Фильтр публикаций


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тун

Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#ибрат_учун

Ёдингда тут! Бу дунёдан кетаётганингда қўлга киритган нарсаларингни эмас, балки берган нарсаларингни олиб кетасан.

"Тарих муҳрлаган сўзлар"

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#мулоҳаза

Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
⸺ Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал уй-жой.
⸺ Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? ⸺ ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
⸺ Фақат қорнинг очганида тамадди қил,  мана шу энг ширин таом. Астойдил қилинган меҳнатдан сўнг мириқиб дамингни ол, энг юмшоқ тўшакда ётгандай ҳис этасан ўзингни. Одамлар билан яхши муомала қилсанг, уларнинг қалбидан жой оласан, бу эса ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, ⸺ деб жавоб берган экан...


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#фойдали

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг севимли таомлари

🔹Зайтун ёғи
🔹Талбина уни
🔹500 мл сут
🔹25 гр хурмо
🔹25 мл асал

Бу таом қоринни тўқ тутади ва куч беради

Тайёрланиши видеода батафсил кўрсатилган ⤴️

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#оила_даврасида_ўқиб_беринг

Фаришта

Туғилишидан бир кун олдин гўдак Яратгандан сўрабди:
– Мен бу дунёга нима учун келаман, билмайман. Нима қилишим керак?
Яратган жавоб берибди:
– Мен сенга фаришта туҳфа этаман. У ҳамиша сен билан бирга бўлади. Ана шу фаришта сенга ҳаммасини тушунтириб беради.
– Аммо мен уни қандай тушунаман? Тилини билмайман-ку...
– Фаришта сенга ўзининг тилини ўргатади. У сени барча кулфат-офатлардан асрайди.
– Мен қандай қилиб ва қачон сенинг ҳузурингга қайтиб келаман?
– Фариштанг ҳаммасини айтиб беради.
– Фариштамнинг исми нима?
– Исми муҳим эмас. Унинг исми жуда кўп. Сен уни ОНА деб атайсан.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#тафаккур

"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#иқтибос

Янги кун янги дафтарга ўхшайди. Барчасини янгидан бошлашга ажойиб имконият!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#кун_ҳикмати

Инсоннинг нечоғли ақлли эканлиги муҳим эмас, ҳаракат бўлмаса, муваффақият ҳам бўлмайди.

✍ Лао ЦЗИ

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Бугун 1-январ 2025 йилнинг биринчи тонги муборак бўлсин!

Азизлар, яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

Айни дамда барча ниятларимиз амалга ошадиган вақт. Тонг сахарда етти фалак очилармиш. Ғафлатдан уйғониб, яхши ниятлар қилинг, зеро ҳар бир қилинган яхши ният зое кетмагай.

Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

Чоршанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун эса 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


Репост из: UZBEK VIDEO CHANNEL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025 ЙИЛ КИРИБ КЕЛДИ.

✨Аллоҳ уйингизга нур, Дардингизга ҳузур, Оилангизга бахт, Умрингизга вақт, Ишингизга омад, Қўлингизга даромад, Яқинларингизга қувонч, Бир-бирингизга ишонч, Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин.✨

2025 йилда барча хайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Милодий 2025 йил муборак бўлсин!

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Репост из: UZBEK VIDEO CHANNEL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄 Янги 2025-йилингиз муборак бўлсин қадрдонлар!

✨ Янги йилда барча ҳайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут -барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Янги йил қутлуғ бўлсин!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Assalomu alaykum aziz ustozlar, o'quvchilar, ota-onalar, kanalimiz kuzatuvchilari!

Mana 2024-yilning ham oxirgi kuni, daqiqalari, soniyalarni oʻtib bormoqda...

Yana bir yil ortda qolib, hayotimizga yangi imkoniyatlar va yangi orzular bilan boyituvchi Yangi yil kirib kelmoqda. Bu quvonchli kunda barchangizni samimiy tabriklayman va qalbimning eng chuqur tilaklarini izhor qilaman!

