OILAVIY VA BOLALAR PSIXOLOGI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


ОНЛАЙН, ОФФЛАЙН КОНСУЛЬТАЦИЯ
Оилавий психология:эр-хотин муносабатлари, болалар тарбияси.
ота-она ва фарзандлардан хафа бу́лиш, тушунмаслик,қу́рқув,хавотир,у́зини кераксиз ҳис қилиш, кечира олмаслик,тушкунлик,рашк,хиёнат
@medpsixologGulnara

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций




БАХТСИЗ ИНСОНЛАР

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, атрофингизда ҳаётидан, турмушидан нолиган, доим муаммолар билан ўралашиб, ҳеч бир рўшнолик кўрмай яшаётган, доимо кимлар биландир уришиб, талашиб юрган бир қарашда бахтсиз бўлиб кўринган инсонларни "Нега бундай экан-а ? - деб?
Негаки, бу катталар қачондир бола бўлишган.
Аслида, бугунги муаммоларингизнинг негизи айнан шу болаликка бориб тақалади. Ота- оналарнинг фарзандига нисбатан нотўғри муносабатлари, камситишлари, солиштиришлари, етарлича меҳр олмаганлик натижаси.
Баъзи бир психологик муаммолар сабаби боланинг бир ёшигача даврига тўғри келади. Ота-оналар бола тушунмайди, эсидан чиқиб кетади деб ўйлашади. Бола эсидан чиқариши мумкин, унинг психикаси, унинг танаси буни эсида сақлайди. То умрининг охиригача ўзини тушунмайди. Нега айнан мен билан бундай бўляпти, нима айбим бор, нега мени ҳеч ким яхши кўрмайди, нега ҳеч кимга керак эмасман деган саволларга жавоб излайди.

Боланинг ҳаётидаги унга бўлган муносабат изсиз йўқолиб кетмайди. 3 ойлик бола сизнинг юзингизга қараб туради. Сизнинг унга қандай кайфият билан боқишингиз, уни кўзларига қандай қарашингиз, унга ҳар бир кўзингиз тушганида қандай эътибор бериш ёки эътиборсиз бўлишингиз ҳаммаси рол ўйнайди.
Бола бу инсон, у худди сиз каби хафа бўлади, йиғлайди, хурсанд бўлади, жаҳл қилади. У ҳар бир ҳиссиётга ҳақли. Унинг ҳар бир ҳиссиётининг тагида маъно бор. Агар сиз ана шу маънони ўқий олсангиз демак, бу сизнинг энг катта ютуғингиз!
Бунинг учун кузатувчан бўлишингиз керак!
Бунинг учун меҳрли бўлишингиз керак!
Бунинг учун ўзингиз нимани ҳоҳлайсиз, нима учун бундай муомала қиляпсиз, нима учун хафа бўляпсиз, нима учун жаҳл қиляпсиз ва бу билан нимага эришаман деган саволларни ўзингизга бериб кўринг.
Сиз бахтсизман десангиз, бахтсиз фарзандни катта қиласиз.
Аслида, сиз бахтлисиз!
Жуда бахтлисиз!
Мана шу бахтингиз сабабчилари атрофингизда, бир боқинг, кузатинг! Ўзингизни солиштирманг ҳеч кимга, сиз ягонасиз, сиз бошқачасиз ва буни қабул қилинг.
Фарзандингизни борлигича қабул қилинг!
Қандай бўлмасин у сизники, у сизнинг зурриётингиз, у сизнинг маҳсулингиз.

©Болалар психологи Гульнара Атажанова

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Гиперактив болалар

Ота-оналар ва психологларни
"ГИПЕРАКТИВ БОЛАЛАР, БЕЛГИЛАРИ, САБАБЛАРИ АСОРАТЛАРИ ВА КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ"
#онлайн курсимизга таклиф этамиз.

Курс назарий маълумотларни ва алоҳида бола билан консультацияларни ўз ичига олган.

Тўлиқ маълумот учун
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


"Боланинг ёпилиб қолиши, сабаблари ва асоратлари."

📌АЗИЗ ОНАЖОНЛАР!📌
Агар сизнинг фарзандингизда ҳам шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, биз сизни
"Ёпиқ болалар диагностикаси, сабаблари ва улар билан ишлаш принциплари" онлайн консультатив курсимизга таклиф этамиз.
Курс назария ва практикадан иборат бўлади. Курс 1 - июлдан старт олади.

