Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞 ОЛМАЛИҚДА "ГУЛДЕК ҚИЗИМНИ ЭРИ ЎЛДИРДИ"

Тошкент вилоятида хотинини ўлдиришда гумонланаётган эр ушланди

Қайд қилинишича, 28 ёшли аёл ўлимидан 10 кун олдин жанжаллар туфайли ота уйига қайтиб кетган. 8 февраль куни тунда 32 ёшли эр аёлнинг ота-онаси уйига бориб, уни машинасида олиб кетган.

Шундан сўнг, аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган. Эр қотилликда гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов бошланган.

@olmaliq1951


Олмалиқда она уйдаги ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирди

Аёл 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида унинг бармоқлари орасига пахта тиқиб ёққан. Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/02220338

Kun.uz расмий канали

@olmaliq1951


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

ОЛМАЛИҚДА ENTER STEEL ВА ENTER ENGINEERING ИШЧИЛАРИ ИШ ТАШЛАДИ

Олмалиқда жойлашган Enter Steel ва Enter Engineering компаниялари ишчилари маошларининг тўланмаётгани учун бугун 7 фервал куни иш ташлашди. Хабарларга кўра, ишчилар октябрь, ноябрь, декабрь ва январь ойликларини ҳалигача олмаган.

Enter Steel ва Enter Engineering биргаликда иш юритадиган компаниялар ҳисобланади. Бироқ маошлар тўланмаслиги муаммоси икки компанияда ҳам кузатилмоқда.

“Маошлар ҳақида гапирганимизда ҳатто қайси ойликни қачон олишимизни ҳам билмаймиз. Ҳолат бизда жуда оғир”, – дейди ишчилардан бири.

Айни пайтда, Enter Engineering ишчилари асосан Ҳиндистондан келган хорижий мутахассислардан иборат экани ҳам маълум қилинди. Бироқ маҳаллий ишчиларнинг таъкидлашича, ҳинд мутахассислар ҳам маош масаласида муаммога дуч келмоқда.

Ҳозирча Enter Steel ва Enter Engineering раҳбариятидан расмий изоҳ олинмаган.

@olmaliq1951


вакансия 05.02.2025й.xlsx
53.0Кб
#вакансия
#2025_февраль

Олмалиқ шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2025 йил 6 февраль ҳолатига тақдим этилган шаҳардаги корхона-ташкилотлардаги бўш иш ўринлари бўйича маълумот

@olmaliq1951


#Тезкор

⚡️🔥 Футболкаларни таёрлаймиз: бугундан Ўзбекистонда +15 даражагача исиши кутилмоқда

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда чилланинг совуқлари расман тугади! Бу иссиқ бўлиши ортидан метан заправкалар хам очилиб кетиши кутилмоқда!

@olmaliq1951


💳Загрузка💳

ОКМК ишчиларининг Миллий банк "Uzcard" карта ракамларига ойлик тушурила бошлади✅

05.02.2025©


#рейд

‼️ Олмалиқ шаҳрида ҳам кучайтирилган тунги рейдлар кетмоқда.

Асосий эътибор маст ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ва психатроп воситалар аниқлашга эътибор қаратилмоқда.

@olmaliq1951


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОЛМАЛИҚГА РАДАР ЎРНАТИЛДИ


Олмалиқ шаҳар кириб келаверишдаги қабристондан ўтганда Жаннат мебеллар дўкони ёнига тезлик ва бошқа қонунбузарликни қайд этувчи "РАДАР" ўрнатилди.

Бу хабарни йўлда кўп юрадиган танишалрга юбориб қўйинг

@olmaliq1951


⚡️⚡️⚡️

Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Олмалиқ шаҳар 8-сонли мактаб олдида ўтказилган тезкор тадбирда, мактаб қоровули шаҳар МТМБга қарашли мактабларнинг бирига танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@olmaliq1951


#ishgaqabul #tezkor

‼️ Diqqat

2025-yil 28-yanvardan va 3-fevralga qadar “Olmaliq KMK” AJ 3-Mis boyitish fabrikasiga quyidagi yo‘nalishlar uchun onlayn rezyumelar qabul qilinadi:

👉👉 BATAFSIL 👈👈

⚡Ish qidirib yurgan tanishlarga jo'nating✈️

@olmaliq1951


💳Загрузка💳

ОКМК ишчиларининг Миллий банк "Uzcard" карта ракамларига аванс тушурила бошлади✅

24.01.2025©


#футбол

⚡️⚡️ОКМК бир йил олдин 200 миллион сўмга сотиб олган футболчисини 2,5 млрд. сўмга пуллади

Олмалиқнинг ОКМК клуби марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов фаолиятини Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасида давом эттиради. Асадбек 2024 йилда 200 млн. сўм эвазига "Кончилар" сафига келиб қўшилган эди.

@olmaliq1951


#ТЕЗКОР #РАСМАН

🔥Ҳаммаси 100% ҳал БЎЛДИ!!

