Еяётган овқатимиз умримизга қандай таъсир қилади?
Олимлар инсон ҳаётига кундалик овқатланиш рациони қандай таъсир қилишини ўрганиб чиқишди ва натижалар жуда қизиқарли. Уларнинг маълум қилишича, баъзи маҳсулотлар инсон умрини қисқартирса, бошқалари ҳаёт давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.
Масалан, бир дона хотдог умрни 36 дақиқага қисқартириши мумкин, бир стакан кола — 12 дақиқа, чизбургер эса тахминан 9 дақиқага. Бу маҳсулотлар таркибидаги ортиқча ёғ, туз ва қанд саломатлик учун хавфли ва юрак-қон томир, қандли диабет каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Лекин ижобий мисоллар ҳам бор. Ерёнғоқ ёғи ва мураббодан тайёрланган бутерброд инсон умрига 32 дақиқа қўшиши мумкин, ловия ва ёнғоқлар — 16 дақиқа, мева — 10 дақиқа, лосось балиғи эса яна 32 дақиқа умр беради. Бундай маҳсулотлар таркибида витамин ва фойдали ёғлар кўп бўлиб, улар организм учун зарур моддалар манбаи ҳисобланади.
Бу тадқиқотда жами 5800 турдаги маҳсулот ўрганилган. Унинг натижаларига кўра, ишлов берилган, ортиқча қанд ва ёғ қўшилган маҳсулотлар умрни қисқартирса, табиий ва витаминларга бой таомлар ҳаёт давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.
Кундалик рационни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Чунки овқатимиз нафақат тўйиниш манбаи, балки умримизга таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири. Ҳар бир овқат танлови умрнинг сифати ва давомийлигига таъсир қилиши мумкинлигини унутмаслик керак.
🧠@nurbekalimov