Тўлиқ маълумот учун
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara ga ёзинг.

Эслатиб ўтамиз!📌
Фақат 25 июнгача тўлов қилганлар
50 % чегирма билан ёзилишлари мумкин.

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Қабулимга келган аёл ҳикоясидан:
"Болалигимда жудаям шўх, йиғлоқи, хархаша қилиб айтганини қилдирадиган, эркатой, чаққонгина қизча бўлган эканман. Онамлар бобомларникига олиб борган эканлар. Шунда хархаша қилганимда бобом жим бўлишимни айтиб бир бақириб берган эканлар. Ана шу дақиқадан бошлаб йиғламайдиган, ювошгина, одобли, мулойимгина қизчага айланиб қолибман.Ҳозир ҳам шундай йиғлай олмайман. Ким нима деса хўп дейман, йўқ дея олмайман. Ҳатто ўз ҳоҳишимга қарши бўлса ҳам. Натижада фикримни айта олмайман. Ҳаммаси ичимда қолиб кетади. Гўёки сен яхши бўлишинг керак, сен бировни кўнглини оғрита олмайсан дегандай ҳар доим бировларни хафа қилиб қўйишдан, кўнглини оғритиб қўйишдан қўрқаман. Мана бир неча йилдирки, тушунарсиз ҳолатдаман. Қўлим ишга бормайди. Оилам бузилиб кетган, ҳаттоки жуда мулойим, қулай турмуш ўртоқ , яхши келин бўлишга уринсам ҳам. Менда бир неча йилдан бери депрессия борлиги аниқланди. Ҳозир даволаняпман. Анча ўзгаришлар бор. Уйқуларим яхши, кайфиятим яхши."

Нега бундай бўлди?
2 - 3 ёшлардаги қизалоқ бирданига ўзгариб мулойим , одобли қизалоққа айланиб қолди? Бақириш натижаси қандай асоратларга олиб келди?
Катталар хурсанд бўладиган, боланинг жуда одобли , ювошгина бўлиши, аслида бу травма натижаси бўлиши мумкин.

Демак, кейинги мавзу:

"Боланинг ёпилиб қолиши ва унинг асоратлари"

Мурожаат учун ⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


#савол

Ассалому алайкум
3та фарзандим бор

11 ёшда каттаси
8 ёшда иккинчиси
6 ёшда кичикинаси

Бир бирига мехри йук
Учовиям инжик кайсар доим узини айтгани болишини хохлайди хохишига карши бормиди бирор нарсани айтсангиз хохламадими бажармайди масулятсиз.
Катта фарзандим кийин болябди муомила килиш кийин 3-4 марта айтсам хам тушунмайди кейин уриб сукиб куябман

Мурожаат учун
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

PS: Саволларга жавоблар консультация ўрнини босмайди.

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Кейинги #савол

Assalom alaykum

Savolim farzandim 5 va 8 yoshda
Oilada ikkita farzand ikkalasi ham qiz
Ikkalasida ham muammo bor
Erim man va bolalarim birga yashiymiz alohida
Katta farzandim juda injiq tez jahli chiqadi singlisini ham kop uradi odamlar bilan kirishimli emas(o'zim bola urmayman lekin baqiradigan odatim bor)
Kichigim esa mustaqil emas odamlarga qushilolmaydi faqat orqamdan yuradi uxlaganda ham maksimal tiqilb yotadi chaqaloqligida ham quchogimda uxlardi nima qilsam mustaqil buladi
Muammo mandami?

Мурожат учун
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


"Мактаб ёшидаги болаларнинг тагини ҳўл қилиб қўйиши".

Кўпинча энурез сабабчиси медицина томондан бўлса ҳам болаларда психологик муаммолар келиб чиқади.
Бунда психологик муаммоларга энурезнинг ўзи сабаб бўлади.
Бу ҳолатни биз соматопсихология деб қараймиз, яъни тана касалликларининг психик бузилишларга сабаб бўлиши.
Ҳар қандай ҳолатда психолог кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Негаки болаларда ўзидан уялиш, ўзини кераксиз, яроқсиз ҳис қилиши, хавотир, ўзига паст баҳо бериш, ўқишининг пасайиб кетиши, агрессия, аутоагрессия, невроз, ҳатто депрессия кузатилиши мумкин.

Мурожаат учун
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz




Кейинги мавзу:
"Мактаб ёшига етган болаларнинг кечаси тагини ҳўл қилиб қўйиши"

Айтиб ўтишим керакки, саволларга жавоблар консультация ўрнини босмайди.
Аммо, оналарнинг муаммо сабабини аниқлашга ёрдам беради.
Негаки, психологик консультация бу шунчаки маслаҳат эмас, бу жараён бир неча методикалар, техникалар ёрдамида амалга оширилади. Вақт ва меҳнатни талаб этади.

Саволларингиз учун шахсан ўзимга ёзишингиз мумкин
⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz




Ўсмирларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар.

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Ассалому алайкум!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Бу муқаддас кунда сиҳат-саломатлик, тинчлик ва оилавий тотувлик сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Дуога қўл очиб қилган орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ муродингизни ҳосил, мушкулларингизни осон қилсин! Хайру-барокатларини зиёдаси билан ато этсин. Фарзандларингиз, оилангиз ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин!

https://t.me/bolalarpsixologiuz


Кейинги мавзу танланди.📌

"Ўсмир қизлар ва болаларнинг ташқи кўриниши. Кимни кўпроқ безовта қилади?

Сизнинг ҳам ўсмир фарзандингизнинг ташқи кўриниши яъни юзидаги, танасидаги, гавдасидаги ўзгаришлар сизни ёки фарзандингизни безовта қиладими?
Агар шундай бўлса, саволларингизни йўлланг⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz


ПСИХОЛОГГА САВОЛ УЧУН

Шахсан ўзимга ёзинг⤵️⤵️⤵️

@medpsixologGulnara

Савол ёзиш тартиби⤵️⤵️⤵️

1⃣ Фарзандингиз ёши

2⃣ Оилада нечта фарзанд, нечи ёш?

3⃣ Қайси фарзандингизда нима муаммо борлигини ва аниқ саволингизни қисқача ёзинг, аудио ёки ёзма кўринишда

4⃣ Оилада яна кимлар бор, тўлиқ ёки нотўлиқ оила эканлиги тўғрисида қисқача ёзинг.

5⃣ Жавобни бир кун ичида олмасангиз яна эслатинг!

P.S: Тўғриси анча танаффусдан кейин нима ҳақида , қайси муаммо ҳақида ёзишни билмадим.
Шунинг учун савол ва таклифларингизни кутиб қоламан😊
Аммо каналимизда танаффус бўлишига қарамай консультациялар, курслар давом этмоқда.
Ўсиш, ривожланиш, янги проектларим устида ишлар давом этмоқда.
Албатта, олдинда ҳали сиз учун ажойиб янгиликларим бор.
Кейинги мақолалар сизнинг сўровларингизга асосланиб ёзилади.
Саволларингизга жавобни умумий тарзда каналда ёритиб бораман.

https://t.me/bolalarpsixologiuz


101. Чақалоқлар йиғиси.

102. Нима учун болалар хархаша қиладилар?

103. Болалар хулқидаги ўзгаришлар одатда она меҳри учун курашдир!

104. Фарзандларимизни қандай тартибга ўргатамиз?

105. 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар хархашаси.

106. Бахтли болалар қандай оилада улғаядилар?

107. Гиперактив синдром.

108. Гиперактив синдромда нималарга эътибор бериш керак?

109. Меҳр бу эркалатишми?


110. Нима учун болалар ота-оналарини алдайди?

111. Фарзандингизга беришингиз керак бўлган саволлар.

112. Фарзанд тарбиясида энг муҳими нима биласизми?

113. Болаларни қандай жазолаш мумкин эмас ?

114. Оилада низо.

115. Эмоционал контакт бола учун қанчалик муҳим?

116. "Фарзандимни кичкиналигида жуда кўп урганман, ҳозир эса айбимни тушуниб фақат унинг кўнглига қараяпман. Унинг ҳар бир истаги мен учун қонун."
Шу ишим тўғрими дея мурожаат қилишади оналар.


117. Аълочи синдроми, бир ўқиб кўрингчи, сизда бормикин?

118. Хафалик туйғуси аслида кимга азоб беради?

119. Нима учун ҳаётим идеал даражада эмас, кимдан кам жойим бор, нима айбим бор?

120. Қарғиш...

121. Психопатлар , улар қандай одамлар?

122. Нарцисс типидаги одамлар.

123. Нарцисс ота-оналар.

