Obidjon Latipov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


ОБИДЖОН ЛАТИПОВнинг каналига XУШ КЕЛИБСИЗ!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Assalomu alaykum qadrdonlar!

O‘zbekiston bo‘ylab avtosayohatni amalga oshirmoqchi ekanim haqidagi facebookdagi postdan keyin loyihaga qiziqqan unda ishtrok etish istagida bo’lganlar juda ko’p bo’ldi.

Jannatmonand yurtimizning go’zal maskanlaridan bevosita bahramand bo’lish, asrlar qaridan sado berib turgan tarixiy obidalarni ziyorat qilish, har bir hududning o’ziga xos betakror ta’mga ega taomlaridan tatib ko’rish va sayohat gashtini surishni kim ham hohlamaydi deysiz. Sarguzashtlarga boy butun umr eslab yurishga arziydigan bunday imkoniyati har doim ham bo’lavermaydi.

Va nihoyat mana O‘zbekiston bo‘ylab avtosayohat uchun hamma narsa shay, nasib qilsa ertaga yo’lga tushamiz. Barcha viloyatlarda o’tadigan uzluksiz sayohat jarayonlarini ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimda yoritib boramiz.

Siz azizlarni jarayonni kuzatib borishga taklif etaman, chunki hali bunaqasi bo’lmagan.


Репост из: Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар ва туманлар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлиги масаласи ўрганилди. Хулосаларга кўра, шаҳримиздаги 318 та мактабнинг 174 таси карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас. Қолган 144 тасининг кўпчилигида ҳам маълум камчиликлар бор.

Шундай шароитда ўқув йилини бошлаш қанчалик тўғри?

🌐 Web-site 🌏 Telegram


Репост из: MFaktor.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ertaga 21:00 da Rakurs ko'rsatuvini navbatdagi soni bo'lib o'tadi.

"Straus House"dan aziyat chekkanlar oqibatlari va sabablari
Bunday biznesning piramidaga qanday aloqasi bor?
Bu "biznes"ning qulashining sabablari
haqida suhbat efirga uzatiladi.

YouTube'dagi kanalimizda tomosha qiling
➡️ youtube.com/mfaktoruz

@MFaktorUz




Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.
Камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Алмазарского района, в которой также приняли участие ответственные руководители и представители старшего поколения.
Обсуждены вопросы сокращения бедности, реализации инвестиционных проектов, создания новых рабочих мест, улучшения условий жизни населения.
Представители общественности высказали свои мнения и предложения о проводимой в районе работе.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Репост из: BoburAkmalov
Ҳар замоннинг ўз қаҳрамонлари бор. Тамаддунга таъсир ўтказган шахслар бисёр. Тарих уларни ўз қаърига жо қилган.

Хўш, бугунимизда қаҳрамонлар борми? Дунё минбарларидаги олчоқ сиёсатдонларми? Туман бойликлари бирла турфа рўйхатлардаги пулдорларми? Ҳали уни, ҳали буни топиб бераётган кашшофларми? Одамларни ўзига севдираётган машшоқу тўптепарларми?

Ҳар кимнинг ўзи учун қаҳрамонлари бордир. Мен эса замоним қаҳрамонлари деб шу йигитларни таништираман:

Абдувоҳид Атаметов
Темур Аъзам
Маъруфжон Холдаров
Қахрамонжон Оқилов
Шаҳриёр Бахтиёров
Комилжон Умаров
Абдуқодир Набиев
Адҳам Олимов
Нурмат Одилов
Бахтиёр Султонов
Сардор Баҳромов
Бахтиёр Султонов
Абдулазиз Мирзаев
Миржамол Асқаров
Аъзамжон Эгамбердиев
Камолиддин Илҳомов
Элмурод Қосимов
Абдуворис Мирзаев
Беҳзод Вафоев
Баҳодир Собиров
Исломжон Турсунов
Равшан Тўйчиев
Азамат Ҳакимов
Обиджон Латипов
Умар Мирафзал ўғли Асқаров

Бу исмлар сизга ҳеч нарсани англатмас, аммо мен ва билгувчилар бу йигитларнинг улкан хизматларини яхши биламиз.

Улар пандемия бошланганидан бери бир кун ҳам тинмаган, икки ой давом этган карантин ва
Бир ой давом этган Рамазон қахрамонлари.

Фақат ва фақат Аллоҳнинг розилиги учун хизмат қилган, намозни тўкис адо этган, рамазонда рўзадор ҳолатда тонналаб юк ташиган биродарларим.

Буларнинг орасида кундузи рўзғорлик, кечаси саҳарлик тарқатганлари бор. Улоқни ана ўшалар илиб кетишди.

Икки ой машинаси билан хизмат қилиб, бензин пулини олишга ийманган, қатъий талабдан кейин олиб, "Ака, Аллоҳ учун хизматга чиққанман. Энди савобдан маҳрум бўлмайманми?" - деб кўзи намланган қалби дарёлари бор. Ана ўшалар содиқлардир, ана ўшалар аҳдга вафо қилувчилардир.

Отарчига, қизиқчига, футболчига, ҳокимга қарсак чалаётганингизда уларниям ақалли эслаб қўйинг. Мингларча оилалар рўзғорини бутлаган, очларни тўйдирган, болаларни шодлантирган йигитлар!

Гоҳида хизматига туҳмат эшитган, ноинсофлардан сўкиш эшитсада, йўлидан қайтмаган йигитлар!

Баъзилар ҳар куни фалонча волонтёр фалонча иш қилди, деб кўкрагига уриб, кунига минбарга чиқиб, очко олганида, исмларини айтиш ва юзини кўрсатишни истамаган бериё йигитлар!

Менинг замондошларим!
Менинг миллатдошларим!
Менинг қаҳрамонларим!

http://t.me/boburachannel


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ўзини ўзи банд қилганлар даромад солиғидан озод қилинади

Янги тизимга кўра сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, фотограф, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

👉 https://kun.uz/27845490

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Репост из: ALTRUIST
ҲОКИМЛАРНИНГ ДЕПУТАТЛИККА САЙЛАНИШИГА ЧЕК ҚЎЙИШ КЕРАК!
Шунда ёзилмаган қонунлар ўз асоратини кўрсатмайди

Бугун халқ вакили бўлиб сайланган маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамон халқ ишончини қозона олгани йўқ. Сайловчилар ҳали ҳануз депутат деганда сайловлар вақти ваъда бериб, кейин йўқ бўлиб қоладиган шахсларни тушунишмоқда. Маҳаллий кенгаш депутатларининг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ва мажбуриятларини тўла англаб етмаганлиги сабаб кўплаб сайловчилар турмуш тарзини ёмонлашувига олиб келадиган қарорлар қабул қилинмоқда.

Бугун халқ ишончи туфайли туман Кенгаши депутати бўлиб шуни тушуниб етдимки, ҳокимларнинг кенгаш раислигидан кетишини таъминлаш билан ҳам ҳеч қандай ижобий натижага эриша олмаймиз. Чунки бугун сессияларда иштирок этаётган депутатлар ҳокимга кенгашни бошқараётган депутат, кенгаш раиси сифатида эмас, ўзи бўйсунадиган ижро ҳокимияти раҳбари дея қарамоқда. Шу вақтгача бўлиб ўтган сессияларда кўпи билан 1-2 депутатни кенгаш раиси ёки бирор сектор раҳбари кўзига тик боқиб савол берганини айтмаса (улар ҳам ҳоким бўйсунувида бўлмаган муассасаларда ишловчилар), қолганлари фақатгина дакки эшитиш учун турғазилганда ерга қарашни қойиллатишади холос.

Ҳа, ўртоқ ҳамкасблар, бугун муаммо ҳокимларни кенгашга раислик қилишида эмас. Ҳамма гап ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни, қонунчиликдаги ваколатларимизни билмасликда. Сайловчилар кўзига тик боқа олмаслигимизда, ўзимизни чинакам халқ вакили деб билмаслигимизда. Виждонан вазифамизни бажара олмаслигимизни сезиб, ўз ўрнимизни бўшатиб қўймаслигимизда. Қайсидир ташкилот раҳбари депутат бўлиб олиб, неча йилдан бери бир туманда ишлаб келаётган бошқа бир ташкилот раҳбари олдига вазифа қўя олмаслигида. Энг ачинарлиси, охирги йўл сифатида қайсидир ўз ҳақ-ҳуқуларини, қонунлар назоратини талаб қилган депутатни депутатлик ваколатидан маҳрум этиш масаласи ўртага қўйилганда ўз обрўйимизни ўйлаб, ҳеч иккиланишсиз қўл кўтариб овоз беришимизда.

Жойларда ижро органи раҳбари бўлган ҳокимларнинг маҳаллий парламент вазифасини бажарувчи кенгашларга сайланиши ҳамда ўз-ўзига ҳисобдор, назоратчи бўлиб қолаётгани давлат бошқаруви соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган масала бўлиб қолмоқда.

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.

Кенгаш фаолиятига қандайдир ижобий ўзгариш киритиш учун ҳокимларни кенгашга раҳбарлик амалиётини бекор қилиш эмас, ҳокимларнинг депутатликка сайланишига чек қўйиш афзалроқ. Ана шундагина ижро ҳокимиятидан ҳоли кенгаш мустақил равишда муаммоларни таҳлил қилиши оз бўлсада халқнинг дардига малҳам бўлиши мумкин.

