ОПА СИНГИЛ
❤️✨❤️
Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
✨❤️✨
Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи хол сўрган опа,
Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
❤️✨❤️
Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
✨❤️✨
Сингил келиб опадан хол сўраб турсин,
Опа сингил тўйларида яраб турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
❤️✨❤️
Сингил боғлаб турган не не хожаларни,
Опа тергаб турган ини оғаларни,
Оқибати узилмасин божаларни,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
✨❤️✨
Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
✍Хуршид Карим
Яқинларингизга ҳам улашинг👇
🌼🌼👉
@nurimsankuu