Одамлар Орасида


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Реклама учун : +99893 396 20 04

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бизгача Андалусия мусулмонларидан фақат 30 та китоб етиб келди. Мана шунинг ўзи атомни ихтиро қилишимизга етарли бўлди. Агар мусулмонларнинг 500 мингта китобининг барчаси етиб келганда, биз ҳозир коинотда галлактикалар аро сайр қилиб юрган бўлар эдик.

Франциялик физик олим Пер Кюри

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яҳудийнинг ҳийласи...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Бир куни шоҳ вазири билан қишлоқни айланиб қолибди. Сайрда икковлон бир кекса чолга рўбарў келдилар. Подшоҳ қария билан салом-аликдан кейин суҳбат бошлади:
— Иккитанинг аҳволи қандай?
— Учта бўлишди.
— Кучлининг аҳволи қандай?
— Заифлашиб қолди.
— Узоқнинг аҳволи қандай?
— Яқин бўлиб қолди.
— Арзонга сотманг.
— Айтиб қўйманг.

Подшоҳ билан қария ўртасида гап шу алфозда давом этар экан, вазир бу гапларнинг бирортасига ҳам тушунмай хайрон бўлиб турарди. Подшоҳ шу ерда суҳбатни тугатиб йўлда давом этди. Подшоҳ шаҳарни айланиб бўлиб қайсрга кириб кетгач, вазир шоша пиша чолни олдига югурди. Подшоҳ билан бўлган гапнинг маъносини билиш учун чолдан бирма бир сўради.
Лекин чол вазирнинг саволига жавоб бериш эвазига пул талаб қилди. Шунда вазир унга минг дирҳам берди. Чол жавоб берди:
— Подшоҳ айтган иккита бу, икки оёғим. Учта бўлди деганим, ёнига асо ҳам қўшилди, деганим.

Иккинчи саволга жавоб бериш эвазига чол яна икки баробар ҳақ тўлашини талаб қилди. Вазир чолга икки минг дирҳам берди.
— Кучли дегани, қулоқ эди. Эшитиш заифлашиб қолди, дедим.

Учинчи саволга жавоб бериш учун чол яна икки баравар пул талаб қилди. Ноилож вазир тўрт минг дирҳам берди.
— Узоқ дегани, икки кўзим, ҳозир яқинни зўрға кўряпти, дедим.

Вазир тўртинчи саволга жавоб сўраганда чол жавоб беришдан бош тортти ва агар бор пулининг ҳаммасини берса, шундагина айтиши мумкинлигини айтди. Вазир ноилож, бор маблағини ҳаммасини чолга берди. Чол:
— Арзон сотмагин дегани, подшоҳ сени мендан ушбу маълумотларни сўраб келишингни билар эди. Шунда бу маълумотларни арзонга сотмагин, деган эди. Мана қимматга сотдим, — деб жавоб берди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танқид

Орзулари қирқилган жамият...

Умид аканинг фикрларида жон бор. Аксарият ёшларнинг олий мақсади арзимаган нарсалар бўлиб қолган. Чунки уларга ёшлигидан бир амаллаб пенсияга чиқиб олиш уқтирилган. Ўзингиз ўйлаб кўринг, мақсади пенсияга чиқиб олиш бўлган авлоднинг орзуларини нима бўлади!?

Бу умр фақатгина майда тепаликчани ошиб ўтишга берилмаган!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ҲАЁТИМИЗНИ БОШҚАРАДИГАН ЕТТИ ҚОИДА

1. Ҳар ишда Аллоҳ розилигига эришишни ният қилиш. Мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Аллоҳ розилигига эришиш асосий мақсад бўлиши керак.

2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш:
Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Афсуски, бугунимизда ғийбат, бошқаларнинг нуқсонини мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларни очиш каби хунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-эътиқоди кай даражада эканини кўриш қийин эмас.

3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш:
Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш керак.

4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш:
Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар.

5. Савдода ҳийла ишлатмаслик:
Ислом таълимотида ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири – савдо-сотиқда одамларнинг хақига риоя қилиш. Айни пайтда ер юзида коррупция, порахўрлик кучайиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани бизни жиддий мулоҳаза қилишга ундаши керак эмасми? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқиёсида кўп бехаловатликларга сабабчи бўлаётган экан, инсоният бу муаммога тўғри йўл орқали ечим топиши лозим.

6. Адолат:
Адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ эканига ишора, адолатсизлик ва
ёмонлик қилиш эса беҳаёлик деганидир.

7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш:
Яшашдан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


* * *

Дўстлар икки хил бўладилар: биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар. Иккинчилари – мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду паймон боғлаганлар. Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. Лекин самимият ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади. Зарурият ва мажбурият натижасида пайдо бўлган дўстлик эса ундай бўлмайди. У дарё каби гоҳ тошиб, атрофни босади, гоҳ қуриб, суви озайиб қолади. Зарурият юзасидан пайдо бўлган дўстликка ишониш дуруст эмас. Зарурият ўртадан кўтарилиши билан дўстлик адоватга айланиши эҳтимол.

© Тоҳир Малик
«Меҳмон туйғулар» китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Мен Афғон урушида қатнашганман. Лекин бу урушда ким ютган, ким ютқазганлигини муҳокама қилиш нари турсин, уни хатто эслашни ҳам ҳоҳламайман. Урушни ва ғалабани байрам қилишни эса инсонийликка зид деб биламан. Чунки тасаввур қилинг, икки оила бири бири билан жанжаллашди, бири ютди, бири ютқазди, ютган оила ҳар йили ўз ғалабасини байрам қилиб бошлади. Орадан ун йиллар, юз йиллар ўтди. Лекин бу оила ғалабасини байрам қилишни тўхтатмади. Буларнинг ҳар байрамида иккинчи оиланинг ҳолатини тасаввур қилинг.. Агар ютган оила буни байрам қилишни тўхтатмас экан, бу ҳали ўша урушнинг онгда ва каллаларда тугамаганлигини билдиради. Шунинг учун ҳам хар кандай урушдан, ғалабадан қадрият ясашни, уни байрам килишни қаттиқ қоралайман..

Совет даврида мактабда ўқиб юрган вактимда ҳар йили 9 майда уруш катнашчиларидан кимнидир учрашувга таклиф килишарди. Лекин шу отахонларнинг ҳеч бири уруш ҳақида гапиришниям,  эслашниям ҳоҳлашмасди. Эсимда қолгани, битта отахонга "уруш ҳақида болаларга гапириб беринг" дейишганда, "бу кунларни биз кўрдик, сизлар кўрманглар" деб хар сафар гапни қисқа киларди. Уруш қатнашчиси бўлган шу одамлар эслашни, мақташни ва мақтанишни ҳоҳламаган уруш билан уларнинг авлодлари бунчалик фахр килишларига одам ҳайрон коласан..

Ҳикмат Матниёзов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Бернард Шоу адабиёт йўналишида ҳам нобель мукофоти, ҳам оскар мукофотини қўлга кирита олган ягона ёзувчи, дроматург. ва инглиз танқидчиси ҳисобланади. Кўплаб машҳур иқтибозлар муаллифи Бернард Шоу (1856-1950) ҳаётда жуда озғин бўлган. Илмий йиғилишларнинг бирида унинг қаршисига бир тўладан келган одам келиб, сизни кўрган одам Британияда очлик хукмронлик қиляпти деб ўйлаши аниқ дейди. Ҳаётда жуда тартибли бўлган Бернард, гапгаям устаомон эди. Бир зум жим бўлган ижодкор шундай жавоб қайтаради:
"Ўша очарчилик сиз ва сизга ўхшаган қорни қаппайганлар ҳисобига бўляпти".

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Арзимаган ғам-ғуссалар дарров тилга чиқади, чуқур қайғу эса унсиздир.

Сенека

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Сифатлик  маҳсулот излаганлар учун
Корея қизил женьшен премиум экстракти
Қизил женьшен миқдори кўпи билан 6% бўлган арзон  ва  сохта навлардан фарқли ўлароқ ,таркибида 30% гача
женьшен бўлиб, ҳақиқий фойдали хусусиятлари кўпроқ

Асосий хусусиятлар:
  * Юқори сифатли олти йиллик қизил женшендан тайёрланган
  * 60% ёки ундан ортиқ қаттиқ моддаларни ўз ичига олади
  * Таркибида сунъий қўшимчалар йўқ
  * Антиоксидантларга бой
  * Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди
  * Когнитив функцияни яхшилайди
  * Қон шакар даражасини пасайтиради
  * Юрак соғлиғини қўллаб-қувватлайди

Яхши маҳсулотга мос равишда ҳар бир банка алоҳида  қадоқланган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


ЭШИГИНГДАН ЎТАМАН…

Куз ёйса ҳам йўлларга хазон,
Қор кўмса ҳам борлиқни бутун,
Кўклам келиб, урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Сочларингга тушса ҳамки оқ,
Пешонангни босса ҳам ажин,
Кирганда ҳам гавдангга титроқ,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Майли, шунда танимасанг ҳам,
Ёки десанг кўрмайин турқин,
Ёшим ютиб, бошим қилиб хам,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Мени демай юмсанг ҳам кўзинг,
Хонанг қолса зулматга тутқун,
Хотирангга шам бўлиб ўзим,
Эшигингдан ўтаман бир кун.

Вақтим ўтиб чиқса бу жоним,
Дардларимга ясалса якун,
Бу дунёни тарк этар оним
Эшигингдан ўтаман бир кун.

© Омон Матжон

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибн Ал Хайсам ҳақида биласизми?

Нега ғарб ва европа олимлари китобларга киритилган. Лекин мусулмон олимлари ҳақида сукут сақлашади. Аслида фандаги кашфиётларни ким қилган эди?


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фалақ сурасининг тафсири

3 қисм

Нўъмон Алихон

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

Ери тортиб олинган фермер, қонунбузарликдан қўрқмайдиган ҳоким, назар-писанд қилинмаётган суд қарорлари, томошабин ролидаги МИБ ва прокуратура. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Kun.uz студиясига келган уч фермер бошдан кечирганларини сўзлаб берди. “Мақбуллаштириш жараёнидаги қонунбузарликлар оммавий тус олган”, дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат #тарқатинг

26/27 Апрель куни


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Германияда танкни ишлаб чиқишда иштирок этган инженерлар унинг тормоз тизимини текширишди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Хотирангизни мустаҳкамланг!

Аксар кишилар кучли хотирага эга бўлишни истайдилар. Дарҳақиқат, хотиранинг яхшилиги инсон муваффақиятларининг калитидир.

🧬 Сизларга бу борада кўмак берувчи “Зеҳнисалим” (хотирани мустаҳкамлаш ва мияда қон фаолиятини яхшиловчи) препаратини тақдим этамиз.


Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъи берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади,
• Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
• Кимнинг сўзи кўпайса, унинг хатоси кўпаяди.
• Ким инсонларни камситса, ўзи хам камситилади.
• Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса, шу касби билан танилади.
• Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
• Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди.
• Кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади.

_Ҳазрати Умар_

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати.

1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди.

2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади.

3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади.

4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади.

5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки ҳавотирланиш деб ҳисоблашади.

6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади.

7. Улар арз қилмайди - арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади.

8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади.

9. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади.

10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини ҳудди ишлаётгандек тутиб вақт ўказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади.

11. Улар ўз  мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади.

12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради.

13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар

14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар.

15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди.

16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир.

17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади.

18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қаттий назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар.

19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди.

20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қадимги Рим шахри Ираполис. Одамзот яратган ақлга сиғмас иншоотлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Показано 20 последних публикаций.