ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:
@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


РЕСТОРАНДАГИ ТЎЙ НИКОҲНИ БУЗАДИМИ?
#никоҳ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда диний таълимотга эга дугонам агар исломий тўй қилмасдан ресторанда вечер қилинса, 3 кун олдин ўқитилган никоҳ вечерда бузилади деб айтди. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Никоҳни бузадиган иш бўлмаса, никоҳ бузилмайди. Бир вақтда никоҳлансалар ҳам зарари йўқ. Авратларини очиб ҳамманинг олдига чиқиб олиш, буни гуноҳ деб билмаслик, ҳатто бу ишидан фаҳрланиш Аллоҳнинг “Авратни беркит” деган амрига зиддир. Бир гуноҳнинг икки томони бўлади. Бири одамий, иккинчиси шайтоний. Одамий деб гуноҳ қилаётган инсон гуноҳни гуноҳ деб билиши, нафсининг куйига кириб қилаётганини тан олиши, қалбан афсус чекадиганига айтилади. Бундай гуноҳни келгусида тавба билан кечирилишига умид бор. Шайтоний деб гуноҳни гуноҳ деб билмайдиган, ундан фаҳрланадиган, кимдир буни гуноҳ деса шайтонга ўхшаб баҳона қиладиган, қалбида гуноҳ қилаётганига афсус чекмайдиганига айтилади. Бундайларнинг оқибати ҳам шайтонники билан бир хил бўлади. Гоҳида куфр даражасига ҳам етади. Ўша даражаси содир бўлганида никоҳ ҳам бузилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/107740)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


КЕЧАСИ ЁМОН ТУШ КЎРИШ
#дам_солиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишим кечалари ёмон туш кўриб қўрқиб йиғлаб уйғонаркан. Нима қилишни маслаҳат берасизлар? Бундан қандай ҳалос бўлиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Бу жуда кўп марта тажрибадан ўтган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/190688)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#жаноза

CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ ҲОЛАТ
#жаноза

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мисол учун кутилмаган ҳолатда жаноза номози ўқилилаëтган жойдан чиқиб қолинсаю, аммо таҳорат йўқ бўлса нима қилмоқ лозим? Намозхонлар сафида туриб намоз ўқиш мумкунми, ëки четроқда намоз ўқиб бўлингунча сабр қилиб туриш керакми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Тездан таяммум қилиб намозга қўшилиши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/32765)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ҲАМШИРАЛАРНИ ЭРКАК АВРАТИГА КЎЗИ ТУШИШИ
#аврат

❓CАВОЛ: Аёл киши жарроҳлик бўлимида ҳамшира бўлиб ишласа бўладими? У ерда жарроҳлик амалиётида эркак беморларнинг авратига ҳам кўзи тушиши бор. Кўзи тушганда гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳатто эркаклар ҳам бир-бирларининг авратларига назар солишлари гуноҳдир. Лекин зарур ҳолатларда, хусусан жарроҳлик вақтида унга назар солишга тўғри келса бу эркакларга мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


5. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан огоҳлантиришига ҳам қарамай, ўтишга ҳаракат қилган одамнинг шайтонга тенглиги. Ушбу ҳадиси шарифга биноан, намоз ўқувчилар олдидан ўтмаслигимиз, ўзимиз намоз ўқиётган пайтимизда олдимиздан ўтмоқчи бўлганларни қайтармоғимиз лозим.
(📚“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

📌 Иккинчиси: намоз ўқиётганнинг рўбарўсида турган киши ўнг ёки чап тарафга қайрилиб кетиши. Бу жоиз. Бу намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтиш дейилмайди.

📌 Учинчиси: фарз намози бошланганда сафни тўлдириш учун орқадаги намоз ўқувчини олдини кесиб ўтиш. Бу ҳам жоиз.

📌 Тўртинчиси: имом олдида сутра(тўсиқ, устун, девор)си бўлса, имом билан сутранинг орасидан ўтмаса бўлди. Иқтидо қилувчиларнинг олдида сутраси бўлмаса ҳам уларнинг олдиларидан кесиб ўтиш жоиз.

☝️ Шу ўринда бир ҳолатни айтиб ўтишимиз керакки, ҳар бир намозни тугатибоқ ўрнидан туриб кетган кишини маломатламаслик ва у ҳақида ёмон гумонга бормаслик керак. Чунки улар ичида ўзи ёш кўринсада таҳорати қистаганлари, иш жойидан имкон топиб келиб, иш жойига шошилаётганлари, ёки жамоатга етишиш учун автоуловини ноқулайроқ жойга қўйганлари(хусусан жума кунларида) бўлади. Закотинигина адо қилиб, бошқа хайри эҳсон қила олмаган ёки қилмаган кишини “бахл” дейишга шариатимиз изн бермайди. Валлоҳу аълам!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


НАМОЗХОН ОЛДИДАН ЎТИШ
#намоз #жамоат

Намозхон олдидан ўтиш бир неча суратларда бўлади:

📌 Биринчиси: намоз ўқиётган кишининг ўнг ёки чап тарафидаги киши намозхоннинг олдини кесиб ўнгдан чапга, ёки чапдан ўнгга ўтиши. Бу жоиз эмас.

عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ. قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирққача тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди», дедилар. Абу Назр: «Қирқ кун, дедими ёки ой ёхуд йил, дедими, билмай қолдим», деди».
✍ Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ривоятда исми келган Абу Назр ушбу ҳадисни ривоят қилувчилардан биридир. У киши ўзларига ушбу ҳадисни айтиб берган Буср ибн Саъийд раҳматуллоҳи алайҳ қирқ кун, дедиларми, қирқ ой ёки қирқ йил, дедиларми, билмай қолган эканлар. Абу Назр ана ўша омонатга хиёнат қилмай, қандай бўлса, шундай ҳолида ривоят қилмоқдалар. Бу ҳадиси шарифда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш қанчалар қаттиқ гуноҳ эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Агар ўша намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтувчи ўзига бу ишидан қанчалар гуноҳ бўлишини билса, қирқ йилгача қимирламай кутар экан. Демак, намоз ўқиётган одамнинг олдидан зинҳор кесиб ўтмаслигимиз зарур.


ولِلتِّرْمِذِيِّ وَابْنِ حِبَّانَ: لَأَنْ يَقِفَ أَحَدُكُمْ مِائَةَ عَامٍ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْ أَخِيهِ وَهُوَ يُصَلِّي

Термизий ва Ибн Ҳиббонлар қилган
ривоятда:

📗 «Албатта, бирингизнинг юз йил тўхтаб турмоғи унинг учун намоз ўқиётган биродарининг олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган.


Шарҳ: Бу ривоят аввалги ривоятда айтилган муддат қирқ кун ёки ой эмас, қирқ йил эканлигини тасдиқлайди.


عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ إِلَى شَيْءٍ يَسْتُرُهُ مِنَ النَّاسِ فَأَرَادَ أَحَدٌ أَنْ يَجْتَازَ بَيْنَ يَدَيْهِ فَلْيَدْفَعْهُ
فَإِنْ أَبَى فَلْيُقَاتِلْهُ فَإِنَّمَا هُوَ شَيْطَانٌ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз ўзини одамлардан тўсиб турадиган нарсага қараб намоз ўқиса-ю, биров унинг олдини кесиб ўтмоқчи бўлса, бас, уни даф қилсин. Агар кўнмаса, уришсин. Ундай одам шайтондир», дедилар».
✍ Учовлари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг бу ҳадисларининг машҳурлиги бежиз эмас. Унга бир ҳодиса сабаб бўлган. Бу ҳақида Имом Бухорий Абу Солиҳ ас-Саммондан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг жумъа куни ўзини одамлардан тўсадиган нарсага қараб намоз ўқиётганини кўрдим. Бас, Бани Абу Муъайтлик бир йигит унинг олдидан ўтмоқчи бўлди. Абу Саъийд унинг кўкрагидан даф қилди. Йигит атрофга қараб, Абу Саъийднинг олдидан бош¬қа ўтадиган жой топа олмади-да, қайтадан яна ўтишга ҳаракат қилди. Бас, Абу Саъийд уни аввалгидан кўра қаттиқроқ даф қилди. Шунда йигит Абу Саъийдни уришди ва Марвоннинг олдига кириб, шикоят қилди. Абу Саъийд ҳам унинг ортидан Марвоннинг олдига кирди. Бас, у: «Сен билан биродарингнинг ўғлига нима бўлди, эй Абу Саъийд?» деди. Шунда Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу юқоридаги ҳадисни айтдилар. Марвон Умавийларнинг бошлиқларидан бўлиб, Марвон ибн Ҳакам номи билан машҳурдир. У халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг отасидир. Маълум вақт Мадинаи Мунавварага амир бўлиб турган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у саккиз ёшда эди. Марвон ибн Ҳакам олтмиш уч ёшларида Дамашқ шаҳрида, 65 ҳижрий санада вафот этганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намоз ўқийдиган одам сутрага қараб намоз ўқиши кераклиги.
2. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш керак эмаслиги.
3. Намоз ўқиётган одам ўз олдидан ўтмоқчи бўлган кишини қайтариши зарурлиги. Қайтариш қўл билан бўлади.
4. Агар шунда ҳам қайтмаса, қаттиқроқ қайтариш зарурлиги.


🧕 ҲАЙЗ 10 КУНДАН ОШСА НАМОЗНИ ЎҚИШ
#намоз

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хайз кўриш холати 10 кундан ошса ювиниб ғусл қилиб номоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳайз уч кундан ўн кунгача бўлади. Ундан кейинги қон ҳайздан эмас. Ғусл қилиб намозни бошлаши керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/106055)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🤧 ШАМОЛЛАГАНДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ
#намоз

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Шамоллаганда намоз ўқиса бурундан сув оқиши тахоратни бузмайдими? Рўза тутганда бурин қонаса тутган рўзаси синади дейилган. Шамоллагандачи, бурундан сув оқса тутилган рўза синмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бурундан қон оқса ҳам рўза очилмайди, сув оқса ҳам очилмайди. Бошни юқорига қилиб қонни ичкарига ютмасангиз бўлди. Намозда ҳам катта дастрўмолчани елкангизга ташлаб олиб бурун оққанда бемалол артиб давом эттираверасиз. Бу иш намозни ҳам рўзани ҳам бузмайди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172949)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_912

ТАҲОРАТ ҲАМ ИБОДАТДИР


عَنْ عُثْمَانَ ‏رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ‏ﷺ ‏ قَالَ:
مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ ‏خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ.
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.‏

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.


📜 Шарҳ: Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни мукаммал қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларини аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Шундагина таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканини унутмайлик. Таҳоратни доим чиройли ва мукаммал адо қилайлик, зеро кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС


🧕 ҲАЙЗДАН ПОКЛАНГАЧ, БОМДОДДАН БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ: Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187945)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


НАМОЗНИНГ САВОБИ ХАҚИДА
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Намозни вақти кириши билан ўқишдаги савоб билан намоз вақти чиқишига яқин қолганда ўқишнинг савобини фарқи борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Албатта аввалида ўқишнинг савоби кўп бўлади. Шунинг учун имкон бўлса, вақти киришига ўқиб олинган афзал. Муҳими кечиктирмай ўз вақтида ўқилса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/184029)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🍀Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия

📿 1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ. 

"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).

💬2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.

"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар"
 (Оли Имрон сураси 191-оят).

🤝3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.

"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" 
(Каҳф сураси 2-оят).

🤲4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.

"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз"
 (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🤲 5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.

"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар"
 (Муъминун сураси, 2-оят).

📖 б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.

"Қуръон 
(оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).

🤲7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.

Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌙8. Садақани яширинча бермоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

☪️9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.

🕌10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.

"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
 
📚«Ўкинма» китобидан

🚀🌺@muminauz


САХИЙЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ


Илм йўлидаги саховат саховат поғоналарининг энг олий чўққисидир! Илм тарқатмоқ мол тарқатмоқдан афзалдир, негаки, илм молдан шарафлироқдир! - Ибн Қаййим раҳимаҳулллоҳ.

📚 Мадориж ас-соликин.2 / 281 – Б.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol


🧕 ТАХОРАТЛИ ХОЛДА БОЛА ЭМИЗИШ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ, якинда келин килмокчиман. Аввалдан ният килиб юрардим, набираларимми Ал-Бухорий, Ғаззолий каби буюк инсонлар бўлишини. Уларни ҳаётини ўқиб ўрганиш натижасида билдимки, она тарбияси катта рол ўйнаган экан. Яъни бетаҳорат эмизмаган экан оналари. Ин шаа Аллоҳ келинимга қўлимдан келгунча ёрдам бераман. Барчамиззи охиратимиз учун арзийди, албатта. Келин нифос ва ҳайзли холатда қандай таҳоратли бўлиб бола эмизиши мумкин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз эмизмаслик деганда, ҳайз ва нифос бўлмасдан таҳоратга имкон бўлганда назарда тутилган. Фақат бу билан болалар буюк олим бўлиб етишмайди. Бу энг охирги ишлар ҳисобланади. Сиз аввало келиннинг диёнатли ва ахлоқлигини топишга ҳаракат қилинг. Ўғлингиз ҳам ўша келинга муносиб бўлишини таъминланг. Уламолар “Жунуб ҳолатда болани эмизиш керак бўлиб қолса бола эмадиган жойини ювиб эмизса бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/189420)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 АЁЛ ТУҒУРУҒИ
#оила

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёл кишини туғруқхонада мажбуран эркак киши доктор доялик қилса яъни туғдирса буни хукми қандай бўлади? Эрга хукми? Аёлнинг ўзига хукми? Туғуруқхонага ётказилганда мажбуран эркак киши туғдиришини, бунга эр ва туғажак хотинни хохшисиз аёл докторга ўзгартиришмаслигини, буни иложи йўқлигини айтишганда хукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёл шифокор топиш керак. Бу ҳозирда мушкул иш эмас. Тадбирини олдиндан қилиб қўймагани учун тавба қилиш керак. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/178818)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 ЖАНОЗА НАМОЗИДА АЁЛЛАР
#жаноза

САВОЛ: Ассалому алайкум! «Жаноза намозида аёллар» саволимга «Саволни бошига қайси китобдан иқтибос келтирганингизни ҳам ёзиб жўнатинг» дeган жавобни олдим. Бу масжидда бўлди. Жумъа намозига масжидга чиққандим. Жумъа намози тугаб, 3-4 минут ўтиб, имом жаноза намозини ўқиди. Жумъага кeлган ҳамма аёллар ҳам 4 та такбир билан жаноза намозини ўқишди.
1-Аёллар ҳам жаноза намозини ўқишадими?
2-Яна шундай вазият булиб қолса нима қилай?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўқишади. Мабодо аёллардан бошқа жаноза ўқувчи бўлмаса, зиммаларига жаноза намозини ўқиш фарз бўлади. Ҳаттоки эркаклар билан ёнма-ён туриб жаноза ўқишлари ҳам жоиз. Бошқа фарз намозларида ёнма-ён туриб бир имомга иқтидо қилиб ўқишса, иккисининг ҳам намози бузилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/36444)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА
#намоз

