Нурафшон юлдузлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Янгилик

Барча мурожаатларингизга жавоб бериладиган каналга тез уланволинг. Вилоят ҳокими назорат қилиб бораркан бу канални. Энди чатоқ бўлади ома...

Каналга уланиш


✔️ 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;

➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

➖ ижара ва лизинг хизматлари;

➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

🔶 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ риэлторлик фаолияти;

➖ реклама ва маркетинг фаолияти;

➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

❇️ “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

➖ ветеринария хизматлари;

➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🚗 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

❇️ “яшил” тоифадаги ҳудудларда ➖ Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🔶 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ➖ соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда ➖ автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

Показано 2 последних публикаций.

173

подписчиков
Статистика канала