Yangi yil sizlar uchun sog‘lik-salomatlik, tinchlik va totuvlik yili bo‘lsin. Har biringizning hayotingizda baxtiyor lahzalar ko‘payib, qalbingiz iliqlik va mehrga to‘lsin. Oilalaringiz tinch, dasturxonlaringiz to‘kin-sochin, boshingiz omon va umrlaringiz barokatli bo‘lsin!

Do‘stlik va yaqinlikning qadriga yetaylik, mehrni asraylik va bir-birimizga doimo yordamchi bo‘laylik. Yangi yil barchamiz uchun yaxshilik, muvaffaqiyat va ezgu niyatlar bilan to‘lib-toshsin. Har bir kunda yangi imkoniyatlar ochilib, orzularingiz ushalishini tilayman.

Har doim martabangiz bundanda ulugʻ boʻlsin, olingu oldirmang, izzatda, hurmatda, obroʻda boʻling!

Hamisha oilangizda mehr oqibat, sevgi, muxabbat, baxt saodat hukm sursin!

Farzandlaringiz har doim sizga faqat rahmat, hurmat, obroʻ eʼtibor olib keladigan boʻlishsin!

Bundan yuqori choʻqqilarni zabt etib, olgʻa qadam tashlab yuring!!!

Allohim beraridan qoldirmasin.

Barchangizni kirib kelayotgan 2025- yil bilan samimiy muborakbod etaman. Yangi yil o‘zlaringizga sog‘lik- salomatlik, oilalaringizga tinchlik - xotirjamlik, ishlaringizga yangi omad, yangi yutuqlar olib kelsin !!
Hurmat bilan 20-IDUM kanali admini @obidjonnarjigitov


Репост из: Дилором Рустамовна


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#туҳфа

🎄Янги йил яқинларга совға улашиш учун бир сабаб холос... Аслида уларнинг ўзи бизга берилган Аллоҳнинг туҳфасидир... Уларни қадрланг, кўнглини олинг, хуш кайфият улашинг... 🎁
Дунё қувончу-шодликка тўлсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


#қадрдон_тарона

❄️❄️❄️Яна одимлайди соат миллари,
Ҳаёт сабоғини эслатар гўё,
Йиллар тўлдиради умр дафтарин,
Бу ёлғон эмас ва ёки рўё.
Янги йил бу айтилмаган қўшиқлар,
Биз жуда соғинган қадрдон дийдор,
Янги йил, бахтли кунларнинг давоми...❄️❄️❄️

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄🎄🎄


Мана, декабрнинг охирги кунлари ҳам ўтиб бормоқда!
– Бу йил Сизга осон бўлдими?
– Ҳа.., кимгадир осон, кимгадир қийин бўлди. Муҳими, ҳаммамиз яхши ҳаётий тажриба тўпладик! Шундай эмасми?!

Янги йил муборак бўлсин, юртдошлар!

🎄 Яқинлашиб келаётган янги 2025 йил барчамизга омадли, яхшиликларга бой йил бўлсин.🍭

🎄2024 йилда эришолмаган яхши ният тилакларингизга 2025 йилда эришинг.

🎄Соғлик, бахт, омад доим ёнингизда бўлсин. 🎁

🎄Ҳамиша оилангизда меҳр-оқибат, севги-муҳаббат, бахт-саодат ҳукм сурсин! 🔔

🎄Ота-онангизнинг умрларига Аллоҳим умр, соғликларига соғлиқ қўшсин!🎅

🎄Келаётган янги йил оилаларимизга тўкин-сочинлик, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин!❤️

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#хайрли_тонг

Бахт - саодат сотиб олинадиган нарса эмас! Бунга эришиш учун инсон кўп ҳаракат қилиши керак!

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Хайрли тонг, бошланган кун бахту саодатга етакласин...

Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади, ҳурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади, кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади, бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади, қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади, умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#мулоҳаза

Шукр қилган...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
📚 “Ярим аср дафтари” китобидан


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi


Репост из: МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ
#буюклар_бисотидан

Одамлар иккита сабабга кўра ўзгарадилар:

1. Ё ақллари ривожланса.
2. Ё қалблари чил-парчин бўлса.

Вильям Шекспир

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

Показано 20 последних публикаций.