08/03/2025 БАЙРАМ ТАБРИГИ🌺
Ассалому алайкум, ҳаётимиз қувончи, файзу фариштаси бўлган муҳтарама онахонлар, ҳурматли опа-сингиллар!
Юртимизда баҳорнинг энг гўзал ва нафис лаҳзалари кезаётган, шу билан бирга Муқаддас Рамазон ойининг ушбу шукуҳли кунларида мамлакатимиз бўйлаб халқимизнинг севимли байрамларидан бири 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.
Аввало, Сизларни, Сизлар орқали барча онахонларимиз, опа-сингилларимизни ушбу икки карра гўзал айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
🌷
Меҳрибон опа-сингиллар!Туманимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда .
💐 Мунис онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик – сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юришингизни тилайман.
🌹
Умрингиз узоқ, ҳаётингиз доимо фаровон бўлсин!ҒАНИЖОН СОЛИЕВ
Бағдод тумани ҳокими