Ишчилар ўрнига роботлар — янги реалликка қанча қолди?
Artisan стартапи АҚШда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўчаларда rel='nofollow'>пайдо бўлган билбордлар катта эътиборни тортди:
— «Ходимларни ёллашни тўхтатинг»,
— «Сунъий интеллект 70+ соат ишласа ҳам шикоят қилмайди»,
— «Улар иш-ҳаёт мувозанати ҳақида гапирмайди».
Бу провокацион реклама орқали Artisan ўзининг янги маҳсулотини тарғиб қиляпти: мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини инсонлар иштирокисиз тўлиқ автоматлаштирадиган дастурий таъминот.
Ишлаб чиқувчиларнинг даъвоси аниқ: ходимлар билан боғлиқ муаммолар йўқ, юқори унумдорлик ва чекланмаган иш вақтини таъминлаш. Лекин савол туғилади: бундай «ишчилар» ҳақиқатан ҳам одамлар ўрнини боса оладими?
Айрим мутахассислар буни технология тараққиётининг табиий босқичи деб ҳисобласа, бошқалар бундай ёндашув ишсизлик муаммосини кучайтиришидан хавотирда. Сиз нима деб ўйлайсиз: технологик тараққиёт ҳаётимизни осонлаштирадими ёки инсониятнинг иш ўринларига таҳдид соладими?
🧠@nurbekalimov