Тошкент вилоятида ярим йил аввал қалбаки доллар савдоси сабаб қидирувга берилган шахс туризм полицияси томонидан қўлга олинди
2021 йилнинг январь ойида Чимёнда фуқароларга қалбаки долларни «ўтказиб» кетган уч нафар шахснинг икки нафари қўлга олинган. Ушбу жиноятда иштирок этган учинчи шахс – 1984 йилда туғилган, Қўқон шаҳрида яшовчи Ж.Ш. ҳодиса жойидан қочиб, тергов органларидан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган эди.
Бундан икки кун аввал, 15 июнда ушбу қидирувдаги шахснинг яширинган манзили ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш тезкор ходимлари томонидан аниқланиб, қўлга олинган ва қонуний чора кўриш учун ИИБга олиб келинган.
@oltin_voha