Шу билан бирга Кенгаш чинакам мустақил бўлиши учун у моддий-техник жиҳатдан ҳам мустақил бўлиши лозим. Яъни, ўзининг алоҳида биноси ва ижро аппарати бўлиши керак. Шундагина ҳокимларнинг бевосита депутатларга бўлган таъсирини йўқотишга эришиш мумкин. Агар биз ҳозир кенгашнинг мустақил фаолиятини ташкил қилмасак, Юнусобод метроси билан рўй берган фалокат, Бухоро ва Сардобадаги каби талофатлар охиргиси бўлмайди. Ижро ўргани ўзини-ўзи танқид қилишда давом этар экан, жойларда аҳоли муаммолари ўз ечимини топмасдан қолаверади.

Депутат ўз ҳақ-ҳуқуқларини билса бас, ҳозирги қонунчилигимизда ҳам барча шароит ва имкониятлар яратилган-ку, дейишингиз мумкин. Аммо бир ҳақиқатни унутмаслик керак: ёзилган қонунлардан устун бўлган ёзилмаган қонунлар бор. Қандай қилиб ижро ҳокимияти раҳбари бошчилигидаги кенгаш яна ижро ҳокимиятини танқид қилиб ундан вазифасини сўрайди ахир?

Кенгаш раислигига келадиган бўлсак, қайси партия ўша ҳудудда кўп депутатлик ўрнига эга бўлса ана ўша партия вакили кенгашга раислик қилиши даркор. Шундагида партиялар ўртасида ҳам чинакам сиёсий рақобат вужудга келади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,
Халқ депутатлари
Арнасой туман Кенгаши депутати

👉
http://adolat.uz/partiya/hokimlarning-deputatlikka-sajlanishiga-chek-qojish-kerak-shunda-yozilmagan-qonunlar-oz-asoratini-korsatmajdi
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.me/altruist_info


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
«Маълумотларнинг камлиги шубҳа-гумонлар ортишига сабаб бўлади» – Депутат Сардоба фожиаси ҳақида

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Репост из: AkmalBurxanov⚖
Бугун парламент депутатлари томонидан бир қатор қонунлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилди:

● Жазони ижро этиш муассасасаларида маҳкум шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ариза ёки хабар берса, у дарҳол хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштирилиши шартлиги белгиланди;
● Маҳкумни ёки у жойлашган камерани тинтув қилиш фақатгина тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган ҳоллардагина йўл қўйилади;
● Тинтув ўтказиш чоғида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади;
● Эндиликда маҳкумнинг яқинлари билан учрашуви видео-учрашув тарзида ҳам ўтказилиши мумкин;
Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

@aburxanov


Jobsning so‘ngi gaplari...
Tafakkur qilish uchun yaxshi gaplar.

Matnni Baxtiyor Mo‘minov tarjima qilgan va o‘qib tayyorlagan.
@audio_kitoblar_sifatli


Репост из: Муҳрим
Карантин даврида энг кўмакка муҳтож қатлам сўзсиз, ишсиз қолган, фарзандлари бор ёлғиз оналардир. Она фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Аммо бугунги шароитда унинг қўли кўп нарсага етмаслиги табиий.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси доирасида карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлабди ва уларнинг ҳар бирига Жамоат фонди ҳисобидан бир миллион сўмдан, жами миллиард сўм ўтказиб берилибди.

Албатта мингта пластик карточка бу денгиздан бир томчидек гап. Аммо синовли кунларда ҳар бир ёрдам, кўмак бутун бошли бир оиланинг жонига оро кириши мумкин. Бу эса таҳсинга сазовор.


Карантин қоидаларига риоя қилиб уйда қолаётган юртдошларимизга. https://www.facebook.com/290021168442957/posts/672606393517764/?app=fbl


Репост из: UZBEK - GOLD
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Карантин вақти машина ҳаракатланмаса аккумлятор "ўлиши"дан хабарингиз борми?
Сақлаб қолиш йўллари!

Тўлиқ видео👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwNAOX1YLm1ovIqcg


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
“Адолат” СДП қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифини Бош вазирга юборди

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев айни ҳозирда танг аҳволда қолган уч тоифадаги (ижарада яшаётган, кундалик даромадга қараб қолган оилалар ва хориждаги мигрантларимиз оиласи) оилаларга фоизсиз ссудалар, микроқарзлар ажратилиши лозимлиги тўғрисида таклиф билан чиққан эди.

Кўп сонли интернет тармоғи фойдаланувчилари депутатнинг мазкур таклифи ўринли эканлигини эътироф этиб, ушбу таклифларни қўллаб-қувватладилар.

"Адолат" СДП фракциясининг бошқа аъзолари томонидан маъқулланган ушбу таклиф жорий йилнинг 13 апрель куни Бош вазирга жўнатилди.

Мақолада тилга олинган аҳоли қатламларига моддий кўмак бериш масаласи энди ҳукумат доирасида кўриб чиқилади.

“Адолат” СДП
Матбуот хизмати

👉
http://adolat.uz/partiya/adolat-sdp-qijnalgan-oilalarni-qollab-quvvatlash-bojicha-hukumatga-taklif-bilan-chiqdi


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Шифокорлар автомобилдан фойдаланишга ҳақли аммо...

Шифокорлар бугунги куннинг ҳақиқий қаҳрамонларига, энг керакли шахсларига айланишди. Аммо буни ҳамма ҳам жумладан, айрим ички ишлар органлари ходимлари тўлиқ англаб етмаган кўринади.

Карантин шароитида автомобил ҳаракати чекланди. Аммо Ўзбекистонда коранавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича республика комиссиясининг 8 апрель кунидаги 17-сон қарори билан давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларининг хизмат автомашиналари ва давлат муассасасида ишловчи шифокорларнинг шахсий автомашиналари билан ҳаракатланишига рухсат берилган.

Аммо, менга давлат муассасасида ишлайдиган бир нечта шифокорлар машинада ҳаракатланаётганларида ички ишлар органлари томонидан тўхтатилиб, қарантин қоидаларини буздингиз дея автомошиналарни жарима майдончасига қўйилётгани бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Бу каби мурожаатлар “Адолат” СДП фракциясининг қолган депутатларга ҳам келаётгани маълум бўлди.

Демак, масала жиддий, у кўплаб жойларда содир бўлмоқда. Ишига бориб беморларни даволаши керак бўлагн шифокорлар бугун ички ишлар органлари ходимидан ўз ҳуқуқини талаб қилиш билан овора.

Қарор ўз кучидалигини Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам тасдиқлади. Сиз ва биз ўқиганимиз ҳамда тушунганимиздай шифокорларга автомашиналридан фойдаланишга рухсат берилган. Аммо шу оддий жумлаларни ва ҳақиқатни наҳотки, айрим ички ишлар органлари ходимлари тушунмаган бўлса?

Бу ерда ушбу оқибатларга олиб келувчи икки хил сабаб мавжуд бўлиши мумкин. Яъни, вазирлик томонидан махсус комиссия қарорига зид бирор бирор буйруқ, йўриқнома ишлаб чиқилган ва улар шунга амал қилишмоқда.

Ёки ички ишлар органларининг жойлардаги айрим ходимлари қарор талабларини ва бугунги вазиятни тўлиқ тушуниб етмаган ҳолда салла деса каллани олиш билан банд.

Нима бўлганда ҳам, мазкур вазият бўйича ички ишлар органларининг аниқлаштирувчи муносабатини ҳамда хавфсизлигини таъминловчи ходимларнинг соғлиғимизни сақловчи ходимлар фаолиятига ҳалақит эмас, аксинча, ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Махфират ХУШВАҚТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

👉http://adolat.uz/partiya/shifokorlar-avtomobildan-fojdalanishga-haqli-ammo


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг қон зардобидан беморларни даволашда фойдаланиш йўлга қўйилмоқда

👉 https://kun.uz/62034911

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Тошкентга Хитойдан тиббиёт ускуналарининг навбатдаги партияси олиб келинди

👉
https://kun.uz/71603134

Махсус самолётда Хитойдан беғараз инсонпарварлик ёрдами, Ўзбекистон сотиб олган тиббий ускуналар ва хайрия юклари ҳам келтирилди. Улар орасида Одил Аҳмедов юборган тиббий буюмлар ҳам бор.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Репост из: Муҳрим
«Дарё» Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи бемор эълон қилиниши билан, 16 мартдан эътиборан масофадан ишлаш тартибига ўтган (2020 йил ҳисобидан таҳририятдаги охирги тўлақонли иш куни 13 март, жума бўлди) — ходимларнинг барчаси уйдан ишлаяпти. Ўтган вақт ичида ўзим ишхонага икки марта, зарурат билан бордим — аввалига компьютер олиб келиш учун, кейинги сафар бир-икки ҳужжатга имзо чекиш учун (охирги ҳафта кўчага фақат икки марта, 15 дақиқага чиқдим).

«Дарё» коронавируснинг таъсирини март бошидаёқ ҳис қилганди — ходимларимиздан бири Испания сафаридан қайтгач, таҳририят аъзолари унинг уйда карантинда қолишини сўрагани учун (эҳтиёт шарт), ўша ходимимиз икки ҳафта давомида уйидан ишлади. Ана энди ишга чиқади деганимизда, бутун таҳририятни уйдан ишлашга ўтказдик. Начора, элга келган тўй — сал ноқулай бўлса-да, ҳозир уйда ўтириб қаҳрамон бўладиган вақт.

Показано 20 последних публикаций.

252

подписчиков
Статистика канала