Odiljon Mamatkarimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zosi Odiljon Mamatkarimovning rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: UzA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенат: корпоратив муносабатларга оид қонун қизғин муҳокама қилинди (+видео)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирди.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлисда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, кўпинча икки кун давом этадиган ялпи мажлис бу сафар барча масалалар ҳар томонлама ва чуқур таҳлил этилгани боис учинчи кунки давом этмоқда.


📽 https://youtu.be/otUnknHsEl8

Батафсил: https://uza.uz/posts/670927

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе






Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X


Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ўқувчилик даврини шундай эслаган эди:

“Кечагидек эсимда. (ХХ аср 50- йилларида) ҳам эски, ҳам янги билимдан бирдай хабардор бўлган отам Комил қори узун қиш кечаларида уйимизга қишлоғимиз оқсоқолларини тўплаб қалин китоблар ўқиб берар, ўқиб бўлгач уй ичига тўшалган кигиз ва гиламни қайириб, китобни похол тагига бекитиб қўярди. Бола эканман, ўша пайтларда агар китоб похол тагига кўмилмаса гўштга ўхшаб ҳидланиб қоларкан-да, деб ўйлабман.

Кейин билсам, улар қатағон қилинган зиёлиларимиз – Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпоннинг китоблари, Қуръони Карим ва ҳадис китоблари экан. Отамнинг бизни огоҳлантириб “Агар кўча-кўйда биров уйларингда китоб сақлайсизларми, отанг китоб ўқиб турадими, деб сўрашса, сен “йўқ” дегин” деб қаттиқ уқтиришлари сабабини ҳам кейинроқ англаганман. Бу машъум даврнинг ҳамма кирдикорлари Шукрулло домланинг “Кафансиз кўмилганлар” асарида батафсил ёритилган.

Шундай таҳликали замонда, илм-маърифатга интилиш жуда хавфли саналган бир даврда менга “Алифбе”ни танитган биринчи устозим, ҳали-ҳануз ўзим учун оламдаги энг билимли, мартабаси ғоятда улуғ деб ҳисоблайдиган зот – Роҳиддин ака Тиллаев эдилар.

Ҳозирги болалар учун балки бу кулгилидир, лекин биз у вақтларда ўқитувчи зотининг одамга ўхшаб овқат ейишига ва ҳамма одамлар каби чой ичишига ишона олмас эдик. Ўқитувчи аталмиш мўътабар зот шу қадар илоҳий, шу қадар сирли туюлар эди биз ўқувчилар учун.

Ўқитувчимиздан бирон ёмонроқ гап эшитиш у ёқда турсин, қовоқ уюб қараши ҳам бизларга беҳад оғир жазо ҳисобланар эди. Ўқитувчимизнинг баъзида одатдагидан қаттиқроқ койиган, ҳатто хивич билан савалаган пайтлари ҳам кўп бўлган. Бундай пайтларда биз ўқитувчимиздан эмас, бизга илм ўргатаётган бу улуғ зотнинг жаҳлини чиқарганимиз туфайли ўзимиздан хафа бўлиб кетардик. Ўқитувчимиз томонидан жазоланганимизни уйдагилардан имкон қадар яширардик. Чунки уйимиздагилар бу ҳақда эшитиб қолишса “Нима бўлди?! Дарсингни яхши тайёрламаган эдингми?! Нимага ўқитувчингнинг сендан жаҳли чиқади!” деб баттар уришишар эди. Булар ҳаммаси илмнинг улуғлиги ва илм ўргатувчининг ниҳоятда мўътабарлигидан бўлса керак. Зеро, ҳатто Соҳибқирон бобомиздек қаҳри қаттиқ зот ҳам ҳеч қачон илмли инсоннинг бошида қилич сермаган эмас...

Хоҳ тарихга назар солинг, хоҳ кўз олдингиздаги ҳаётниям кузатинг, ўз устозини эъзозлаган, ҳурмат қилган бирорта инсоннинг хор-зор бўлганини, жамият олдида юзи қора бўлганини кўрмайсиз...

Она инсонни ерга туғади, устоз кўкка кўтаради, деган гап борлигиниям биласиз. Таълим берган устозини ранжитишни, қаттиқ гапирган пайтида кўнглига оғир олишни, мен ота-онасига оқибатсизлик қилишдан ортиқроқ деб билсам биламанки, ҳеч кам деб ҳисобламайман.

Болалигида инсон билмаслиги, тушунмаслиги мумкин, лекин улғайгач, албатта англаб етади, устози унга сираям ёмон бўлсин деб танбеҳ бермайди... Ёшим бир жойга борган чоғда мен ўзим ўша болалигимда хивич билан савалаган муаллимимни беҳад миннатдор бўлиб, меҳрим товланганлигидан ҳаттоки дийдам тўлиб эсга оламан. Ахир болалик каби, ота-она сингари, муаллим – устоз ҳам ғанимат экан-да”

“Оила ва жамият” ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газетаси, 2020 йилнинг 12 феврали.



Показано 6 последних публикаций.