124. "Совуқ" ота-оналарнинг фарзандларидаги муаммолар.

125. Фарзандлар билан муносабатни қандай яхшилаш мумкин?

126. Одамларнинг турлари.

127. Тест: Сиз қандай ота-онасиз?

128. Болаларга айтиш таъқиқланган жумлалар.

129. Болаларни қандай ҳолатда уришиш мумкин эмас?

130. Ота-оналарнинг энг катта хатоси.

Юқоридаги истаган мавзу устига босиб, шу тўғрисида мақолани ўқишингиз мумкин!
Ва албатта яқинларингизга улашиб қўйишни унутманг!!!

https://t.me/bolalarpsixologiuz


61. Мактабга тайёргарлик.

62. Болаларда ўғирлик.

63. Болалар етарлича жисмоний актив бўлмаса нима бўлади?

64. Болаларда агрессия қаердан пайдо бўлади?

65. Болалар нима учун тирноғини ғажийдиган одат чиқаради?

66. Хотира пасайишига сабаб бўладиган ҳолатлар.

67. Фарзанд тарбиясида 7 та заҳардан эҳтиёт бўлинг!

68. Фарзандингиз 3 ёшга яқинлашиб ўзгариб инжиқ бўлиб қолдими?

69. Оилада янги чақалоқ туғилиб катта фарзандингиз хулқида ўзгаришлар пайдо бўлдими?

70. Эмизаётган онани безовта қилманг!

71. Хотирани кучайтириш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?

71. Фарзандингизга бир - бирингизни ёмонламанг!

72. Оилада жанжалларнинг болага таъсири.

73. Болада қобилият йўқолишининг баъзи сабаблари.

74. Бошқариб бўлмас болалар.

75. Ўқиб кўрингчи, сиз қандай она экансиз?

76. Фарзанд тарбиясининг ўзига хос жиҳатлари.

77. Фарзандингиз руҳиятини барбод қиладиган сўзлар.

78. Ҳар бир бола эшитиши лозим бўлган иборалар.

79. Фарзанд тарбиясида оилавий муҳитнинг роли.

80. Ўйинчоқлар кўплиги фойдами ёки зарар?

81. Сиз фарзандингизга ишонасизми?

82. Психологик кризис даврлар.

83. Болаларнинг телефонга боғланиб қолиш сабаблари.

84. Виртуал аутизм.

85. Ҳомиладор аёлингиз билан тортишманг!

86. Боланинг интеллект турлари.

87. Кўнгил иши.

88. Тўйиб ухламаслик оқибатлари.

89. Хулқи оғишган болалар психологияси.

90. Ўсмирларда селфхарм, яъни ўзига зиён етказиш.

91. Ўсмирларнинг бош мияси тўғрисида қизиқарли маълумотлар.

92. Нима учун фарзандингиз ўзи мустақил ўйин ўйнамайди?

93. Болани рад этиш оқибатлари.

94. Нега болага дарс қилиш ёқмайди?

95. Болангизнинг руҳиятини синдирманг!

96. Миямиз бизга керакли ишни кераксиз деб қабул қилсачи?
Болаларда бу ҳолат кўп кузатилади. Бу ҳолатда нима қилиш керак?


97. Онанинг асабийлиги болани хулқини қанчалик ўзгартириб юборади? Ҳаётий мисол.

98. Болалар хулқининг ёмонлашуви.

99. Болага таъқиқламанг!...

100. Нима учун болалар хафа бўлиб ухламасликлари керак?

Юқоридаги истаган мавзу устига босиб, шу тўғрисида мақолани ўқишингиз мумкин!
Ва албатта яқинларингизга улашиб қўйишни унутманг!!!

https://t.me/bolalarpsixologiuz


31. Қизлар тарбияси.

32. Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати.

33. Нима учун болалар уй ишларида ёрдам беришни исташмайди?

34. Оилада келишмовчиликлар қачон бошланади?

35. Ўсмирлик даври аслида ким учун кризис?

36. Токсик ота-оналарнинг 8 та белгиси.

37. Болаларда невроз аломатлари.

38. Буллинг - фарзандингиз мактабга боришни истамаслигининг яна бир сабаби.

39. Меҳр етишмасликнинг оқибатлари.

40. Айбдорлик туйғусининг ҳаётимизга салбий таъсири.

41. Фарзандингиз кўчадан хафа бўлиб келса нима қилиш керак?

