❗️
Ўзбекистонда ипотека фоиз ставкалари пасайтирилдиИлгари 21,5% бўлган ипотека ставкаси эндиликда 19,5% этиб белгиланди.
Янги ипотека шартлари:
➖ Кредит муддати: 20 йилгача;
➖ Максимал сумма: Тошкентда 800 млн сўм;
➖ Бошқа ҳудудларда: 500 млн сўм;
➖ Бошланғич тўлов: камида 25%;
➖ Қарз юки кўрсаткичи: Ойлик даромаднинг 50% дан ошмаслиги керак;
➖ Қарз олувчи ёши: 18 ёшдан 60 ёшгача.
Нега ставка пасайтирилди?
Президент фармони (ПФ-26) асосида ипотека кредитларини қулайлаштириш ва уй-жой бозорини рағбатлантириш мақсад қилинган.
Ипотека кредитини қуйидаги банклар тақдим этади:
Hamkorbank, InfinBank, Orient Finans Bank, «Агробанк», «Асакабанк», «Ипотека банк», «Халқ банки», «Туронбанк», NBU ва БРБ.
Бозорда талаб ва таклиф мувозанатига қараб келгусида яна ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор.
OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING
🌐 @Olot24_7