2020 йил 25 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг харажатларини давлат томонидан тўлаб бериш тизими йўлга қўйилишини айтганди.
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ушбу тизим йўлга қўйилган ва бугунга қадар IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилган. Бу қарийб 523,5 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Алишер Саъдуллаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.