UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Савол: Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига янги турдаги комбинзонлар билан таъминланадими?
Жавоб: Республика миқёсида комбинзонларнинг
етарлича заҳираси яратилган. Лекин туман тиббиёт бирлашмаларидаги, ҳар хил даволаш муассасаларида
эскитдан бор бўлган кийимлар ҳам мавжуд.
Улардан заруратга қараб фойдаланилмоқда. Биз бу борада
марказлашган ҳолда таъминлаш масаласини ҳам кўриб чиққанмиз.
Ҳар бир вилоятга 1000 га яқин комбинзон, кўзойнак, махсус ниқоблар берганмиз.
Жумладан, бугунги кунда
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Наманган, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида жойлашган масканларга хориждаги фуқароларимиз келтириб жойлаштирилган.
Айни вақтда улар 14 кунлик карантинда сақланмоқда. Уларга хизмат кўрсатиш, уларни вақтинчалик сақлаш ишларига жалб қилинган
барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан тўла таъминланган. @koronavirusinfouz#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники