Қумариқ маҳалласи намунали маҳалла бўлади.
Нурафшон шаҳридаги Қумариқ маҳалласи аҳоли бандлигини ошириш ва даромад манбаларини кўпайтириш мақсадида кўкатчилик, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослаштирилади
.
Қумариқ маҳалласи ҳақида:
• Хонадонлар сони: 564
• Аҳоли сони: 3 338 нафар
• Ривожлантириладиган йўналишлар: кўкатчилик, савдо ва хизмат кўрсатишБундай ихтисослаштириш маҳаллада кичик тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишга хизмат қилади. Бу каби лойиҳалар ҳар бир сектордан танлаб олинган намунавий маҳаллаларда
амалга оширилаётгани муҳим аҳамиятга эга.Қумариқ маҳалласи
шаҳар прокурори
Тўлқин Каримовга бириктирилган
ва бу орқали маҳаллада аҳоли бандлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш ишлари кучайтирилмоқда.
Шаҳар прокурори масъул этиб тайинлангани:
• Ҳуқуқий ёрдам ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш
• Маҳалладаги муаммоларни тезкор ҳал қилиш
• Ишсизликка қарши чоралар кўриш
• Тадбиркорлик имкониятларини кенгайтиришга ёрдам берилади.
Бу ташаббус ҳар бир сектордан намунавий ҳолатга келтириладиган маҳаллалар доирасида амалга оширилаётгани ва давлат идораларининг жойларда аҳоли билан яқиндан ишлашини таъминлаши билан аҳамиятли.
Телеграм |
Instagram |
Youtube |
Tik tok |
Facebook