42. Фарзандларимизни тартибли қилиш учун маслаҳатлар.

43. Болалар психотравмаси ҳақида фактлар.

44. Хавотирли болалар.

45. Жуда хавотирли оналар.

46. Нима учун болалар ҳамма қилиғини онасига қилади?

46. Нима учун боғчага яхшигина бориб юрган бола ўзгариб асабий бўлиб қолади?

47. Фарзандингиз ишкал чиқарса танбеҳ беришга шошилманг.

48. Фарзандимиз тарбияси ёмонлашса, олдин ўзимиз ўзгаришимиз шартми?

48. Ўқиб кўрингчи, сизда қарам муносабатлар йўқмикин?

49. Фарзандингизнинг дўстлари йўқми?

50. Болани 6 ёшидан мактабга берса бўладими?

51. Чорасизлик синдроми.

52. Болаларда стресс

53. Боланинг 0 - 1 ойлик даври.

54. Боланинг 3 - 4 ойлик даври.

55. Боланинг 5 - 6 ойлик даври.

56. Боланинг 7 - 9 ойлик даври.

57. Боланинг 10 - 12 ойлик даври.

58. 1,5 - 2 ёш боланинг психик ривожланиши.

59. Болалар нима учун йиғлайверадилар?

60. Болаларда ўзига ишонч қачон ва қандай шаклланади?

Юқоридаги истаган мавзу устига босиб, шу тўғрисида мақолани ўқишингиз мумкин!
Ва албатта яқинларингизга улашиб қўйишни унутманг!!!

https://t.me/bolalarpsixologiuz


1. Ота меҳри

2. Ўсмирлар ёлғон гапирса нима қилиш керак?

3. Оналик меҳрига тўймаган ўғил болалар

4. Қизалоқларимиз бахтли бўлишсинми ёки бизга қулайми?

4. Отадан меҳр кўрган қизлар бахтли бўлишади.

5. Фарзанд тарбиясида асосий 7 та сир.

6. Фарзандингиз нега қулоқ солмайди?

7. Болаларга ҳаддан ортиқ меҳр бериш ёмонми?

8. Болаларда агрессия.

9. Болаларнинг қўрқувлари

10. Болаларнинг рашки.

11. Иқтидорли боланинг 9 белгиси.

12. Бола ҳаётида отанинг роли.

13. Болани эркалатиш керакми?

14. Ўзи нима учун болалар ёлғон гапирадилар?

15. Болаларнинг асаб тизими ривожланишига ота-оналарнинг таъсири.

16. Боларнинг мактабга боришни истамаслик сабаблари.

17. Болалар боғчага мослашмаган бўлса нима бўлади?

18. Фарзандингиз мактаб ўқувчиси бўлса, нималарга эътибор бериш керак?

20. Болаларни кўпроқ нималар хавотирга солади?

21. Болалар гаджетдан қандай фойдаланишлари учун ота-оналарга маслаҳатлар.

22. Нега болалар ҳеч нимага қизиқмай қўйишади?

23. Фарзандингизни нима учун яхши кўрасиз?

24. Болаларда кўз учиши, елка, мушакларини, лаб, бурун атрофи мушаклари ихтиёрсиз ҳаракатлари, сабабсиз йўталиб қўйиш нимадан далолат?

25. Оилавий муносабатлар боланинг тақдирини белгилайдими?

26. Оилада жанжалларнинг бола миясига таъсири.

27. Биргина ўпич фарзандимни ўзгартирди.

28. Оналар учун психологдан маслаҳатлар.

29. Фарзандингизга меҳр берсангиз эркаланиб кетишидан қўрқасизми?

30. Компьютер ўйинларининг бола психикасига салбий таъсири.

Юқоридаги истаган мавзу устига босиб, шу тўғрисида мақолани ўқишингиз мумкин!
Ва албатта яқинларингизга улашиб қўйишни унутманг!!!

https://t.me/bolalarpsixologiuz


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🌙

🤲 Сизни ва барча оила аъзоларингизни бугунги “РАМАЗОН ҲАЙИТИ”байрами билан муборакбод этаман.

🤲 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

🤲 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

🤲 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!

🤲 АЛЛОҲИМ!
Келаси йил шу кунларга барчамизни соғ-саломат етказсин.

https://t.me/+SDGVEgDNFUkJnMuY

Показано 20 последних публикаций.