Абдуқодир Ҳусанов расман "Манчестер Сити" футболчиси ✅

Трансфер нархи 50 млн евро!!! Шартнома 2030 йил июнига қадар амал қилади!

Даҳшат!!! 50 МЛН еврога сотилди Ўзбек футболчиси. Осиё ва МДҲ давлатлари тарихида ҳали бунақа қиммат футболчи сотилмаган.

Яқинларга улашинг.

@olmaliq1951


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Оҳангарон туманида эшак сўяётган шахслар ушланди

Оҳангарон туманида номаълум мақсадда эшакларни сўйиб, сувга суякларини ташлаб кетаётганликда гумонланган шахслар ушланди.

Шунингдек, мазкур тумандаги фермер хўжалигида яна 25 бош тирик эшак сақланаётгани ва бир қанча ҳайвон суяклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда фош этилган мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва ҳудудни дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

P.S. Қизиқ, бу гўштлар Олмалиқдаги емакхоналарга сотилмаганмикан?! Инсофни ҳамманинг ўзига берсин...

@olmaliq1951


Олмалик шаҳар “Олтин олма” хиёбонини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.

“Олмалиқметаллургқурилиш” трести бош муҳандиси в.б. Ҳасанали Аҳмедовнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 10-октябрдаги “2025-2026 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 654-сонли қарорига асосан, “Олмалиқметаллургқурилиш” томонидан шаҳримиздаги “Олтин олма” хиёбони ҳамда “Ёшлар боғи”ни қайта реконструкция қилиниши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда трест ишчи-ходимлари томонидан “Олтин олма” хиёбонида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Таъмир ишлари давомида хиёбоннинг 7200 квадрат метр йўлаклари янгиланади. Таъмирлаш ишлари 2025-йил 30-апрелга қадар тугалланиши белгиланган.

Таъмир ишлари давомида хиёбон ва боғдаги ёритиш ва суғориш тизимлари, ўриндиқлар, шийпончалар янгиланиши кўзда тутилган. Бир сўз билан айтганда ушбу дам олиш масканлари янги қиёфага келтирилади.

@olmaliq1951


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Билдириш

Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинатига эндиликда Ўзбекистон миллий банки банк хизматларини кўрсатади.

Шу муносабат билан комбинат ишчи-ходимларига қулайлик яратиш мақсадида банкнинг иловаси орқали комбинат боғчаларига тўловни комиссиясиз амалга ошириш имконияти яратилди.

Видеоқўлланмада Миллий банк иловаси орқали комбинат боғчаларига қандай қилиб тўловни амалга ошириш батафсил кўрсатиб берилган.


@olmaliq1951


Ким Чен Ин аҳолига ҳотдог ейишни тақиқлади.

КХДР етакчиси таомни "жуда ғарбона" деб таъкидлаб, уни тарқатиш "давлатга хиёнат" сифатида баҳоланишини айтган.

Кўчада хот-дог сотган ёки уни уйида тайёрлагани учун қўлга тушган шимолий кореяликлар меҳнат лагерьларига жўнатилиши мумкин.

@olmaliq1951


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқлик “BAHA AKA”тиме жамоа аъзоси Хабиб Газиев Ўзбекистонда "Octagon 68" турнирида ғалаба қозонди!

Жорий йилнинг 29-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Октагон лига 68-турнирида "BAHA AKA" тиме жамоа аъзоси олмалиқлик Хабиб Газиев 93 кг вазнда қатнашиб, рақиби Қиргизистонлик "Греплин" спорт тури бўйича Осиё Чемпиони Кубанчбек Улуни устидан ғалаба қозонди.

Ушбу спорт устаси Хабиб Газиев юртимиз байроғини ва Олмалиқ шаҳри номини дунёларга танитганидан фахрлансак арзийди! 👍

@olmaliq1951


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқлик “BAHA AKA”тиме жамоа аъзоси Жумадулла Исроилов Туркия давлатида "TFC" турнирида ғалаба қозонди!

Жорий йилнинг 28-декабрь куни Туркия Республикаси Анталия шаҳрида бўлиб ўтган TFC лига турнирида "BAHA AKA" тиме жамоа аъзоси олмалиқлик Жумадулла Исроилов 84 кг вазнда қатнашиб, рақиби Россиялик "бокс" спорт тури бўйича Осиё Чемпиони Али Хаирбековни устидан ғалаба қозонди.

Ушбу спорт устаси Жумадулла Исроилов юртимиз байроғини ва Олмалиқ шаҳри номини дунёларга танитганидан фахрлансак арзийди! 👍

@olmaliq1951


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️«2025» йилда Ўзбекистонда "ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР" нархи кескин тушиб кетиши кутилмоқда

Батафсил видеода кўринг 👆

Электромобил олмоқчи бўлган танишларга юборинг, бироз шошилмай турсинлар!

@olmaliq1951

Показано 20 последних публикаций.