Хабарларингиз бор, бир муддат аввал аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни кенгайтириш мақсадида Telegram да Бухоро вилояти ҳокими
Ботир Зариповнинг расмий канали фаолияти йўлга қўйилган эди.
📊 Айтиш жоизки, канал юритила бошлаганига 2 ойга яқин вақт ўтган бўлса,
кузатувчилар сони 7 минг дан ортиқ, постларнинг кўришлар сони эса 46 000 мартадан ошиқ (макс).✍️ Ўтган вақт давомида фуқаролардан
2 000 га яқин асосли ва манзилли савол/мурожаатлар келиб тушди. Бундан ташқари, фуқаролардан
1 500 дан ортиқ таклиф/ташаббуслар билдирилди.
✅
https://t.me/BotirZaripov орқали келиб тушаётган ҳар бир хабар шахсан вилоят ҳокими томонидан ўқиб борилмоқда. Аҳоли қўяётган масалалар, таклифлар ўрганилмоқда. Уларнинг ечими йўлида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу бўйича вилоят ҳокимлигида тегишли масъуллардан иборат алоҳида штаб фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирги кунда мурожаатларнинг 650 дан ортиғи ижобий ҳал қилинди, 1 000 га мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 400 дан ортиқ мурожаат ўрганиш жараёнида.Бухоро вилояти ҳокимининг расмий Telegram-каналига аъзо бўлинг:
@BotirZaripov