Репост из: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
ЁШ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг тажрибаларини ошириш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан учрашуви давомида айнан ушбу масалаларга эътиборни қаратди. Жараёнда вилоят раҳбари «Ёшларни қўллаб-қувватлаш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да юрт келажаги бўлган ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаш ҳамда уларнинг илм олишлари учун яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, институт талабаларининг ўқиш ва изланишларида омад тилаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини янги босқичга олиб чиқишларига ишонч билдирди. Уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида барча имкониятлар яратилишини таъкидлади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok