: аслида кундалик эҳтиёжларимиз ва табиий ҳуқуқларимиз ҳисобланган нарсаларимизни ўзимизга қайтариб бераётганингизда, буни оламшумул янгилик сифатида оммага тақдим қилманг. Одамларимиз ҳаммасини кўриб билиб юрибди, улар аҳмоқ эмас.
@oltin_voha