Ижтимоий тармоқларда одамларга негатив изоҳ ёзиш – руҳиятдаги муаммолардан дарак Олимлар психопатия ва бировларга озор бериш истаги ўртасида нозик алоқа борлигини айтишмоқда — шу жумладан, ҳақоратловчи мем ва хафа қилувчи изоҳлар орқали.
Садизм, яъни бошқа бир инсонга озор беришдан лаззатланиш — кам учрайдиган ҳолат, деган қарашлар мавжуд. Бироқ, тадқиқот натижаларини бунинг аксини кўрсатмоқда. Узоққа бормайлик, бунга ишонч ҳосил қилиш учун исталган қўшиқчи ёки блогернинг видеоси остидаги изоҳларни ўқиб чиқиш кифоя.
Агар сиз ҳам бошқаларга ҳақоратловчи ёки камситувчи изоҳ ёзишдан ўзингизни тия олмасангиз, шифокор кўригидан ўтиш зарар қилмайди. OLOT & OLOTLIKLAR ✔️♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar