Хорижда иш


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🇰🇷Жанубий Кореянинг "Hyundai Heavy Industries" компаниясида ишлашни истайсизми?

Ушбу компанияга кемаларни бўяш, платформаларни ўрнатиш йўналишларига 350 нафар ишчи жалб қилиш режалаштирилмоқда.

💵Ойлик маош: 2500$ (+қўшимча ишлар учун устама).

👉Рўйхатдан ўтиш (2025 йил 6 февралгача)

🗓Танлов календари:
− ҳужжатлар текшириш (7 февраль);
− интервью (13-14 февраль);
− номзодларни танлаш (28 февраль);
− ўқув машғулотлари (18 мартдан 10 июнгача);
− номзодларни баҳолаш (5-6 июнь);
− якуний натижаларни эълон қилиш (10 июнь).

☎️ 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)

👉 @o_norov


🇺🇿🇺🇸Борасан ва қайтасан!

Шу кунларда АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик бор. Шунга қарамасдан, икки фуқаро бир фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбормоқчи бўлибди.

Маълум қилинишича, Учтепа туманида фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кун кайфияти

🇺🇸🇺🇿Америкада учувчиликни ўрганган ўзбек йигити ишлаш учун Ўзбекистонга келибди.

Муваффақиятга эришиш учун нимадан бошлаш керак?


Бугун уйғонишдан бошланг...

#usa #uzbekistan #motivatsiya

👉 @o_norov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўзбекларни итга тенглаштирган нусха топилди

Ижтимоий тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган нусханинг кимлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Россия фуқароси номидан ўзбек миллати вакилларига нисбатан шовинистик баёнотлар берган нусха Украина фуқароси бўлиб чиқди. У Николаев вилоятида туғилган Николай Кочмарик бўлиб, ҳозирда Украинада яшайди.

👉 @o_norov


🇺🇦Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган

Россия ва Украина уруши давомида Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган. Украина адлия вазири О.Стефанишинанинг маълум қилишича, асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

👉 @o_norov


🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 23 нафарга етди, уларнинг 2 нафари аёллар.

Вафот этган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича барча ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошларимиз даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

Марҳумлар яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.

👉 @o_norov


#Эслатма

🌏Биласизми, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз бориши мумкин:

1. Антигуа ва Барбуда🇦🇬 (180 кун)
2. Арманистон🇦🇲 (180 кун)
3. Барбадос🇧🇧 (28 кун)
4. Беларусь🇧🇾 (чекланмаган)
5. БАА🇦🇪 (30 кун)
6. Гамбия🇬🇲 (90 кун)
7. Грузия🇬🇪 (360 кун)
8. Гренада🇬🇩 (чекланмаган)
9. Гаити🇭🇹 (90 кун)
10. Доминика🇩🇲 (21 кун)
11. Малайзия🇲🇾 (30 кун)
12. Микронезия🇫🇲 (30 кун)
13. Молдова🇲🇩 (90 кун)
14. Монголия🇲🇳 (30 кун)
15. Намибия🇳🇦 (90 кун)
16. Озарбайжон🇦🇿 (90 кун)
17. Россия🇷🇺 (90 кун)
18. Сент-Винсент ва Гренадин🇻🇨 (90 кун)
19. Суринам🇸🇷 (турист картаси билан 90 кун)
20. Тожикистон🇹🇯 (30 кун)
21. Таиланд🇹🇭 (60 кун)
22. Туркия🇹🇷 (90 кун)
23. Украина🇺🇦 (чекланмаган)
24. Умон🇴🇲 (14 кун)
25. Фаластин🇵🇸 (чекланмаган)
26. Филиппин🇵🇭 (30 кун)
27. Эрон🇮🇷 (15 кун)
28. Қозоғистон🇰🇿 (30 кун)
29. Қирғизистон🇰🇬 (60 кун)

Манба 👉 Passport Index

Ушбу давлатларнинг нечтасида бўлгансиз?

#visa #travel #uzbekistan

👉 @o_norov

26k 2 556 216

💰Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?

🔺Энг юқори маошлар:

− молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
− алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
− транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм.

🔸Ўртача маошлар:

− саноат соҳаси – 6,4 млн сўм;
− савдо соҳаси – 6,2 млн сўм;
− қурилиш соҳаси – 5,9 млн сўм.

🔻Энг кам маошлар:

− соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,4 млн сўм;
− таълим соҳаси – 3,6 млн сўм.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни (Тошкент шаҳрида 9 млн сўм) ташкил этди.

👉 @o_norov


🇩🇪Германияга 2200 АҚШ доллари эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Навоий шаҳрида “S.-c.” МЧЖ бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2200 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov


🇺🇸АҚШдан ноқонуний мигрантлар оммавий депортацияси бошланди

Трампнинг АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сонини камайтириш стратегиясига кўра, уларни оммавий депортация қилиш давом этмоқда. Кунига камида 1500 кишини ҳибсга олиш режалаштирилган.

Қўлга олинганлар самолётларда Колумбия, Мексика, Гватемала ва Бразилияга жўнатилмоқда.

Маълумотларга кўра, ноқонуний мигрантлар сони 11 млнга яқин бўлиб, улардан 5,3 млни Мексикадан, 741 мингги Салвадордан, 724 мингги Гватемаладан, 553 мингги Ҳиндистондан, 490 мингги Гондурасдан.

Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт сўзларига кўра, виза муддати тугаган шахс ноқонуний иммигрант ҳисобланади ва депортация субъектига айланади.

👉 @o_norov


🇰🇷Жанубий Кореяга 12 000, 🇺🇸АҚШга 15 500, 🇱🇻Латвияга 4000 эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Қўқон шаҳрида фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000, Олтинкўл туманида фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000, Избоскан туманида фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвияга ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov


🧊Антарктида иш, йиллик маоши 66 минг евро!

Антарктидаги станцияларга ошпаз, дурадгор, электрик ва сантехниклар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди.

💶Ишчиларга йилига 34 000 дан 66 000 еврогача маош, қўшимча мукофотлар, шунингдек бепул турар жой, овқат, транспорт ва махсус кийим-кечак билан таъминлаш таклиф қилинмоқда.

У жойда ишлаш истагингиз бўлса, ҳаволани босинг.

👉Вакансия

👉 @o_norov


🇵🇱Польшага ўзбекистонлик ишчилар керак!

Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Поляклар бу муаммони ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи.

Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.

"Dziennik Wschodni" журналининг ёзишича, дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебель ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Сиз Польшада ишлашни истармидингиз?

👉 @o_norov


🇷🇺Россиянинг Пенза вилоятидаги "ПензаМолИнвест" ишга таклиф этади!

Таклиф этилаётган иш тури:

− товуқ гўштини қайта ишлаш оператори;
− ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш оператори;
− колбаса цехи оператори.

💰Ойлик маоши: 75 000 - 100 000 рубль

🕘Иш вақти: смена асосида

❗️Талаблар:
− 20-55 ёшдаги аёл ва эркаклар;
− рус тилини мулоқот даражасида билиш;
− тажриба талаб қилинмайди.

Иш берувчи ҳисобидан:
🛫йўл харажатлари (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🛏 яшаш жойи;
📍рўйхатдан ўтказиш;
🪪патент расмийлаштириш (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🍲1 маҳал овқат.

🏢Номзодлар учун 23-24 январь кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази ҳамда шаҳар ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида суҳбатлар ташкил қилинади.

☎️55 403-12-82, 55 406-98-30

👉 @o_norov


🇰🇿Қозоғистонда бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари об-ҳавонинг кескин совуши оқибатларидан огоҳлантирилади!

Маълумотларга кўра, яқин кунларда жойларда кучли бўрон, қор, туман, ҳароратнинг кечалари жанубий ҳудудларда -15-28, шарқий ва марказий ҳудудларда -20-35, шимолий ҳудудларда -20-35, баъзи ҳудудларда ҳатто -40 даражагача совуши, йўлларда музлаш ҳолатлари юз бериши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган, транзит ҳаракатланаётган юртдошларимиздан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралади.

👉 @o_norov


🇺🇸Трамп қонуний мигрантларга қарши эмас!

"Мен бунга қарши эмасман. Қонуний миграцияга эътирозим йўқ. Бизга ишчи кучи керак. Мен бунга яхши муносабатдаман. Мигрантларга эҳтиёжимиз бор.Турли божлардан қочиш учун АҚШга кўплаб компаниялар келади.

Агар сиз катта божларни тўлашни хоҳламасангиз, ўзингизнинг заводингизни АҚШда қуришингиз керак. Шунинг учун бизнинг юртга кўплаб ишчилар келади"
, деди Трамп (1-видео).

Шу билан бирга, Мексика билан чегарада назорат ҳам кучайтирилмоқда (2-видео).

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш йўлидан орқага қайтишга ҳали ҳам кечмас!

👉 @o_norov


2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга ошди

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи 🇷🇺Россиядан (11,5 млрд. долл.) келиб тушган. Қолган қисми 🇰🇿Қозоғистон (795 млн. долл.), 🇺🇸АҚШ (577 млн. долл.), 🇰🇷Жанубий Корея (534 млн. долл.), 🇹🇷Туркия (405 млн. долл.), 🇬🇧Буюк Британия (135 млн. долл.) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

👉 @o_norov


🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги ва оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактабни битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-27 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Дастурнинг афзалликлари:

🛫авиачипта;
🛏яшаш жойи топишда кўмак;
🪪виза ҳужжатларини тўплаш;
✅тиббий суғурта.

⌛️Ҳафтасига 36-40 соат амалиёт

💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 600€, 2-йил - 700€, 3-йил - 800€.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️1282, 71 202-33-55 (10/17).

👉 @o_norov


🌧❄️Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб келади

Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республика бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.

👉 @o_norov


#Эслатма

🇰🇷Жанубий Кореяда ноқонуний юрибсизми?

🗓 Кореяда ноқонуний юрганлар учун “яшил йўлак” 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилган.

⌛️Демак, “яшил йўлак”дан фойдаланиб, эркин чиқиб кетишингиз учун ҳали вақтингиз бор.

💵Ноқонуний юрганларга қўйидагича жарималар белгиланган:

− 1 ойдан кам бўлса 1 млн вон (716$)
− 1 ойдан 3 ойгача 1,5 млн (1074$)
− 3 ойдан 6 ойгача 2 млн (1432$)
− 6 ойдан 1 йилгача 4 млн (2864$)
− 1 йилдан 2 йилгача 7 млн (5012$)
− 2 йилдан 3 йилгача 10 млн (7160$)
− 3 йилдан 5 йилгача 20 млн (14321$)
− 5 йилдан 7 йилгача 25 млн (17902$)
− 7 йилдан кўп бўлса 30 млн (21482$).

❗️“Яшил йўлак”дан фойдаланиб, Кореяни ихтиёрий тарк этса:

− юқоридаги жарималардан озод этилади;
− кейинчалик Кореяга қайта кириш енгиллашади.

☎️Қўшимча маълумот учун:

− Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси: 02-2285-1341.

👉 @o_norov

Показано 20 последних публикаций.