Бугун Аброр исмли блогер Лариса Буракованинг "Грузия муваффақиятга қандай эришди?" деб номланган китоби бўйича ўзининг тезисларини билдириб ўтибди.
Қуйида Аброрнинг фикрларига мени шарҳларимни ўқишингиз мумкин:
Аброр: "Грузияда пасспортни пуллик қилиб қўйибди, бир ойда олиш учун фалон сумма, 10 кунда олиш учун пистон сумма, 1 кунда олиш учун кўпроқ." Қоралаяпти.
Яна ўша Аброр: "Ўзбекистонда йўлларни пулли қилиб қўйсин, вақти кам одам, радарга тушишни истамаган одам шундан юрсин пули бўлса. Унда танлов бор, пуллиги бор текини бор." Оқлаяпти. Ўша Грузиядаги пасспортни ҳам пули бор одам эртароқ олишини нима фарқи бор Аброрни пулли йўл ҳақидаги тезисидан? Масалан Самарқандга оддий поезд ҳам бор қимматроқ Афросиёб тез юрар поезди ҳам бор.
Пасспорт олишни Грузия зўр йўлга қўйган аслида. Масалан эртага кетишинг керак, сен эса эриниб ёки бошқа сабаб билан шунча пайтдан бери пасспорт олмай юргансан, бирортасига пора бериб бир кунда чиқартирмайсан. Давлатга тўлайсан шу пулни. Бизда шу кейс бўйича авторақамлар сотиляпти, суперконтракт ҳам мавжуд. Қўшимча ҳақ эвазига навбатсиз ёки тезлаштирилган давлат хизмати кўрсатиш кўп давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам бор. Бу Шавкат Мирзиёевнинг яхши реформаларидан бири. Аброр Грузиядаги бу ҳолатни реформа эмас порани расмийлаштириш деяпти.
Аброр: Гаи қачон пора олади? Суҳбатдоши: Қачонки биз қоидани бузсак. Аброр: Ҳааа яшанг, биз ислоҳотларга қандай ёндошишимиз керак? Мардмизми эркак бўлиб тўлаб қўяйлик штрафларни.
Яна ўша Аброр бироз олдин: Қоидаларни бузганларни штрафни тўлаши учун расмга олганлар хоин.
Суҳбатдош: Саакашвили реформаларидан кейин Грузияда туризм жуда ривожланди, 8 миллионлик Грузияга йилига 20 миллион турист келаркан.
Аброр: Туристлар билан жосусларам кириб келади.
Бу ерда яна ўша тезис, пичоқни тақиқлаш керак, сабзи тўғрашдан кўра одам ўлиши мумкин. Йўлларда авария кўп, уларни ёпайлик.
Аброр: Мени Грузияга борган укам айтди, инқилобдан аввалги Грузиядан, кейинги Грузия яхши эмас экан. (Факт эмас, умумий гап)
Кейинроқ ўша Аброр: Менга умумий гап эмас, статистика беринг, авариялар ростан камайдими ёки йўқми?
Китобда Грузия умумий олган пулларни ичида Сорос ҳисобидан олинганлари атиги 1 фоизни ташкил қилиши мумкин деб ёзиляпти. Китобни шу қисмини Аброрни ўзи ҳам келтиряпти.
Аммо Аброр: Буларни Сорос молиялаштирган!
Аброр: "Мендкович деган иқтисодчи раддия берган бу китобга."
Мендкович эса Кремльнинг чўнтак экспертларидан бири, уни тезислари холис эмас канешна.
Суҳбатдош: Грузияда ислоҳотлардан кейин кунда ўчадиган свет ўчмай қўйган, бунга нима дейсиз?
Аброр бу саволга демагогия қилиб сув қуйди. (вода)
Аброр: Ўзлари шу китобда тан оляпти, хатолар кўп бўлганлигини бу ислохотмас.
Ҳақиқий ислоҳотлар айбларни тан олишдан бошланади. Мусаффо осмон тезиси билан эмас.
Аброр: "Саакашвили Грузиядаям Украинадаям қидирувда. Қочиб кетган."
Аслида: Саакашвилига 2019 йилда Зеленский Украина фуқаролигини қайтариб берган. Ўтган йил май ойидан бери у Украина ислоҳотлар миллий кенгашининг раиси. Ҳозирда у Украинада Суд ислоҳотлари билан шуғулланяпти.
Умуман олганда Аброр Грузия бўйича чисто Путин Россиясининг тезисларидан фойдаланяпти. Жим Шарпнинг китобида келадиган тезисларни ҳам асосан Путин россияси ишлатади. Путин россияси эса как известно, Грузияга априори қарши.
Аброр жуда кўп урғуни инқилобга қаратмоқда. Аслида, 25 йил битта инсон ҳукмронлигидан кейин келган Мирзиёев ҳам реформатор. У ўз реформаларини қилмоқда ва бу китобдаги тезислар бизга бугун керак бўлиши мумкин. Инқилоб ўзбекларга абсолютно керак эмас. Блогер Аброр эса мени назаримда халққа инқилоб ғояларини сингдираётганга ўхшайди.
@nurbekalimov