САВОЛ: Ассалому алайкум! Университетда тушдан сўнг ўқийман. Айни пешин вақтида дарслар бошланади. Намоз ўқиб келиш учун жавоб сўрасак ўқитувчилар жавоб беришмайди. Эътибор берсам баъзи курсдошларим намоз вақтида партага бошларини қўйиб ўзларини ухлаганга солишади бошлари оғриганга солиб ёки ўзларини касал кўрсатиб. Буни сабабини сўрасам улар намозларини шундай ўқиб олишаркан. Шундай қилиш қанчалик тўғри? Чунки соғ одам бундай қилиб касал ёки узрли сабаби бор инсонга ўхшаб намоз ўқиш тўғрими? Бундай ҳолатларда қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳожатхонага бораман десангиз йўқ демайди. Сизлар дарсдан “ўз ишимга чиқиб келай” деб рухсат сўраб чиқиб намозларни ҳеч бўлмаса фарзини бўлса ҳам ўқиб келинглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ҚАРҒИШДАН ҚАЙТИШ
#дуо

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир инсон таниши билан уришиб қолиб жахл устида қарғади, сўнг жахлидан тушгач қарғишини урмаслигини истаяпти. Бу учун нима қилиши керак? Нима дуолар ўқиса бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қарғаганидан зиёда қилиб дуои хайр қилсин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/53213)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ
#оила

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, (Аллоҳ сақласин) Фарзанд ота-онасига оқ бўлса, ўқиган намози, қилган солиҳ амаллари қабул бўлмайдими? Уни ўқиган намозидан фойда борми?
2). Фарзанд ота-онага оқ бўлса ёки оқ бўлганини вақт ўтиб тушуниб етиб билса ва у вақтда улардан бирлари бўлмаса нима бўлади? Тавба килса кечириладими? Киёматда дўзахга тушмайдими.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

1). Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади, қабул қилиш Аллоҳдан.
2).


قال النبي صلى الله عليه وسلم : إن العبد ليموت والداه أو أحدهما وإنه لهما لعاق فلا يزال يدعو لهما ويستغفر لهما حتى يكتبه الله بارًا البيهقي في شعب الإيمان

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта банда ота-онасининг иккиси ёки бири уни оқ қилган ҳолда вафот топса, сўнг фарзанд иккисининг ҳаққига дуо қилишда ва уларни мағфират қилишни сўрашда бардавом бўлса, ота-онасига оқ бўлган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни “ота-онасига яхшилик қилган” деб ёзиб қўяди” дедилар.
✍️ Байҳақий ривояти.

وأخرج البيهقي في الشعب عن الأوزراعي قال : بلغني أن من عق والديه في حياتهم ثم قضى دينًا إن كان عليهما، واستغفر لهما، ولم يستسب لهما كتب بارًا، ومن بر والديه في حياتهما، ثم لم يقض دينًا إذا كان عليهما، ولم يستغفر لهما، واستسب لهما كتب عاقًا

Авзоий : “Ким ота-онасининг ҳаётлик даврида уларга оқ бўлиб, вафотларидан кейин бўлса ҳам ота-онасининг зиммасидаги қарзларини адо қилса ва Аллоҳдан уларни мағфират қилишини сўраса ва уларга ҳақорат олиб берадиган ишни қилмаса, “ота-онасига яхшилик қилувчилардан” деб ёзиб қўйилади. Ким ота-онаси ҳаётликларида уларга яхшилик қилса, сўнг вафот топганларидан кейин зиммаларидаги қарзларини адо қилмаса, гуноҳларини мағфират қилинишини сўрамаса ва уларга ҳақора олиб берадиган ишларни қилса, “ота-онасига оқ бўлган” деб ёзилади”.
✍️ Байҳақий ривояти.

Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онаси ҳаққига қандай дуо қилишни таълим бериб “Нуҳ” сураси 28-оятида марҳамат қилади:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ

Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/wparxiv/129585)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Показано 20 последних публикаций.